Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
биринчидан, фондлар айланиши жараёнида четга чиқиб, бўш қолган маблағларнинг ҳаракатсиз туриб қолишининг олди олинади; иккинчидан
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
pul va banklar
биринчидан, фондлар айланиши жараёнида четга чиқиб, бўш қолган
маблағларнинг ҳаракатсиз туриб қолишининг олди олинади; иккинчидан, такрор ишлаб чиқаришни кенг доирада узлуксиз давом эттиришга имконият яратилади. Кредитнинг вужудга келиши реалликка айланиши учун муайян шароитлар бўлиши зарур. Шу масала бўйича баъзи иқтисодий адабиётларда келтирилган фикрларни таҳлил қилиб, иқтисодчилар томонидан кредит юзага келишининг қуйидаги шартларига кўпроқ эътибор берилганини кўрсатиб ўтиш мумкин. Кредит муносабати бўлиши учун: биринчидан, кредит муносабати иштирокчилари – қарз берувчи ва қарз олувчи – ҳуқуқий жиҳатдан мустақил субъект бўлиши керак. Мустақил субъект сифатида ҳар иккала томон бирбири билан ўзаро алоқалардан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажаришини моддий жиҳатдан кафолатлай олиши керак. Мажбуриятларни бажара олиш қобилиятини ҳисобга олган ҳолда мустақил ҳуқуқий субъект сифатида томонлар иқтисодий муносабатга киришишлари керак. иккинчидан, қарз берувчи ва қарз олувчи манфаатлари бирбирига мос тушган тақдирдагина кредит заруриятга айланади. Бу манфаатлар, авваламбор, объектив жараёнлар, ўзаро манфаатларни тақозо этувчи аниқ вазият билан боғлиқ. Кредитор(қарз берувчи) томонидан пул маблағларини қарзга бериш бўйича, қарз олувчи томонидан эса шу маблағларни олиш бўйича қизиқиш туғилган тақдирдагина кредит муносабатлари вужудга келади. Кредитнинг вужудга келиши кредит муносабатлари иштирокчилари манфаатларининг йўналишига боғлиқ. Томонлар манфаатларининг мос келиши кредит шартномаси тузилишини таъминлайди. Лекин кредит муносабатлари иштирокчилари манфаати нафақат вақт ва макон жиҳатдан, шунингдек, сифат жиҳатдан ҳам мос тушган тақдирдагина бу муносабатлар реалликка айланади. Шу билан бирга, кредитнинг бу муҳим сифатлари кредит муносабатлари содир бўлишининг асосий сабаби бўлаолмайди. Кредит вужудга келиши учун, юқорида айтилгандек, аниқ бир иқтисодий асос фондларнинг доиравий айланиши ва шунга ўхшаш бошқа аниқ шароитлар бўлиши зарур. Фақатгина ана шу таъсир этувчи омиллар бўлган тақдирдагина кредитнинг вужудга келиши реалликка айланади. Баъзи иқтисодий адабиётларда кредитнинг зарурлиги хусусида бир неча бошқа фикрлар ҳам учрайди. Масалан, кредит корхоналар фаолиятини назорат қилишни амалга ошириш учун зарур, деб таъкидланади. Агар бу фикр тўғри деб қарайдиган бўлсак, кредитнинг зарурлиги фақат кредитор учун тушунарли бўлади, чунки у қарз бериш орқали қарз олувчи фаолиятини назорат қилиш имкониятига эга бўлади. Бундай шароитда кредитнинг чегараси ишлаб чиқариш фондларининг доиравий айланишига асосланган объектив жараёнларга эмас, балки банкнинг кредит оператсиялари орқали қарз олувчининг фаолиятини назорат қилиш истагига боғлиқ бўлиб қолади. Бу мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда хулоса қилиб айтиш мумкинки, кредитнинг объектив зарурлиги такрор ишлаб чиқариш жараёнида фондларнинг доиравий айланиши қонуниятларига асослангандир. Кредитга зарурат туғилганда қуйидаги манбалардаги бўш маблағлардан кредит ресурслар сифатида фойдаланиш мумкин. Бу манбалар асосан қуйидагилардир: асосий фондларни тиклаш, капитал тамирлаш учун ажратиладиган амортизация сифатидаги пул маблағлари; товарларни сотиш ва янги моддий ресурсларни сотиб олиш вақтларининг бирбирига мос келмаганлиги туфайли юзага келган бўш пул маблағлари; товарлар реализатсиясидан тушган тушум билан иш ҳақини тўлаш вақтлари орасида вақтинча бўш туриб қолган пул маблағлари; кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнида йиғиладиган ва капиталлаштириш учун мўлжалланган қўшимча маблағлар; шахсий сектор даромадлари, жамғармалари ва бошқа бўш пул маблағлари Кредитнинг зарурлигини ифодаловчи омиллар моҳиятини очишда, уларнинг ҳар бирининг аҳамиятини кредит шартномасини тузиш даражасигача олиб келиш хато ҳисобланади. Алоҳида олинган бир омилнинг ўзи кредит берилиши учун у ёки бу даражада этарли бўлмаслиги мумкин. Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling