Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


таклиф этилаётган шахсларнинг касбий маҳоратига, бизнес ва молиявий режа


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

таклиф этилаётган шахсларнинг касбий маҳоратига, бизнес ва молиявий режа 
кўрсаткичларига, ташкил этилаётган банкнинг бинолар ва ускуналар билан 
таъминланганлик даражасига ҳам эътибор қаратади. 


 
Назорат учун саволлар 
1. Тижорат банклари фаолиятини ташкил қилиш асослари ва уларнинг 
ташкилий тузилишини ёритиб беринг?
2. Тижорат банкларининг функциялари ҳамда улар фаолиятини ташкил 
қилишнинг иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини тушунтириб беринг?
3. Тижорат банклари фаолиятини лицензиялаш ва уларнинг ташкилий 
тузилишини очиб беринг?
4. Жамиятда вақтинчалик бўш пул маблағларининг юзага келиши ва пул 
маблағларини тижорат банкларида тўпланиши иқтисодий аҳамиятини ёритиб 
беринг?
 
 
18-МОДУЛ. 
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ АКТИВ ВА ПАССИВ 
ОПЕРАЦИЯЛАРИ 
18.1. Тижорат банкларининг актив операциялари ва уларни амалга 
ошириш асослари.
18.2. Тижорат банкларининг пассив операциялари. Тижорат банклари 
пассивларининг барқарорлиги.
18.3. Тижорат банкларининг кредит операциялари.
 
Таянч иборалар: кредит, воситачилик, маблағ жалб қилиш, 
ликвид, тамойиллари, қимматли қоғозга актив. 
 
18.1. Тижорат банкларининг актив операциялари ва уларни амалга 
ошириш асослари.
Банклар ўрта асрларда пулдорлар томонидан пулни қабўл қилиш ва бошқа 
давлат, шахар пулига алмаштириб бериш асосида келиб чиққан. Кейинчалик 
пулдорлар ўз бўш турган маблағларидан фойда олиш максадида уларни вактинча
фойдаланишга маблағ зарур бўлган корхоналарга ссудалар беришган.
Мобилизациялашган пул маблағлари банклар мижозларини кредитлаш учун ва 
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни қўллабқувватлаш учун фойдаланади. 
Даромад олиш мақсадида банк ресурсларини жойлаштириш билан боғлиқ бўлган 
операциялар банкларнинг актив операциялари дейилади.
Вексел операциялари векселларни қайд ёки ҳисобга олиш бўйича операциялар 
ва векселлар бўйича ссудалар бериш операцияларига бўлинади. 
Марказий банкнинг худудий бошқармаларида берилган векселларни қайта 
ҳисобдан ўтказиши мумкин. Векселни ҳисобга олиб банк унинг вақтинчалик эгаси 
бўлади ва векселни эмитент қилган ёки уни ҳисобга олиш учун тақдим қилган шахсга 
маълум миқдорда пул тўлайди. Бу операция учун банк мижоздан қайд этиш фоизи 
ёки дисконт деб аталувчи маълум фоиз ундиради. Дисконт – бу векселда кўрсатилган 
сумма билан вексел эгасига тўланадиган сумма ўртасидаги фарқдир. 
Бозор иқтисодиёти ва жахон хўжалиги ривожланиши билан банк тизими хам 
ривожлана борди. Хозирги шароитда банклар тобора кўпроқ факат соф банк 
операцияларини бажарадиган эмас. 
Тижорат банклари қуйидаги актив операцияларни бажаради: 
актив ссуда операциялари


 банк хизматлари ва воститачилик операциялари; 
банкнинг ўз маблағлари хисобидан амалга оширадиган операциялар ва 
бошкалар. 
Шу билан бирга банклар молиявий хизматлар кўрсатадиган молиявий 
муассасаларга айланмокда, бу банк балансида акс эттирилмайди, лекин жуда катта 
даромад келтиради. Масалан: банклар валюта операцияларини бажарганда саррофлар 
брокерлар сифатида майдонга чиқадилар ва катта миқдорда воситачилик хақи 
оладилар. 
Тижорат банкларнинг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида банк 
назорати ва мониторнгини амалга ошириш, тижорат банклари фаолиятини 
бошқариш усулларини такомиллаштириш ва халкаро талабларга мослаш, янги 
счетлар тизимига ўтиш, чет эл банкларининг шуъбаларини очиш, тўлов тизимини 
такомиллаштириш, 
тижорат 
банкларнинг 
қимматбахо 
қоғозлар 
билан 
операцияларини ривожлантириш, пул ва валюта бозорида банкларнинг актив 
фаолиятини таъминлаш каби долзарб масалалар ҳозирги кунда мустакил банк 
тизимининг ривожланиши туфайли ўз ечимини топмокда. 
Халк хўжалигидаги вактинча бўш турган маблағларни йиғиш ва уларни 
капиталга айлантириш банкларнинг илк функцяларидан бири хисобланади. Бу 
функциянинг амалга оширилиши натижасида бир томондан, хукукий ва жисмоний 
шахслар жалб килинган маблағлари буйича маълум микдорда даромадга эга 
бўладилар, иккинчи томонидан бу маблағлар банкларнинг кредитлаш кудратини 
ташкил килади ва бу ресурсларга асосланган холда. банклар ссуда операцияларини 
олиб боради. Вактинча бўш маблағлар банклар иштирокисиз бир корхона (тармок) 
томонидан иккинчи корхона (тармок)га вактинча фойдаланишга бериладиган бўлса, 
бу муносабатларни ташкил қилишда маълум кийинчиликлар юзага келиши мумкин: 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling