Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Пул тизимининг шакллари: биметаллизм; монометаллизм; қоғоз ва


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

 
6.4.Пул тизимининг шакллари: биметаллизм; монометаллизм; қоғоз ва 
кредит пуллари тизими. 
Мамлакатда умумий эквивалент сифатида кабул килинган металлга ва .т 
муомаласи базасига караб пул тизими биметализм ва монометализм пул зимларига 
булинади. 
Биметализм - пул тизимида умумий эквивалент ролини металл (купинча ;тин ва 
кумуш) бажарган, бу тизимда иккала иккала металлдан хам шгаларнинг эркин 
муомалага чикарилиши ва уларнинг чексиз алмашишига мал килинган.Параллел 
валюта тизимида икки металл киймати стихияли, металлнинг юзор бахосига муносиб 
тарзда белгиланган. Бу пул тизимида давлат металлар эрасидаги мутаносибликни 
урнатиб куйган. Олтин ва кумуш тангаларнинг чикарилиши ва уларнинг ахоли 
томонидан кабул килиниши ана шу мутаносибликка мувофик амалга оширилган. 


Биметализм XVI-XVII асрларда кенг таркалган булиб Гарбий Европанинг катор 
мамлакатларига эса XIX асргача етиб келган. 1865 йили Франция, Бельгия, 
Швейцария ва Италия мамлакатлари биметализмни халкаро сулх - Лотин танга 
Иттифоки ёрдамида саклаб колишга уринишган. Тузилган конвенцияда иккала 
металлдан хам 5 франк ва ундан юкори кийматли тангаларни чикариш, олтин ва 
кумуш уртасида 1:15,5 киймат мутаносиблигини урнатиш шартлари кузда тутилган. 
Бироқ, биметаллик пул тизимининг кулланилиши ривожланган капиталистик 
хужалик эхтиёжларига мое келмасди, чунки киймат улчови сифатида бир вактнинг 
узида икки металл - олтин ва кумушнинг қўлланилиши пулнинг ушбу функцияси 
табиатига тўғри келмаган. Умумий қиймат ўлчови булиб факат биргина товар хизмат 
килиши мумкин. Бундан ташқари икки металл орасидаги давлат томонидан 
ўрнатиладиган нисбат уларнинг бозор нархига тўғри келмас эди. XIX аср охирида 
кумуш ишлаб чиқаришнинг арзонлашиши ва унинг қадрини йўкотиши натижасида 
олтин тангалар муомаладан хазинага кета бошлади. Бунда Коперник-Грешемнинг 
конуни юзага чиққан, яъни ёмон пуллар муомаладан яхшиларини чиқариб ташлаган. 
Капитализм тараққиёти мустахкам пул, ягона умумий эквивалент бўлишни талаб 
қилди, шунинг учун биметализм ўз ўрнини монометализмга бўшатиб берди. 
Монометализм - бу пул тизимида ягона металл (олтин ёки кумуш умумий 
эквивалент ва пул муомаласининг асоси бўлиб хизмат қилади. Амал қилаётган танга 
ва бошқа қиймат белгилари қимматбахо металлар алмашинилади. 
Кумуш монометализми Россияда 1843-1852 йилларда, Голландияда 1847-1875 
йй. да мавжуд булган. 
Чор Россияда кумуш монометализми тизими 1839-1843 йилларда ўтказилган пул 
ислохати натижасида қабул қилинган. Пул бирлиги кумуш рубли бўлган. Кейинчалик 
муомалага кредит билетлари хам чиқарилган, улар кумуш танга билан тенг 
муомалада қатнашган ва эркин тарзда металлга алмаштирилган. Лекин бу ислохот 
сунаётган крепостнойлик тизими давлат бюджети ва ташқи савдо баланси тақчилиги 
шароитида пул муомаласини узоқроқ муддатга тартибга сола олмаган. 1853-1856 
йиллардаги Крим уруши кўп миқдорда қўшимча кредит пуллар эмиссиясини талаб 
қилди ва натижада улар қоғоз пулга айланиб қолди. 
Илк бор олтин монометализми (стандарт) пул тизими сифатида Буюк 
Британияда XVIII аср охирида қарор топган ва қонун билан 1816 йилда тасдиқланган. 
Кўпчилик бошқа давлатларда у XIX асрнинг охирларида жорий қилинган: германияда 
- 1871-1873 йилда, Швеция, Норвегия, Данияда - 1873 йилда, Францияда - 1876-1878 
йилда, Австрияда - 1892 йилда, Россия за Японияда - 1897 йилда, АКШ да - 1900 
йилда. 
Олтин танга стандарти капитализмнинг эркин рақобатига жуда мос келган, 
ишлаб чикариш, кредит тизими, жахон савдо капитали келиб чиқишининг 
ривожланишига ёрдам берган.

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling