Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

Халқаро кредит. Кредит муносабатларининг халқаро миқёсда (давлатлар 
ўртасида) амалга оширилиши халқаро кредитнинг юзага келишига олиб келади. 
Халқаро кредитга халқаро миқёсда харакат қилувчи кредит муносабатлари тўплаши 
сифатида қараш зарур. Кредитнинг бу шаклини бевосита иштирокчилари 
миллатлараро молиякредит институтлари, тегишли давлат ҳокимияти, кредит 
ташкилотлари ва алоҳида юридик шахслар бўлиши мумкин.
Халқаро кредит бир давлат, шу давлат банки, юридик шахси томонидан иккинчи 
бир давлатга, унинг банкларига, бошқа юридик шахсларига муддатлилик ва 
тўловлилик асосида бериладиган кредит ҳисобланади. 
Халқаро кредит давлат ва халқаро институтлар иштирок этган муносабатларда 
пул (валюта) шаклида, ташқи савдо фаолиятида эса товар шаклида бўлиши мумкин.
Халқаро кредит халқаро иқтисодий муносабатлар доирасида қуйидаги 
функцияларни бажаради: 
* мамлакатлар ўртасида капиталнинг қайта тақсимланишини таъминлайди; 
* капиталнинг контсентратсиялашувига ва марказлашувига шароит яратади ва 
бу жараённи тезлаштиради; 
* ҳар хил валюталарда халқаро ҳисобкитобларни олиб боришда муомала 
харажатларини қисқартиради. 
Халқаро кредитлар характери бўйича – давлатлараро, хусусий, фирма 
кредитларига; 


– шакли бўйича – давлат, банк, тижорат; 
– ташқи савдо тизимида тутган ўрни бўйича – экспортни кредитлаш, импортни 
кредитлашга; 
– муддати бўйича – қисқа муддатли1 йилгача, узоқ муддатли 5 йилдан ортиқ 
муддатга; 
– объекти бўйича – товар ва валюта
– таъминланганлиги бўйича – товармоддий бойликлар билан ёки ҳужжатлар 
билан таъминланган кредитларга бўлинади. 
 
11.2. Кредитнинг такрор қайта ишлаб чиқариш жараёни босқичларига 
хизмат кўрсатишига кўра турлари. Кредитнинг кредитлаш объектларига кўра 
турлари.
Кредит хар кандай ижтимоий муносабат эмас, балки ижтимоий ишлаб чикарит 
махсули, кийматнинг харакати, қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги иқтисодий 
муносабатларни ифодаловчи категориядир.Кедитнинг мохияти унинг ички 
белгиларини очиб беришга каратилган. Кредитнинг мохиятини очиш - бу унинг 
сифатларини, кредитнинг мухим томонларини, уни иқтисодий муносабатлар 
тизимининг бир элементи сифатида кўрсатувчи асосларини билиш демакдир. 
Юқоридаги фикрларга асосланган холда кредитнинг баъзи мухим томонлари 
аниқланади: 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling