Иштирокчилар қонун ижодкорлиги, шу жумладан, давлат органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини кенг муҳокама қилиш, қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш жараёнида илғор ахборот технологияларидан фойдаланиш даражасини ошириш зарур эканлиги хусусидаги мулоҳазаларини билдирдилар. Бу тизимнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали негизида амалиётга йўналтирилиши, шубҳасиз, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш имкониятини беради. - Иштирокчилар қонун ижодкорлиги, шу жумладан, давлат органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини кенг муҳокама қилиш, қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш жараёнида илғор ахборот технологияларидан фойдаланиш даражасини ошириш зарур эканлиги хусусидаги мулоҳазаларини билдирдилар. Бу тизимнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали негизида амалиётга йўналтирилиши, шубҳасиз, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш имкониятини беради.
- Дарҳақиқат, сўнгги йилларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари расмий веб-сайтлари сони ошди, сифат кўрсаткичлари яхшиланди. Айни пайтда барча давлат идораси интернетда ўз веб-сайтига эга. Улар ёрдамида аҳолига электрон давлат хизматлари кўрсатилмоқда, ташкилот фаолияти тўғрисида жамоатчиликка зарур ахборот бериб борилмоқда.
- Тадбирда “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантиришга доир қонун нормаларини амалиётга изчил татбиқ қилиш билан боғлиқ тавсиялар ишлаб чиқилди.
“Бугунги шароитда энг илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш устувор аҳамият касб этмоқда. Бу соҳада қабул қилинган Миллий дастурга мувофиқ, телекоммуникация технологияларини, алоқа тизимлари ва инфратузилмасини янада ривожлантириш, информацион тизимлар комплекслари ва “Электрон ҳукумат” ахборот базасини шакллантиришимиз керак”. - “Бугунги шароитда энг илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш устувор аҳамият касб этмоқда. Бу соҳада қабул қилинган Миллий дастурга мувофиқ, телекоммуникация технологияларини, алоқа тизимлари ва инфратузилмасини янада ривожлантириш, информацион тизимлар комплекслари ва “Электрон ҳукумат” ахборот базасини шакллантиришимиз керак”.
- мамлакатимизда алоқа тизимларини, ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ ҳуқуқий асос яратилган. Бунда электрон ҳукумат тизимини жорий қилиш учун пойдевор бўлиб хизмат қиладиган бир қатор муҳим қонунлар қабул қилинди.
- Ўз ўрнида ушбу қонунлар жамиятимиз хаётига, давлат органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди. Бунинг натижасида телекоммуникация инфратузилмаси жадал ривожланди ва тубдан ўзгарди. Давлат органларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари ҳамда уларнинг расмий веб-сайтлари яратилиб, интерактив давлат хизматларини кўрсатиш тизими йўлга қўйилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |