Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-муассис банкнинг охирги уч молия йили учун тўзилган, аудиторлик


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

-муассис банкнинг охирги уч молия йили учун тўзилган, аудиторлик 
фирмаси тасдиқлаган йиллик ҳисоботлари, шу жумладан, фойда ва зарарлар 
ҳақидаги консолидацияланган баланси ва ҳисоботи; 
-банк назорати органи муассис банк ташкил этаётган банкнинг устав 
капиталида иштирок этиши учун берган ёзма рухсатномаси ёки бундай 
рухсатнома муассис банк мансуб бўлган давлатнинг қонун ҳужжатларига 
мувофиқ талаб этилмаслигининг ёзма тасдиғи. 
Фаолият юритиб турган банклар устав капиталидаги ҳисса хорижий 
шахслар томонидан сотиб олинаётганда ҳам ушбу ҳужжат хорижий шахс 
томонидан Марказий банкка тақдим этилиши лозим бўлади. 
Бўлардан ташқари, хорижий муассислар Ўзбекистон Республика- сида янги 
ташкил этилаётган ёки фаолият юритаётган банкларнинг устав капиталида 
иштирок этган тақдирда; 
-хорижий норезидентнинг тўловга қобилиятлилиги тўғрисида унга хизмат 
кўрсатувчи банк томонидан берилган тасдиқнома; 
-Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ташкил этилишида иштирок 
этиш учун мазкур мамлакат назорат органининг розилиги; 
-муассис мансуб мамлакатнинг савдо реестридан кўчирма ёки юридик
мақомини тасдиқловчи бошқа муқобил ҳужжат. 
Хорижий капитал иштирокидаги банкларда банк кенгашининг камида 
битта аъзоси Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиши лозим. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банк ташкил этиш учун зарур бўлган 
барча зарур ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли бўлади. Тақдим этилган 
ҳужжатлар Марказий банк томонидан икки ой муддат ичида кўриб чиқилиши 
керак. 
Марказий банк банк фаолияти билан шуғулланиши учун дастлабки 
рухсатнома бериш масаласини ҳал этиш жараёнида ташкил этилаётган банк 
муассисларининг молиявий имкониятлари ва нуфузига, банк раҳбарлигига 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling