Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-МОДУЛ. КРЕДИТ ТУРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

11-МОДУЛ. КРЕДИТ ТУРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ 
 
11.1. Кредитнинг турлари. Кредитнинг шакллари. Кредитнинг тармоқ 
йўналишига кўра турлари.
11.2. Кредитнинг такрор қайта ишлаб чиқариш жараёни босқичларига 
хизмат кўрсатишига кўра турлари. Кредитнинг кредитлаш объектларига кўра 
турлари.
11.3. 
Кредитнинг таъминланганлигига кўра турлари. Кредитнинг 
муддатига кўра турлари. Кредитнинг тўловлилигига кўра турлари.
11.4. Кредитнинг шакллари: пул шаклидаги кредитлар; товар шаклидаги 
кредитлар; аралаш шаклдаги кредитлар. 
 
Таянч иборалар: Давлат кредити, тижорат кредитлари, кредит 
туркумланиши. 
 
11.1. Кредитнинг турлари. Кредитнинг шакллари. Кредитнинг тармоқ 
йўналишига кўра турлари.
Кредит ўзининг бир қанча белгиларига кўра турланади: 
I) муддатига кўра кредит 3 турга бўлинади: 
a) қисқа муддатли кредитлар 
b) ўрта муддатли кредитлар 
c) узоқ муддатли кредитлар
Дунёнинг кўплаб мамлакатларида қисқа муддатли кредитлар деганда 1 йилгача 
муддатга берилга кредитлар тушунилади. Ўрта муддатли кредитлар деганда 1-3 
йилгача муддатда, узоқ муддатли кредит 3 йилдан ортиқ муддатга берилган 
кредитлар тушунилади. Лекин айрим мамлакатларда кредитларнинг муддатларига 
кўра фарқланиш мавжуд. Масалан, АҚШда 1-8 йилгача берилган кредитлар ўрта 


муддатли кредитлар ҳисобланади. Халқаро молий институтларида 1-5 йилгача 
муддатда берилган кредитлар ўрта муддатли кредитлар ҳисобланади.
Ўзбекистонда ўрта муддатли кредитлар 2004-йилда бекор қилинган. 1йилгача 
муддатга берилган кредитлар қисқа, 1 йилдан ортиқ муддатга берилган кредит узоқ 
муддатли кредит ҳисобланади. 
II) таъминланганлигига кўра 3 турга бўлинади: 
а) тўлиқ таъминланган кредитлар, бунда кредитнинг таъминоти кредитнинг 
асосий қарз суммаси ва унинг фоизини қоплашга етади; 
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки талаби бўйича таъминот 
миқдори кредит суммасига нисбатан 125 фоиз ни ташкил этиши керак. 
б) қисман таъминланган кредитлар, бунда кредитларнинг таъминоти кредитнинг 
асосий суммаси ва фоизини қоплашга етмайди; 
c) таъминланмаган кредитлар, бу кредитлар ишончли ёки бланкли кредитлар 
дейилади. Бу кредитлар юқори даражада тўлов қобилиятига эга бўлган ишончли 
мижозларга берилади. 
III) кредит баҳосига кўра қуйидаги турларга бўлинади: 
а) арзон кредитлар, бу кредитларнинг фоиз ставкаси ссуда капитали бозорида 
шаклланадиган фоиз ставкасидан паст бўлади; 
б) қиммат кредитлат, бу кредтиларнинг фоиз ставкаси ссуда капитали бозорида
шаклаланган фоиз ствакасидан юқори бўлади; 
Риск даражаси қанча юқори бўлса, кредитнинг фоизи ҳам шунча юқори бўлади. 
c) текин кредитлар, бу кредитларнинг фоизи йўқ. 
VI)тармоқ хусусиятига кўра кредитларнинг қуйидаги турлари мавжуд: 
1) саноат кредити; 
2) савдо кредити;
3) қишлоқ хўжалиги кредити ва бошқалар. 
В) такрор ишлаб чиқариш жараёнларининг босқичларига хизмат этишига кўра
кредитнинг турлари мавжуд: 
1) кредит ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида хомашё ва 
материаллар ҳамда ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш учун берилади; 
2) кредит маҳсулотни сотиш жараёнини молиялаштириш учун берилади; 
3) кредит истеъмол жараёнида ҳам иштирок этади. 
VII) кредитлаш обектига кўра қуйидаги турларга бўлинади: 
1) хомашё ва материаллар сотиб олиш учун бериладиган кредитлар; 
2) ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш мақсадида бериладиган 
кредитлар; 
3) ишлаб чиқариш харажатлари учун бериладиган кредитлар. Масалан, қишлоқ 
хўжалигида пахта, ғалла, шоли каби экинларни етиштириш узоқ давр ва катта 
харажат талаб қилади. Кредитлар ана шу харажатларни молиялаштириш учун 
берилади. 
4) тўлов айланмасидаги узлуксизликни қоплаш учун бериладига кредитлар. 
Масалан, корхоналарнинг жорий ҳисобрақамларига маблағлар келиб тушиш 
вақти билан тўловни амалга ошириш вақти ўртасидаги номувофиқлик юзага келса 
тўлов айланмасида узилиш содир бўлади. Яна шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз жоизки 
давлат буджети ижроси пайтида ҳам узилишлар юзага келиши мумкин. 
VIII) давлат буджети дефитситини қоплаш мақсадида бериладиган кредитлар. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling