Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис ролини янада кучайтиришДемократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш мақсадида Олий Мажлис палаталарининг норма ижодкорлиги ва парламент назорати йўналишидаги фаолияти кучайтирилади ва самарадорлиги оширилади. Бу «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган. - Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис ролини янада кучайтиришДемократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш мақсадида Олий Мажлис палаталарининг норма ижодкорлиги ва парламент назорати йўналишидаги фаолияти кучайтирилади ва самарадорлиги оширилади. Бу «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.
- Лойиҳага кўра, Олий Мажлис палаталари юридик хизматлари негизида Юридик бошқармалар ташкил этилиб, унинг штат бирликлари кўпайтирилади. Бундан мақсад, қонунларнинг тўлиқлиги ва тўғридан-тўғри амал қилиши механизмларини таъминлашдир.
- Депутат ва сенаторлар томонидан жойларга чиқиб, аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни тизимли равишда чуқур ўрганиб бориш амалиёти янада такомиллаштирилади.
- Ҳар бир парламент назорати тадбири якуни бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилиб, тегишли мансабдор шахсларнинг фаолиятига танқидий баҳо бериш амалиёти йўлга қўйилади.
- Жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактлар ёки воқеалар содир бўлганда парламент текшируви институтидан фойдаланиш назарда тутилади.
- «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари 2019 йилнинг 15 январига қадар ўтказилиши режалаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |