Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

 
10-МОДУЛ
КРЕДИТ 
МУНОСАБАТЛАРИНИНГ 
РИВОЖЛАНИШ 
БОСҚИЧЛАРИ 
 
10.1. Кредит муносабатларининг юзага келиш сабаблари. Кредит 
муносабатларининг ривожланиш босқичлари.
10.2. Судхўрлик кредитининг юзага келиши. Тижорат кредити ва банк 
кредитининг пайдо бўлиши.
10.3. Кредит муносабатларининг юзага келиш сабаблари ва шарт-
шароитлари.
 
Таянч иборалар: ишлаб чиқариш, манифактура, хунармандчилик, тижорат 
кредит, давлат кредит, иқтисодий муносабат, томонларни манфаатлари 
 
10.1. Кредит муносабатларининг юзага келиш сабаблари. Кредит 
муносабатларининг ривожланиш босқичлари.
Корхоналарда асосий ва айланма фондларининг доиравий айланиши жараёнида 
уларда кредитга эҳтиёж туғилади. Шунга асосан кредит такрор ишлаб чиқариш 
жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш зарурлигидан келиб чиқади, деган шартга 
асосланган ҳолда кредит берилиши керак. Аммо бунда қўшимча ресурсларга 
муҳтожлик ўзўзидан автоматик тарзда кредит берилиши кераклигини ифодаламайди. 
Бунинг учун кредитнинг зарурлигини ифодаловчи бошқа шароитлар ҳам мавжуд 
бўлиши керак. 
Иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири кредит 
муносабатларини ривожлантиришда банклар кредит учун характерли муҳим шартлар 
ва қонунларга асосланган ҳолда кредитлаш жараёнини амалга оширишлари зарур. 
Кредит бу вақтинча бўш турган пул маблағларини пул эгаси ёки бошқалар 
томонидан маълум муддатга, ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш 
юзасидан келиб чиққан иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. 
Кредит ёрдамида товармоддий бойликлари, турли машина ва механизмлар 
сотиб олинади, истеъмолчилар маблағлари этарли бўлмаган шароитда тўловни 


кечиктириб, товарлар сотиб олишлари ва бошқа ҳар хил тўловларни амалга ошириш 
имкониятига эга бўладилар. 
Кредит иқтисодий категория бўлиб, ижтимоий муносабатларнинг аниқ бир 
кўриниши сифатида юзага чиқади. 
Кредит ҳар қандай ижтимоий муносабат эмас, балки ижтимоий ишлаб чиқариш 
маҳсули, қийматнинг ҳаракати, қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги иқтисодий 
муносабатларни ифодаловчи категориядир. 
Кредитнинг моҳияти унинг ички белгиларини очиб беришга қаратилган. 
Кредитнинг моҳиятини очиш – бу унинг сифатларини, муҳим томонларини, 
иқтисодий муносабатлар тизимининг бир элементи сифатида кўрсатувчи асосларини 
билиш демакдир. 
Иқтисодий категория сифатида кредитнинг моҳияти кўпгина иқтисодчи 
олимлар томонидан ўрганилиб чиқилган ва улар томонидан кредитнинг моҳияти 
бўйича турлича фикр билдирилган.
Кредитнинг вужудга келиши реалликка айланиши учун муайян шароитлар 
бўлиши зарур. Шу масала бўйича баьзи иқтисодий адабиётларда келтирилган 
фикрларни тахлил қилиб, иқтисодчилар томонидан кредитнинг юзага келишининг 
қуйидаги шартларига кўпроқ эьтибор берилганини кўрсатиб ўтиш мумкин. Кредит 
муносабат бўлиши учун: 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling