Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

6-МОДУЛ
 
ПУЛ ТИЗИМИ: ТУШУНЧАСИ, ШАКЛЛАРИ 
ВА 
ЭЛЕМЕНТЛАРИ
 
6.1.“Пул тизими” тушунчасининг мазмуни. Пул тизимининг шакллари.
6.2. Пул тизимининг элементлари.
6.3. “Пул тизими” тушунчасининг мазмуни. Пул тизимини ташкил қилиш 
шарт-шароитлари. Пул тизимини ташкил қилиш принциплари.
6.4.Пул тизимининг шакллари: биметаллизм; монометаллизм; қоғоз ва 
кредит пуллари тизими. 
6.5.Ўзбекистон Республикаси пул тизими элементлари 
6.6. Ўзбекистон Республикаси пул тизимининг ривожланиши. 
 
Таянч иборалар: тизими, Марказий банк, тижорат банклар, 
пул тизими элементлари, миллий ва жаҳон валюта тизими.
 
6.1.“Пул тизими” тушунчасининг мазмуни. Пул тизимининг шакллари.
 
Пул тизими пул муомаласини ташкил этишнинг тарихий жиҳатдан қарор топган 
ва қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган шаклидир. Бошқача айтганда, бу пул 
муомаласининг аниқ бир мамлакатда муайян вақт ичида қўлланиладиган қоидалари 
ва нормалари мажмуидир. 
Миллий валюта тизими пул тизимининг таркибий қисми ҳисобланади. Пул 
маблағлари иқтисодиётда амал қиладиган шаклга қараб пул маблағларининг икки 
тури: металл пуллар муомаласи тизими ва пул белгилари муомаласи тизими 
фарқланади. 
Металл пуллар муомаласи тизимлари пуллик товар (олтин ва кумуш) бевосита 
муомалада бўлган шароитда амал қилган. Бунда мазкур металл пулларнинг барча 
функцияларини бажарган, мавжуд кредит пуллар эса металлга эркин алмаштирилган. 
Металл пул белгиларининг муомаласи тизимида биметаллизм даври ва 
монометаллизм даври фарқланади. Бундай ҳолда биметаллизм иқтисодий 
жараёнларда иккита асл металларнинг бир вақтда фойдаланиши билан тавсифланади, 
монометаллизм эса умумий эквивалент сифатида бир металлга ўтишни англатади. 
Бунда биметаллизм ҳолатида қуйидагича хиллар ажратиб кўрсатилади: 
1) параллел валюта тизими – олтин билан кумуш ўртасидаги ўзаро нисбат 
бозорда стихияли равишда белгиланади
2) қўшалоқ валюта тизими – икки металл ўртасидаги ўзаро нисбат давлат 
томонидан ушбу металларга бўлган талабга, шунингдек, ушбу давлатдаги иқтисодий 
ва сиёсий вазиятга қараб белгиланади; 
3) нуқсонли валюта тизими – металлар иқтисодий тизимда мавжуд бўладию, 
лекин тенг ҳуқуқларга эга бўлмайди. Одатда, давлат кумуш валютанинг зарб 
қилиниши ва фойдаланишига чеклашлар киритади. 
Фақат бир металлнинг амал қилиши тизими сифатидаги монометаллизмда ҳам 
айрим ўзгаришлар юз берди: 
1) олтин тангали стандарт – тўлақонли олтин валютанинг амал қилиши, унда 
товарларнинг қиймати ҳам ушбу валюта билан ҳисобланади; 
2) олтин ёмбили стандарт – олтин муомалада булмайди, лекин унга катта 
миқдорлардаги (ёмби миқдорида) алмашиниш амалга оширилади
3) олтин валютали (олтин девизли) стандарт – пулларнинг алмашиниши фақат 


олтин ёмбили стандартли мамлакатларнинг валюталарига амалга оширилади. 
Валюта тизими - бу, мамлакатлар ўртасида валюта муносабатларини ташкил 
этиш шаклидир. 
Валюта тизими - бу, хўжалик алоқаларини байналмилаллашуви асосида тарихан 
шаклланган, валюта амали билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. 
Валюта тизимининг моҳияти, ташкил этилиш шакллари ва роли жамиятнинг 
иқтисодий тизими билан белгиланади. 
Валюта тизими давлат, резидент ва норезидент шахсларга ташқи иқтисодий 
фаолиятни амалга ошириш учун шароит яратиб беради. Субъктларнинг ушбу 
фаолияти амалга ошишида валюта қонунчилиги алоҳида аҳамият касб этади. 
Махсус адабиётларда валюта тизимларининг 3 кўриниши фарқланади, яъни 
миллий, жаҳон ва ҳудудий валюта тизимлари. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling