Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
-МОДУЛ. ПУЛ МУОМАЛАСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ПУЛ
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
pul va banklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.3. Пулларга бўлган талаб ва пуллар таклифи. Пул муомаласи тушунчаси. Пул муомаласи қонунларидан келиб чиқадиган талаблар.
5-МОДУЛ. ПУЛ МУОМАЛАСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ПУЛ МАССАСИ 5.1.Пул муомаласини ташкил қилиш асослари 5.2.Пул муомаласи қонунлари ва улардан келиб чиқадиган талаблар.Пул массаси ва уни тавсифловчи кўрсаткичлар. 5.3. Пулларга бўлган талаб ва пуллар таклифи. Пул муомаласи тушунчаси. Пул муомаласи қонунларидан келиб чиқадиган талаблар. Таянч иборалар: пул муомласи, пул муомласи қонуни, талаб, таклиф, мулмала учун пуллар,, пул миқдори 5.1.Пул муомаласини ташкил қилиш асослари. Пул муомласини ташкил этишни амалга оширувчи, тартибга солувчи ва назорат қилувчи ягона орган, давлатнинг захира ва эмиссион муассасаси - Ўзбекистан Республикаси Марказий банки ташкил этилди, халқаро стандартлар талабларига тўлиқ жавоб берадиган Ўзбекистан Республикасининг 1995 йил 21 декабрда «Ўзбекистан Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 18 мартдаги «Банк тизимини такомиллаштириш, пул- кредит муносабатларини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 146-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Марказий банкнинг олтин-валюта захираларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга ошириш қоидалари тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йилнинг 16 июндаги «Ўзбекистон Республикаси миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида»ги Фармони асосида 1994 йил 1 июлидан бошлаб ўз миллий валютамиз «сўм» муомалага киритилиши Ўзбекистон иқтисодий ривожланишида сифат жиҳатдан янги давр - мустақил пул-кредит сиёсати юритилиш, хусусан; пул маомласини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш даврининг бошланиши эди. Шунингдек, пул муомласини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштиришда ҳозирги кун амалиётида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва хукумат рахбарларини диққат эътиборида бўлган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 1992 йил 24 июлдаги №346 сонли “Республикада касса муомалаларини тартибга солишнинг кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2002 йил 5 августдаги №280 сонли “Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори шулар жумласидандир. Шунинг билан бирга, товарларни накд пулсиз тартибда сотиш устидан мониторингни ташкил этишда савдо тармоқлари орқали товарларни сотиш, пул бирлигини харид қувватини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солина бошланди. Чакана савдо ташкилотлари томонидан товарларни нақд пулсиз хисоб-китоблар бўйича сотиш ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий хажмининг 10 фоизи доирасида амалга оширила бошлаш механизми жорий эилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг 2005 йил 15 апрелдаги №57 сонли “Нақд пул муомаласини такомиллаштириш ва банкдан ташқари айламани қисқартириш борасидаги қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори талабларидан кўришимиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги «Банк тизими- ни янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 56-сонли қарори ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган «2005-2007 йилларда банк тизимиин ислоҳ қилиш ва ривожлантириш Дастури»да асосан пул муомласини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни муҳим хуқуқий асосларини яратишда ўз аксини топди. Шунинг билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг 2005 йил 5 августдаги №147 сонли “Банклардаги депозит ҳисоб варақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида”ги қарорлар чиқарилди. Юқоридаги Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг №147 сонли қарорига асосан Ўзбеистон Республикаси Марказий банки зиммасига кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди ва 2005 йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг №18/1 сонли ва адлия Вазирлигини №1518 сон “Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 14 июлдаги 16/7 сонли “Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низоми ва 2008 йил 10 мартдаги №300-В сонли “Нақд пул тушуми келиб тушишини хранометражини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомлар ишлаб чиқилди. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозни юзага келиши, мустақил мамлакатларда пул бирликларини молиявий барқарорлигини мустаҳкамаш учун давлатлар зиммасига қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқишни мажбур қилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов 2008 йил 27 мартда №822 сонли “Нақд пул маблағларини жалб қилиш ва унга бўлган эхтиёжни таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сонли қарорига асосан “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги” Низомлар ишлаб чиқилиб, мамлакатимизда нақд пулсиз ҳисоб китоб тизимини такомиллаштириш механизмлари ишлаб чиқилди. 1994 йил 1 январдан бошлаб Ҳукуматимизнинг 1993 йил 30 декабрдаги «Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 613-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул муомаласини мустаҳкамлаш ва сўм-купоннинг харид қувватини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ чора-тадбирлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2001 йил 22 июндаги №264 сонли “Нақд пул муомаласини мустахкамлаш ва тижорат банкларининг маъсулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисди”ги қарорига асосан Марказий банк пул муомласини ташкил этиш ва самарали механизмларини кенг жорий этиш орқали бу жараённи мувофиқлаштириб бориш мустаҳкамланди. Чунки тижорат банклари зиммасига низом талабларини бажармаган тижорат банклари маъсул шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик хаттоки ишдан озод этишгача жавобгарлик белгиланди. Пул муомаласи барқарорлигини таъминлаш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тўловларни ўз вақтида амалга оширишни самарали ташкил этиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 июлдаги «Муомаладаги нақд пулларни камайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 356-сонли Қарорига кўра Марказий банк ва тижорат банклари томонидан корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, нақд пулларни иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни тўлашга, шунингдек, хизмат сафари харажатлари учунгина берилиши белгиланди ҳамда 1994 йилнинг 1 августидан меҳнатга ҳақ тўлаш учун ажратиладиган маблағлар давлат йўли билан тартибга солиниши жорий этилди. Миллий валюта муомалага киритилган дастлабки ойлардан бошлаб республикада нақд пул эмиссиясини қисқартириш ва унинг муомалада бўлишини тезлаштириш асосида пул муомаласини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг «Нақд пул муомаласини тезлаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 28 октябрдаги 526-сонли Қарорида ушбу вазифаларга оид дастурий чора- тадбирлар белгиланиб амалга оширилди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Нақд пул маблағлари эмиссиясини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 2 июлдаги 230-сонли Қарори республикада нақд пул эмиссияси даражасини пасайтириш, республика минтақаларида пул муомаласини яхшилаш учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида қабул қилинди. Ушбу қарор билан «Республика минтақаларида пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозлари ва касса режалари бажарилиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом» тасдиқланди. 2004 йил 24 сентябрда 445-сон билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида Ягона умумреспублика процессинг маркази ташкил этилди. У савдо ташкилоти ёки хизматлар соҳасига ёхуд пластик карточка эгасига қайси банк орқали хизмат кўрсатилаётганидан қатъи назар, банк операцияларини барча савдо шохобчаларида ягона режимда олиб бориш имконини беради. Айни пайтда, Ягона умумреспублика процессинг маркази сўм пластик карточкаларини муомалага чиқарувчи 25 та тижорат банкни бирлаштиради. Марказда “UZKART” сўм пластик карточкалари бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китоблар банклараро тўлов тизими ташкил этилган. Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling