Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номли Тошкент давлат техника университети


 Цементлаш жараёнида ишлаш шароити


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/49
Sana16.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1704922
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49
Bog'liq
quduqlarni tugallash

7.1.2. Цементлаш жараёнида ишлаш шароити 
Ҳимоя 
тизмасини ҳаракатлантириб цементлаш даврида қувурни 
туширишда таъсир этувчи кучлар таъсир этиб, бу кучларнинг айрим 
катталиклари ўзгаради. Одатда қувурлар ҳаракатланиши даврида тезланиш
туширишга нисбатан кичик бўлади. Лекин гидродинамик босимлар 
натижасида ўқ йўналишли кучлар сезиларли даражада ўсиши мумкин: 
- зичлиги бурғилаш эритмасига нисбатан катта бўлган цемент эритмаси 
тизмада ҳаракатланиши даврида оғирлик кучи юқори бўлади;
- тизма орти муҳитидаги тампонаж эритмаси сиқиб кўтариш кучи юқори 
бўлади;
- радиал босимлар юқори бўлади. 
Тўхташ ҳалқасига (стоп кольца) босувчи тиқин жойлашиш моментида 
гидравлик зарба ҳосил бўлади.
Масалан: 
ҳимоя 
тизмаларини 
ҳаракатлантирмасдан 
цементлаш 
жараёнида қатор қудуқларда ўқ йўналишли юқори кесимларда 15-25% га,
цемент эритмасини ҳайдаш бошланиши вақтига нисбатан ошган. 
Цементлаш жараёни тугагандан кейин цементлаш даврида таъсир этган 
инерцион кучлар ва гидродинамик босим кучлари таъсири тўхтайди. Цемент 
эритмасида ғоваклик босимнинг тезда камайиши натижасида Архимед кучи ва 
ташқи радиал кучлар камаяди. 
Қудуқ тубида ҳарорат қанча юқори бўлса, қудуқни ювиш ва цементлаш 
жараёнида қудуқнинг остки участкаси (оралиғи) да ҳарорат камаяди. Юқорида 
эса ҳарорат ошади. Цемент эритмасининг қотиши натижасида тизманинг юқори 
кесимида ўқ йўналишли кучлар, тизманинг оғирлигига яқинлашади, айрим 
ҳолларда, ҳатто тизманинг оғирлигидан ҳам ошиб кетади. Шу даврда ҳимоя 
тизмаларининг ишдан чиқиши кузатилади. 
 
7.1.3. Бурғилаш жараёнида ишлаш шароити
 
Ҳалқа оралиғида цемент тоши ҳосил бўлганидан кейин, ҳимоя қувури 
белгиланган куч билан (тортиб) кўтариб кўрилади ва олдинги ҳимоя қувури 
билан бириктирилади. 
Қудуқдаги ҳар қандай босим ёки ҳароратнинг ўзгариши ҳимоя тизмасининг 
деформацияланишига олиб келади. Агар деформация содир бўлмаса, бурғилаш 
даврида ҳароратнинг ва босимнинг ўзгариши туфайли қатор кучлар таъсир 
этади; бурғилаш даврида тизманинг ўз оғирлик кучи; боғлаш манифольд 
жараёнида (чўзилиш) тортиш кучи; ҳарорат ва босимнинг ўзгариши жараёнида 


31 
радиал ва ўқ йўналишли кучлар; қудуқнинг қия оралиқларида ёки қия қудуқларда 
эгилиш кучлари; даврий равишда, масалан тушириб кўтариш операцияси 
вақтида ҳимоя тизмасига динамик кучлар таъсир қилади. Бурғилашда ҳимоя 
тизмасининг ички қисмида бурғини бурғилаш қулфлари ва бошқа 
предматларнинг ишқаланиши тушириб-кўтариш операцняси бурғилаш 
тизмасининг айланиш вақтида емирилиши рўй беради. Бу эксплуатацион 
ҳимоя қувурида кузатилмайди. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling