Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Кредит муносабатларининг юзага келиш сабаблари ва шарт-


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

 
10.3. Кредит муносабатларининг юзага келиш сабаблари ва шарт-
шароитлари.
Ҳозирги даврда банк кредитларини бериш тизими тижорат кредитлари бериш 
тизимига қараганда юксак даражада ривожланган. Бунинг асосий сабаби пулнинг 
юқори ликвидли акти эканлигидир. 
Кредитнинг субъектлари бўлиб қуйдагилар ҳисобланади. 
- Банклар; 
- нобанк кредит ташкилотлари, кредит уюшмалари, ломбардлар, микромолиялаш 
ташкилотлари, кредит корперативлари ва бошқалар; 
- корхоналар; 
- жисмоний шахслар; 
- давлат; 
- давлат органи; 
- ҳалқаро молия кредит ташкилотлари. 
Кредит-қийматнинг ҳаракати бўлиб пул ва тавар кўринишидаги маблағларни 
қайтариб беришлилик, муддатлилик ва фоиз тўлашлилик асосида бериш натижасида
юзага келади. 
Кредит орқали жамиятимизда қуйидаги ижобий натижаларга эришиш мумкин: 
биринчидан, фондлар айланиши жараёнида четга чиқиб, бўш қолган 
маблағларнинг ҳаракатсиз туриб қолишининг олди олинади; 
иккинчидан, такрор ишлаб чиқаришни кенг доирада узлуксиз давом эттиришга 
имконият яратилади. 
Кредитнинг вужудга келиши реалликка айланиши учун муайян шароитлар 
бўлиши зарур. Шу масала бўйича баъзи иқтисодий адабиётларда келтирилган 
фикрларни таҳлил қилиб, иқтисодчилар томонидан кредит юзага келишининг 
қуйидаги шартларига кўпроқ эътибор берилганини кўрсатиб ўтиш мумкин. Баъзи 
иқтисодий адабиётларда кредитнинг зарурлиги хусусида бир неча бошқа фикрлар ҳам 
учрайди. Масалан, кредит корхоналар фаолиятини назорат қилишни амалга ошириш 
учун зарур, деб таъкидланади. Агар бу фикр тўғри деб қарайдиган бўлсак, кредитнинг 
зарурлиги фақат кредитор учун тушунарли бўлади, чунки у қарз бериш орқали қарз 
олувчи фаолиятини назорат қилиш имкониятига эга бўлади.
Бундай шароитда кредитнинг чегараси ишлаб чиқариш фондларининг 
доиравий айланишига асосланган объектив жараёнларга эмас, балки банкнинг кредит 
оператсиялари орқали қарз олувчининг фаолиятини назорат қилиш истагига боғлиқ 
бўлиб қолади. 
Бу мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда хулоса қилиб айтиш мумкинки
кредитнинг объектив зарурлиги такрор ишлаб чиқариш жараёнида фондларнинг 
доиравий айланиши қонуниятларига асослангандир.
Кредитга зарурат туғилганда қуйидаги манбалардаги бўш маблағлардан кредит 
ресурслар сифатида фойдаланиш мумкин. Бу манбалар асосан қуйидагилардир: 
 асосий фондларни тиклаш, капитал тамирлаш учун ажратиладиган 
амортизатсия сифатидаги пул маблағлари; 
 товарларни сотиш ва янги моддий ресурсларни сотиб олиш вақтларининг 
бирбирига мос келмаганлиги туфайли юзага келган бўш пул маблағлари; 


 товарлар реализатсиясидан тушган тушум билан иш ҳақини тўлаш вақтлари 
орасида вақтинча бўш туриб қолган пул маблағлари; 
 кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнида йиғиладиган ва 
капиталлаштириш учун мўлжалланган қўшимча маблағлар; 
шахсий сектор даромадлари, жамғармалари ва бошқа бўш пул маблағлари
Кредитнинг зарурлигини ифодаловчи омиллар моҳиятини очишда, уларнинг ҳар 
бирининг аҳамиятини кредит шартномасини тузиш даражасигача олиб келиш хато 
ҳисобланади. Алоҳида олинган бир омилнинг ўзи кредит берилиши учун у ёки бу 
даражада этарли бўлмаслиги мумкин. 
 
Назорат учун саволлар 
1.Кредит муносабатларининг юзага келиш сабаблари, кредит муносабатларининг 
ривожланиш босқичларини тушунтириб беринг?.
2. Судхўрлик кредитининг юзага келиши, тжорат кредити ва банк кредитининг 
пайдо бўлишини ёритиб беринг?
3.Кредит муносабатларининг юзага келиш сабаблари ва шарт-шароитларини 
ёритиб беринг?
4.Тижорат кредитининг юзага келиш шарт-шароитларини, банк кредитининг 
пайдо бўлиши ва унинг ўзига хос хусусиятларини очиб беринг? 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling