Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларига Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари номзодини Бош вазир тақдимига биноан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан маъқуллаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқлаш тартибини белгилаш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди; - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларига Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари номзодини Бош вазир тақдимига биноан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан маъқуллаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқлаш тартибини белгилаш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди;
- ҳукумат аъзолигига номзоднинг соҳани ривожлантириш бўйича яқин муддатга ва истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури билан депутатлар олдида чиқиш қилиш тартиби жорий этилди;
- ҳукумат аъзосининг ўз ҳаракат дастури ижросини амалга оширишига доир масалалар юзасидан ахборотини Олий Мажлис палаталари, уларнинг қўмиталарида мунтазам эшитиб бориш жорий этилди.
Шунингдек, вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарларини тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш амалиёти жорий этилди. - Шунингдек, вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарларини тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш амалиёти жорий этилди.
- Қонунларнинг мукаммаллигини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис палаталари юридик хизматлари негизида Юридик бошқарма ташкил этилди.
- Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборотини эшитиш бўйича “Ҳукумат соати”ни ўтказиш йиллик режа-жадвали тасдиқланди.
- Олий Мажлис Қонунчилик палатасида давлат бюджети, иқтисодиёт, пул-кредит сиёсати масалаларида, шунингдек, давлат бюджети ижроси устидан самарали парламент назоратини таъминлашда депутат ва сенаторларга профессионал, мустақил ва холис ахборот-таҳлилий, экспертлик хизмати кўрсатиш мақсадида Давлат бюджети бошқармаси ташкил этилди.
- Олий Мажлис фаолиятини молиявий, моддий-техник, ташкилий жиҳатдан таъминлаш такомиллаштирилди. Олий Мажлис палаталари қўмиталари ҳузурида улар фаолиятига бевосита ёрдам берадиган котибиятлар ташкил этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |