Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Download 224.23 Kb.
bet3/13
Sana23.12.2022
Hajmi224.23 Kb.
#1046825
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
7.МАВЗУ -

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ


7.1.Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш.
Маълумки, бугунги ривожланган ва тараққиёт йўлини танлаган ҳар бир давлатда мавжуд бўлган том маънодаги демократияни кўппартиявий тизимсиз тасаввур этиб бўлмайди. Оддий қилиб айтганда, демократия сиёсий партияларсиз, сиёсий партиялар демократиясиз мавжуд бўлиши мумкин эмас. Чунки жамиятда кўппартиявийликнинг мавжудлиги бу сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллиги деганидир. Таъбир жоиз бўлса, бу демократиянинг энг муҳим ва асосий шартларидан биридир. Асосий Қонунимизнинг 12-моддасида Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланиши ҳақидаги конституциявий норманинг белгилаб қўйилгани ҳам бежиз эмас. Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ сиёсий партияларга фуқаролик жамиятининг муҳим институти сифатида қаралиб, улар фаолиятини ривожлантиришга катта эътибор берилди ва ҳозирги кунда мамлакатимизда ҳақиқий маънода кўппартиявийлик тизимига асос солинди. Таъкидлаш лозимки, сиёсий партиялар жамиятнинг энг фаол ва умумхалқ манфаатлари йўлида дунёқараши, мақсади, фикрлар муштараклиги бир бўлган мамлакат фуқароларининг муайян қисмини ўз сафида бирлаштирган ва сиёсий ҳокимият учун (парламент ва президент сайловларида) курашадиган сиёсий ташкилот бўлгани боис фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан ажралиб туради. У жамиятнинг барометри бўлиб, халқнинг давлат ҳокимияти тизимининг энг қуйи бўғинидан тортиб то юқори бўғинигача бўлган қисмини боғлаб турувчи кўприк вазифасини ўтайди. Сиёсий партиялар барча даражадаги ҳокимият вакиллик органларига сайловларда иштирок этар эканлар, ўз навбатида, давлат ҳокимияти тизими ресурсларини тақсимлаш ва қайта тақсимлашда алоҳида ўринга эга.

Ҳаракатлар стратегиясияда сиёсий партиялар депутатлик гуруҳларининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан назорат қилишдаги ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришга қаратилган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагиларни - партия гуруҳлари томонидан маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларини кўриб чиқиш, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш ҳақидаги таклифларни киритиш, туман (шаҳар) ҳокими номзодини вилоят ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларига вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг, шунингдек, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг қониқарсиз фаолияти ҳақида хулосаларни тақдим этиш ҳуқуқини бериш, Қонунчилик палатаси депутатларига жойлардаги жамоатчилик вакиллари сифатида тегишли сиёсий партия ҳудудий бўлимларининг вакилларини бириктириб қўйиш каби муҳим фаолият йўналишларини тартибга солиш назарда тутилди.

  • Ҳаракатлар стратегиясияда сиёсий партиялар депутатлик гуруҳларининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан назорат қилишдаги ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришга қаратилган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагиларни - партия гуруҳлари томонидан маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларини кўриб чиқиш, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш ҳақидаги таклифларни киритиш, туман (шаҳар) ҳокими номзодини вилоят ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларига вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг, шунингдек, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг қониқарсиз фаолияти ҳақида хулосаларни тақдим этиш ҳуқуқини бериш, Қонунчилик палатаси депутатларига жойлардаги жамоатчилик вакиллари сифатида тегишли сиёсий партия ҳудудий бўлимларининг вакилларини бириктириб қўйиш каби муҳим фаолият йўналишларини тартибга солиш назарда тутилди.
  • Мамлакатда “сайловчилар (фуқаролар) – сиёсий партиялар – парламентдаги сиёсий партиялар фракциялари (маҳаллий вакиллик органларидаги партия гуруҳлари) – қонунлар, меъёрий ҳужжатлар, давлат органлари қарорлари” схемаси асосида фуқароларнинг манфаатлари ва иродасини давлат ҳокимияти, жумладан, маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятида ифодалайди. Бошқача айтганда, маҳаллий давлат бош

Download 224.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling