“Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунни қабул қилишга қандай зарурат бор эди, деган ҳақли савол туғилади. - “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунни қабул қилишга қандай зарурат бор эди, деган ҳақли савол туғилади.
- Биринчидан, электрон ҳукумат тизими ҳукуматнинг бошқарув ва маъмурий фаолиятида иш унумдорлиги ва самарадорлигини оширишга, фуқароларнинг юқори даражадаги давлат хизматларини олишига, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун мақбул муҳит яратишга ёрдам беради. Иккинчидан эса давлат органларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини, маълумотлар базаларини ягона тизимга бирлаштириб, ўзаро интеграциялаш, бир хил стандартлар, тартиб ва қоидалар асосида электрон давлат хизматларини кўрсатиш, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш орқали “бир дарча” принципи асосида давлат хизматларини амалга оширишга хизмат қилади.
- Бу мақсадларга эришиш учун эса энг аввало ҳукумат идоралари фаолиятида инновацияларни жорий қилиш, кераксиз бизнес жараёнлар ва регламентларни ислоҳ қилиш ёки бекор қилиш, ҳужжатларни қисқартириш, қарорларни электрон тарзда қабул қилиш, стандартлашган ҳужжатлар алмашинуви орқали давлат идоралари ўртасида маълумотлардан умумий фойдаланишни йўлга қўйиш, ягона ойна тизимига ўтишни амалга ошириш керак бўлади. Шунингдек, фуқароларнинг электрон ҳукумат хизматларидан фойдаланиш имкониятини ошириш учун компьютер технологияларидан хабардорлигини ошириш мақсадида АКТ саводхонлиги бўйича махсус ўқув курслари ташкил қилиш, давлат хизматчиларини эса АКТ бўйича профессионал ўқув дастурларига жалб қилиш керак бўлади.
- Бу ўз ўрнида фуқароларга мамлакатнинг исталган еридан 24 соат давомида давлат органларига мурожаат қилиш, маълумотнома ва бошқа ҳужжатларни олиш ёки тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш имкониятини берадиган инновацион давлат хизматларини амалга оширишни таъминлайди.
“электрон ҳукумат” тизимини муваффақиятли жорий этиш мамлакатнинг имкониятларини юқори даражада кўтариб, коррупцияни бартараф этиш ва давлат идоралари фаолиятида очиқлик ва ошкоралик таъминлашга хизмат қилади. Бунда тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш, уларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш, лицензия, рухсатнома бериш, экспорт товарларини божхонада расмийлаштириш тартиб-таомиллари сезиларли даражада соддалаштирилади ва арзонлаштирилади. Шунингдек, давлат органларига ташриф буюришга сарфланадиган вақт тежаб қолинади. - “электрон ҳукумат” тизимини муваффақиятли жорий этиш мамлакатнинг имкониятларини юқори даражада кўтариб, коррупцияни бартараф этиш ва давлат идоралари фаолиятида очиқлик ва ошкоралик таъминлашга хизмат қилади. Бунда тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш, уларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш, лицензия, рухсатнома бериш, экспорт товарларини божхонада расмийлаштириш тартиб-таомиллари сезиларли даражада соддалаштирилади ва арзонлаштирилади. Шунингдек, давлат органларига ташриф буюришга сарфланадиган вақт тежаб қолинади.
- Жанубий Кореянинг тажрибасига кўра “Электрон ҳукумат” тизими жорий қилингандан сўнг ҳар йили 4.5 млрд. АҚШ доллари давлат маблағи иқтисод қилиб қолинган. Божхона фаолиятида декларацияларни расмийлаштириш 1 кунлик муддатдан 2 минутга қисқариши, импорт операцияларининг 2.5 соатдан 1.5 соатга қисқариши йилига 2.5 млрд. АҚШ доллари иқтисод қилинишига эришилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |