Спред-банк билан банк ўртасидаги муносабатларни ҳарактерлайди.
Кредитнинг моҳиятини англашда кредит қонунлари муҳим ўринни эгаллайди.
Кредитнинг 3 та қонуни бор:
1) қайтарилиш қонуни;
2) қийматнинг сақланиш қонуни;
3) мувозанат қонуни- берилаётган кредитлар ва
уларнинг ресурслар таминоти
ортасида мувозанат бўлиши керак.
Кредитнинг моҳиятини янада аниқлаштириш учун унинг таркибини, ҳаракат
босқичларини, иқтисодий тушунча сифатидаги муҳим
белгиларини ва ижтимоий
иқтисодий характеристикасини кўриб чиқамиз. Кредитнинг моҳиятини тушуниш
учун,
авваламбор, унинг таркиби нимадан иборат эканлигини тушуниб олиш зарур.
Кредит муносабат бўлиши учун унинг зарур элементлари – кредитнинг объекти ва
субъекти бўлиши зарур.
Кредит муносабатларида субъектлар икки хил бўлади:
1. Кредитор (қарз берувчи)
2. Қарз олувчи
Бундан ташқари, кредит муносабатлари таркибининг
элементи сифатида
кредитнинг объекти юзага келади.
Do'stlaringiz bilan baham: