Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Судхўрлик кредитининг юзага келиши. Тижорат кредити ва банк
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
pul va banklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оддий ва ўтказма
10.2. Судхўрлик кредитининг юзага келиши. Тижорат кредити ва банк кредитининг пайдо бўлиши. Кредитнинг ўзига хос шакли. Хорижда бу тарихан кенг тарқалган кредит бўлиб хисобланади. Амалда судхурлик кредити Марказий банк томонидан тегишли лицензияга эга бўлмаган жисмоний шахслар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар томонидан маблағларни вақтинча фойдаланишга бериш йўли билан амалга оширилади. Кредитнинг ролини кредитни интенсификациялаш дастаги ва рағбатлантирувчиси, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда бажарадиган функцияларининг натижаси сифатида аниклаштириш мумкин. Кредит такрор ишлаб чиқариш жараёнини тезлаштиради ва ижтимоий ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини таъминлайди. Корхоналарга бериладиган кредит уларни вактинчалик молиявий ресурсларга булган эхтиёжини кондиради ва такрор ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз давом этишини таъминлайди. Пул маблағларига эхтиёж ишлаб чиқаришнининг нафакат мавсумий, шунингдек бошка сабабларига хам боғлик. Барча холларда кредитни жалб этиш асосий ва айланма фондларининг узлуксиз доиравий айланишини, ишлаб чиқариш жараёни ва товарлар муомаласини тезлаштиришни таъминлайди. Бошка иктисодий категориялар сингари кредит махсулот ишлаб чиқариш ва муомала сохасини рагбатлантиради. Шунингдек кредит ижтимоий-иқтисодий мақсадларни амалга оширишга, иқтисодий вазифаларни бажаришига мухим таъсир кўрсатади. Кредит шундай ишлаб чиқариш воситалари сотиб олиш ва киритишга ишлатилиши керакки, бунда бу воситалар асосида мехнат унумдорлигини ва мехнатни фонд билан қуролланиш даражалари ошсин. Кредитнинг мухим роли соф даромадни ишлатиш шароитларини тўлашлигини таъминлашдан иборат. Соф даромадни кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш мақсадларида ишлатиш учун аввал уни ишлаб чиқаришни кенгайтириш талаб қиладиган даражада пул кўринишида жамғариш керак. Кредит давлатнинг иқтисодий дастагларидан бири сифатида бутун иктисодиётнинг ривожланишига ва алохида корхона фаолиятига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Кредит ишлаб чиқаришга ижтимоий харажатларни иктисод килиш йули билан таъсир этади. Аммо, кредит товар-моддий бойликлардаги жонли ёки буюмлашган мехнатни бевосита иктисод кила олмайди, чунки унинг узи ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этмайди. Иктисодиётда кредит муносабатларининг вужудга келишининг биринчи шаклларидан бўлиб, вексель муомаласини вужудга келтирган ва накд пулсиз хисоб китобларининг ривожланишига ёрдам берган. Тижорат кредитининг субьектлари сифатида турли шахслар: мол етказиб берувчи ва мол сотиб олувчи корхоналар, крёдитнинг объекта сифатида сотилаётган товар иштирок килади. Тижорат кредити узининг амалий куринишини хуқуқий шахслар ўртасида товар ва хизматларнинг тўлов муддатини чўзиш оркали сотиш шаклидаги молия хўжалик муносабатларида топади. Бу кредит шаклининг асосий максади товарларни сотишни тезлаштириш ва шу оркали фойда олишдан иборат. Тюкорат кредитнинг анънанавий воситаси бўлиб, қарз олувчининг қарз берувчига нисбатан молиявий мажбуриятларини акс эттирувчи вексель хисобланади. Вексел бу қарз мажбурияти бўлиб, қарз олувчи ўз зиммасига қарзни кўрсатилган суммада, кўрсатилган жойда, белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олади. Амалиётда векселнинг икки тури кулланилади. Оддий ва ўтказма вексел. Оддий векселни қарз олувчи корхона қарз берувчи корхонага беради ва товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун унга тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Ўтказма векселда кредитор томонидан белгиланган товар ва хизматлар суммаси унинг топширигига асосан учинчи шахсга ёки векселни кўрсатувчига ўтказилиши зарур. Кредиторнинг векселда кўрсатилган суммани учинчи шахсга тўлаш тўғрисидаги буйрўғини ифодаловчи хужжат амалиётда тратта деб хам юритилади. Тижорат кредити банк кредитидан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади: 1.Кредитор (қарз берувчи) ролида махсус кредит-молия ташкилотлари эмас, балки товар ва хизматларни ишлаб чиқариш хамда сотиш билан шуғулланувчи турли хуқуқий шахслар иштирок қилади; 2. Тижорат кредити факатгина товар шаклида берилади; 3. Тижорат кредитида ссуда капитали, саноат ва савдо капитали билан интеграциялашган холда харакат қилади. Бу бозор иктисодиёти шароитда турли ихтисосдаги ва фаолият йўналишдаги корхоналарни ўз ичига олувчи холдинг, молиявий компанияларнинг вужудга келишида ўз амалий аксини топади; 4. Берилган вақт оралиғида тижорат кредитининг ўртача қиймати банк фоизииинг ўртача ставкасидан доимо кичик бўлади; 5. Қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги шартнома расмийлаштирилганда тижорат кредити бўйича тулов (фоиз ставкаси) алохида аниқланмайди. Фоиз тўлови товар бахосига қўшилган холда расмийлаштирилади. Иктисодиётда кенг тарқалган кредит муносабатларининг шаклларидан биридир. Унинг объекти пул маблағларини бевосита ссудага бериш жараёни хисобланади. Банк кредитини берувчи кредит муассасалари кредитлаш жараёнини амалга ошириш учун Марказий банкдан махсус лицензия (рухсатнома) олган бўлишлари зарур. Қарз олувчи сифатида хуқуқий шахслар, ахоли, давлат, хорижий давлат мижозлари иштирок килишлари мумкин. Кредит муносабатларининг воситаси бўлиб, кредит шартнома ёки кредит келишуви хисобланади. Бу кредит тури бўйича олинадиган даромад ёки ставка томонлар билан келишилади ва банк фоизи ёки ссуда фоизи куринишида бўлади. Жаҳон амалиётида банк кредитидан фойдаланишда унинг турли хил хусусиятлари хисобга олинади. Қиска муддатли банк кредитлари қарз олувчи корхонанинг хўжалик фаолиятида айланма маблағлар етишмовчилигини тўлдириш учун қўлланилади. Бозор иктисодиёти тамойилларига мос келувчи бундай жараённинг бўлиши ссуда капитали бозорида мустакил сегмент пул бозорининг юзага келишига олиб келади. Қисқа муддатли кредитлар фонд бозорида, савдо ва хизматлар кўрсатишда, банклараро кредитлаш режимида кўпроқ қўлланилади. Хозирги шароитда қисқа муддатли кредитлар қуйидаги кўрсаткичлар билан характерланади: • кредитларнинг жуда қисқа муддатларга (баьзида бир ойгача муддатга) берилиши; • кредитнинг муддати ва фоиз ставкасининг бир бирига тескари пропорционал ( кредитнинг муддати жуда қисқа бўлсада, фоиз ставкаси жуда юкори ) бўлиши; • ишлаб чиқариш соасидан кўпроқ муомала сохасига хизмат кўрсатиш; Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling