Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
— Кредитга сотилган товарлар нархи суммаси Мажбуриятлар бўйича тўловлар-
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
pul va banklar
—
Кредитга сотилган товарлар нархи суммаси Мажбуриятлар бўйича тўловлар- суммаси + Бир-бирини қоп- лайдиган тўлов- лар суммаси. — Пулнинг муомала ва тўлов воситаси сифатида ўртача айланиш тезлиги. облигация + жамғарма облигатсиялар + банк акцептлари + пул бозори ўзаро фондлари пайлари. Таниқли олим Ф.Мишкеннинг фикрига кўра Марказий банк пул агрегатларининг қисқа муддатли даврий орқалидаги ўсишини эътиборга олмаслиги лозим, чунки пул агрегатларининг қисқа даврда ўсиши мавсумий омиллар таъсисирида бўлади. Шунинг учун пул массасининг йиллик ўсиш суръатларини назорат қилиш лозим. Пул муомаласининг муҳим кўрсаткичи пул массаси ҳисобланади. Пул массаси хўжалик айланмасидаги нақд пуллик ҳисоб-китобларни аҳоли, корхоналар, давлат муассасаларига тегишли харид ва тўлов воситаларининг ялпи ҳажмини ўзида ифодалайди. Пул муомаласининг белгиланган муддат ва белгиланган даври учун миқдорий ўзгаришларини билиш учун, шунингдек, пул массаси ҳажми ва ўсиш суръатларини тартибга солиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқариш учун турли хил кўрсаткичлар ( пул агрегатлари) дан фойдаланилади. Саноати ривожланган мамлакатларнинг молия статистикасида пул массасини аниқлашда қуйидаги асосий пул агрегатлари тўпламидан (гуруҳидан) фойдаланилади: М-1 агрегати – муомаладаги нақд пуллар (банкноталар, тангалар) ва жорий банк счётларидаги маблағларни ўз ичига олади; М-2 агрегати – М-1 агрегати ва тижорат банкларидаги муддатли ва жамғарма қўйилмаларидан (тўрт йилгача) таркиб топган; М-3 агрегати – ўз ичига М-2 агрегати ва ихтисослашган кредит муассасаларидаги жамғарма қўйилмаларини киритган; М-4 агрегати – М-3 агрегати ҳамда йиллик тижорий банкларининг депозитли сертификатларидан иборат. АҚШ да пул массасини аниқлаш учун 4 та пул агрегати, Япония ва Германияда – 3 та, Англия ва Франтсияда – иккита пул агрегатидан фойдаланилади. Пул массаси таркиби ва динамикасини таҳлил қилиш Марказий банк томонидан тўғри пул-кредит сиёсати олиб боришда муҳим аҳамият касб этади. Россия Федерацияда муомаладаги жами пул массаси ҳисоб-китоби учун қуйидаги пул агрегатлари қўлланилади. М-О агрегати – нақд пуллар; М-1 агрегати – М-О агрегати ва ҳисоб-китоб, жорий ва бошқа счётлар (махсус счётлар, капитал қўйилмалар счётлари, аккредитив ва чек счётлари, маҳаллий бюджет счётлари, бюджет, касаба, уюш-малари, жамоат ва бошқа ташкилотларнинг счётлари, давлат суғурта маблағлари, узоқ муддатга кредитлаш фонди) даги маблағлар ти-жорат банкларига қўйилмалар ва жамғарма банкларидаги талаб қилиб олинадиган депозитларнинг йиғиндисига тенг; М-2 агрегати – М-1 агрегати ва жамғарма банкларидаги муддатли қўйилмалардан иборат; М-3 агрегати – М-2 агрегати ҳамда депозитли сертификатлар ва давлат заём облигатсиялари йиғиндисидан иборат. Пул массаси таркибини унинг ҳаракатига қараб иккига бўлиш мумкин, яъни пул массасининг актив қисми – бу пул маблағларининг хўжалик фаолиятидаги турли хил шаклдаги ҳисоб-китобларни олиб бориш билан боғлиқ қисми ва иккинчиси пассив қисм – жамғар-мадаги пуллар ва ҳисоб рақамлардаги қолдиқлар ҳисобланади. Пул массаси нақд пуллардан ташқари муддатли ҳисоб рақамдаги маблағ ва жамғармаларни, депозит сертификатлари, инвестицион фондларнинг акцияларини ўз ичига олади. Пул массасининг юқоридаги элементлари «квази» - “қарийб пуллар” деб ҳам юритилади. Квази - пуллар ликвид активлар бўлиб, улар тез орада пулга айланиши мумкин. Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling