Збекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти
Download 367.97 Kb.
|
Tovarlarni identifikatsiyalash va qalbakilashtirish
Идентификация турлари. Қўйилган мақсадларга боғлиқ ҳолда идентификациянинг қуйидаги турлари фарқланади: истеъмолга мўлжалланган идентификация; товар туркумини идентификациялаш; ассортимент бўйича идентификациялаш; сифатни идентификациялаш; навни идентификациялаш; махсус идентификация.
Истеъмолга мўлжалланган идентификация у ёки бу озиқ- овқат маҳсулотидан инсон истеъмол қилиши учун фойдаланиш имкониятини аниқлаш мақсадида амалга оширилади. Чунки кўпгина ўсимлик маҳсулотлари озиқ-овқат учун ҳам, молга ем сифатида хам, техник жиҳатдан қайта ишлаш учун ҳам етиштирилади. Масалан, буғдой Республикамизда етиштириладиган асосий экинлардан бири бўлиб, унинг асосий кисми озиқ-овқатга ишлатилади, таркибида клейковинаси кам бўлган ва ёмон сифатли қолган қисми эса чорва моллар ва паррандаларни боқишга сарфланади. Картошка барча худудларимизда етиштириладиган экин бўлиб, спирт, крахмал ишлаб чиқариш, чорва молларни боқиш учун ишлатилади, хамда озиқ-овқат мақсадларига сарфланади. Касал чорва моллар гўшти ё саноат усулида қайта ишлашга, ёки гўшт-суяк уни тайёрлашга ишлатилади, ё бўлмаса ёқиб юборилади. Шу тариқа истеъмолга мўлжалланган идентификация одам истеъмол қилиши учун мўлжалланмаган маҳсулотни бозорларга киритмаслик имконини беради. Товар туркумини идентификациялаш - жуда мураккаб фаолият турларидан бири бўлиб, унинг жараёнида тақцим этилган товар қисмининг (умумлаштирилган намунанинг, ўртача намунанинг, ягона нусхаларнинг) бирон-бир товар туркумига мансублиги аниқланади. Қийинчилик шундаки, кўпчилик ҳолларда идентификациялаш учун мезонлар бўлмайди ёки улар унчалик ишончли бўлмайди. Муайян номдаги товарнинг, масалан битта нон заводи, бироқ унинг турли сменалари томонидан олий нав ундан ва/ёки турли етказиб берувчиларнинг унидан ишлаб чиқарилган буғдой нонининг мансублигини аниқлаш жуда қийин. Чет элда товарнинг идишига ёки товарнинг ўзига товарни, шу жумладан унинг аниқ бир товар тур^ўмига мансублигини ҳам идентификациялаш имконини берадиган муайян ахборотни ёзиб қўйишга уринишлар бўлмокда. Ассортиментни (хилни) идентификациялаш - товарнинг номи унга қўйиладиган талабларга сабаб бўлувчи ассортиментга мансублиги бўйича мувофиқлигини аниқлашдан иборат. Идентификациялашнинг бу тури баҳолаш фаолиятининг ҳамма турларида товар ўзининг номига мослигини тасдиқлаш учун қўлланилади, аммо у божхона идентификацияси чоғида ТИФ ТН бўйича кодни аниқлаш ва товарни сертификатлаш учун алоҳида аҳамиятга эга. Навни идентификациялаш — ассортиментни идентификациялаш ўтказилганидан кейин товарнинг у ёки бу нав учун меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган сифат талабларига мослигини аниқлашдир. Идентификациянинг бу тури йўл қўйиб бўладиган ва йўл қўйиб бўлмайдиган камчиликлар мавжудлигини, шунингдек босилган тамғада ва/ёки илова ҳужжатларда кўрсатилган товар навига мувофиқликни аниқлаш имконини беради. Агар стандарт маҳсулот товар навларига бўлинса, бундай идентификацияда товар сифатининг даражаси: олий нав, 1-нав, 2-нав, 3-нав ва ҳоказолар аниқланади. Шунингдек буюмнинг қўйилган тамғада ёки илова ҳужжатларда кўрсатилган товар навига мувофиқлиги жиҳатидан нави аниқланади. Навга номувофиқлик аниқланган ҳамда идентификация натижалари бўйича салбий жавоб олинган тақдирда ассортиментни қалбакилаштириш тури - навлар аралаштириб юборилганлиги қайд этилади. Махсус идентификация - муайян буюмнинг сотиш учун талаб қилинган товарлар рўйхатига, ёҳуд у ёки бу чекловларга (квоталаш, лицензиялаш ва шу кабилар) эга бўлган товарларга муносабатини аниқлашдир. Махсус идентификацияга баъзи маҳсулотларнинг генетик модифика-цияланган хом ашёдан тайёрланган буюмларга мансублигини аниқлаш ҳам киради. Идентификацион экспертизани ўтказиш учун идентификация мақсадларида фойдаланиладиган у ёки бу муҳим кўрсаткичларни билаб олиш имконини берадиган хилма-хил ахборот манбалари бўлиши шарт. Идентификациянинг ахборот манбалари. Товарларни идентификация-лашнинг ахборот манбалари жумласига сифат кўрсаткичларини белгилаб берувчи, идентификация мақсадлари учун фойдаланиш мумкин бўлган меъёрий ҳужжатлар (стандартлар, ташкилот стандартлари, қоидалар ва бошқалар), шунингдек техник ҳужжатлар, шу жумладан товар-илова сертификатлари (юклама хатлар, сертификатлар, сифат гувоҳномалари, ишлатиш бўйича қўлланмалар, паспортлар ва шу кабилар) киради. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, озиқ-овқат маҳсулотларини идентификациялаш вақтида энг муҳим ахборот манбаи тамғалаш бўлиб, у идентификация мақсадлари учун яроқли ахборотни ўзида сақлайди. Download 367.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling