Збекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


«Товарларни идентификациялаш ва қалбакилаштириш» фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Download 367.97 Kb.
bet3/32
Sana07.03.2023
Hajmi367.97 Kb.
#1243740
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Tovarlarni identifikatsiyalash va qalbakilashtirish

«Товарларни идентификациялаш ва қалбакилаштириш» фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


«Товарларни идентификациялаш ва қалбакилаштириш» фани бўйича укув кўлланма талабаларни келгусида товаршунослик ва товарларни экспертиза қилиш соҳасининг мутахассислари қилиб тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, товаршунослик хамда бир турдаги озиқ-овқат ва ноозик- овкат товарлари гуруҳининг экспертизаси, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларидаги билимларини чуқурлаштиришга, бу соҳаларнинг амалий жиҳатини кучайтиришга хизмат қилиши керак.
Ушбу фаннинг мақсади талабаларнинг озиқ-овқат ва ноозиқ- овқат товарларини идентификациялаш ҳамда уларнинг сохталаштирилганлигини аниқлаш бўйича зарур назарий билимлар олиши ва амалий кўникмалар ҳосил қилишидан. меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш, идентификация кўрсаткичларини аниқлаш ва товарнинг аниқ тури ҳамда номи ҳақиқийлигини тасдиқлаш малакасига эга бўлишидан иборат.
Товарларни идентификациялаш ва қалбакилаштириш турларини ўрганиш, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларининг идентификациялаш белгиларини аниқлаш, ҳозирги бозор иктисодиёти шароитида маҳсулот сифатини таъминлашда идентификациянинг роли ва таъсирини ўрганиш, товарларни идентификациялашнинг ҳуқуқий асосларини ўзлаштириш, талабаларнинг Ўзбекистонда товарларни идентификациялаш бўйича ишларни ташкил этиш соҳасида билимлар олиши, турли гуруҳга мансуб товарларни тавсифлаш соҳасида қўйилаётган талаблар ва кўникмаларга мослигини тасдиқловчи ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш кўникмасини эгаллаши, ўқувчиларда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларининг айрим гуруҳлари ҳақиқийлигини идентификациялаш ҳамда уларнинг сохталаш- тирилганлигини аниқлаш турлари, шунингдек уларнинг келиб чиқиш тарихи ва жойлашган манзилини кузатиб бориш шакллари тўғрисида яхлит тасаввур ҳосил қилиш, товарларнинг
бир хилга мансуб гуруҳларини, аниқ турларини ва номларини идентификациялаш мақсадларига ярайдиган асосий мезонларни ишлаб чиқиш, товарларнинг қайси ассортиментга мансублигини аниқлш имконини берадиган товарларни идентификациялаш усулларини ишлаб чиқиш, истеъмол товарларини идентификациялаш ҳамда уларнинг сохталаштирилганлигини аниқлашнинг энг янги воситалари ва усуллари билан танишиш, бўлажак мутахассисда мулкнинг барча шаклларига мансуб корхоналар ва ташкилотларнинг истеъмол товарлари сифатини ва хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятида малакали иштирок этишни таъминлайдаган билимлар ва кўникмаларни шакллантириш, қалбакилаштириш воситалари ҳамда уларни аниқлаш усуллари билан таништириш, қалбакилаштириш оқибатлари ва унинг олдини олиш чораларини ўрганиш ушбу фаннинг вазифасидир.
Ушбу фан махсус фанлар гурухига мансуб бўлиб, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини идентификациялаш ва қалбакилаштириш билан боғлиқ билим ҳамда маҳоратни ўзлаштириш учун мўлжалланган. У бошқа умумкасбий ва махсус фанлар билан мавзулараро алоқаларга эга. Кўриб чиқилаётган фан физика, кимё, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш, ҳаёт-фаолиятининг хавфсизлиги, товаршунослик ва экспертизанинг назарий асослари, профессионал фаолиятни ҳукуқий тартибга солиш билан аввалдан мавзулараро алоқага эга; товаршунослик ва бир хил товарлар гуруҳларининг экспертизаси, сифатни бошқариш, сифат менежменти тизимлари ҳамда товаршунослик ва товарларни экспертиза қилишни ахборот билан таъминлаш хамда иқтисодиёт билан ҳамоханг алоқаларга эга.
“Товарларни идентификациялаш ва қалбакилаштириш” фанини ўрганиш натижасида талаба куйидаги тасаввурга эга бўлиши керак:

  • ўқув фанининг мақсади ҳамда вазифалари, унинг профессионал фаолият учун аҳамияти тўғрисида;

  • сохталаштирилган маҳсулот пайдо бўлишининг сабаблари туғрисида.


Download 367.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling