Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

Тижорат кредити. Иқтисодиётда кредит муносабатларининг вужудга 
келишининг биринчи шаклларидан бўлиб, вексел муомаласини вужудга келтирган ва 
нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг ривожланишига ёрдам берган. Тижорат кредитининг 
субъектлари сифатида юридик шахслар: мол этказиб берувчи ва мол сотиб олувчи 
корхоналар, кредитнинг объекти сифатида сотилаётган товар иштирок қилади. 
Тижорат кредити ўзининг амалий кўринишини ҳуқуқий шахслар ўртасида товар ва 
хизматларнинг тўлов муддатини чўзиш орқали сотиш шаклидаги молия хўжалик 
муносабатларида топади. Бу кредит шаклининг асосий мақсади товарларни сотишни 
тезлаштириш ва шу орқали фойда олишдан иборат.
Амалиётда векселнинг икки тури қўлланилади. Оддий ва ўтказма вексел. Оддий 
векселни қарз олувчи корхона қарз берувчи корхонага беради ва товарлар ҳамда 
кўрсатилган хизматлар учун унга тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. 
Тижорат кредити банк кредитидан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади:
1. Кредитор (қарз берувчи) ролида махсус кредитмолия ташкилотлари эмас, 
балки товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш билан шуғулланувчи турли 
юридик шахслар иштирок қилади. 
2. Тижорат кредити фақатгина товар шаклида берилади. 
3. Тижорат кредитида ссуда капитали, саноат ва савдо капитали билан 
интегратсиялашган ҳолда ҳаракат қилади. Бу бозор иқтисодиёти шароитда турли 
ихтисосдаги ва фаолият йўналишдаги корхоналарни ўз ичига олувчи холдинг, 
молиявий компанияларнинг вужудга келишида ўз аксини топади. 
4. Берилган вақт оралиғида тижорат кредитининг ўртача қиймати доимо банк 
фоизининг ўртача ставкасидан кичик бўлади. 
5. 
Қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги шартнома ҳуқуқий 
расмийлаштирилганда тижорат кредити бўйича тўлов (фоиз ставкаси) алоҳида 
аниқланмайди. Фоиз тўлови товар баҳосига қўшилган ҳолда расмийлаштирилади.
Ҳозирги шароитда жаҳон амалиётида тижорат кредитнинг, асосан 3 тури 
қўлланилади:
* қайд қилинган тўлов муддати бўйича кредит; 
* товарларни сотгандан кейингина қарзни тўлаш бўйича кредит; 
* очиқ ҳисобварақ бўйича кредитлаш.
Бунда тижорат кредити шартлари бўйича, кейинги товар партиясини жўнатиш, 
олдинги жўнатилган товарлар бўйича қарзларни тўлаш муддатигача амалга 
оширилиши зарур. 
Тижорат кредити товарлар сотиш жараёнини тезлаштиришда ва корхоналарнинг 
айланма маблағларини хўжалик фаолиятидан тезроқ бўшашини таъминлашда катта 
аҳамиятга эга.

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling