Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Download 223 Kb.
bet14/23
Sana14.02.2023
Hajmi223 Kb.
#1196406
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
Неврология-тест-1

Офтальмология

Офтальмология тарихи. Рефракция
Офтаьмология фани ва унинг бошқа фанлар орасида тутган ўрни. Офтальмология, унинг ахамияти ва ривожланиши. Кўз касалликларини ташхислаш. Даволаш ва олдини олиш сохасидаги асосий ютуқлар. Физиологик оптика асослари ва уларни ривожлантиришда ўзбек ва чет эл олимлари роли.Физик ва клиник рефракция. Клиник рефракция турлари ва уларнинг кўрсаткичлари, уларнинг ёшга нисбатан ўзгаришлари. Статистик ва динамик рефракция характеристикалари, аккомодация ва конвергенция. Рефрактогенез. Эметропия, гиперметропия, миопия клиникаси. Кўз толиқиши, аккомодация спазми, уларни даволаш усуллари. Миопия. Ўсувчи асоратланган миопия, мактаб ва касб миопияси. Ўсувчи миопияни даволаш ва олдини олиш. Бинокуляр кўришнинг анатомо-физиологик шароитлари. Бинокуляр кўриш бузилишлари. Кўз мускул аппаратиинг айрим касалликлари характеристикаси (ҳамкор. паралитик ғилайлик, нистагм). Ҳамкор ғилайликнинг тарқалганлиги, келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш чоралари.
Кўз ёндош аъзоларининг касалликлари
Қовоқлар ва ёш аъзоларининг туғма ва орттирилган касалликлари. Қовоқлар, ёш йўллари тузилишининг анатомик асослари. Туғма ва орттирилган қовоқ касалликларининг клиникаси ва даволаш. Чақалоқлар дакриоцистити ва дакриоаденитининг этиологияси, клиникаси, асоратлари, солиштирма ташхиси ва даволаш принциплари.
Шох парда туғма ва орттирилган касалликлари
Шох парда касалликларининг кўрлик сабаби ва мехнат қобилиятини пасайишига ахамияти. Шох парданинг анатомо-физиологик хусусияти. Кератитларнинг умумий белгилари. Кератитларнинг классификацияси. Туғма ва орттирилган кератитлар клиникаси ва даволаш усуллари (шох парда яраси, герпетик, сил токсикоаллергик флектенулезли кератит, захмдаги паренхиматоз кератит). Шох парданинг туғма ва орттирилган трофик касалликлари (оилавий наслий дистрофиялар, кератомаляция).
Кўз ички босими патологияси
Туғма, бирламчи ва иккиламчи глаукомалар. Кўз ички босими, унинг омиллари, аниқлаш усулари, кўзнинг дренаж системаси. Глаукоманинг бошланғич белгилари. Касалликнинг ривожланиш суръати ва кўрликнинг ривожланишдаги ахамияти. Глаукоманинг таснифига замонавий қарашлар. Глаукоманинг этиопатогенези ва бу масаланинг ривожланиш тарихи. Бирламчи очиқ бурчакли ва ёпиқ бурчакли глаукомаларнинг касаллик боскичларига кўра клиникаси. Компенсация даражаларининг характеристикаси. Глаукоманинг ўткир хуружи, биринчи шифокор ёрдами, тактика. Глаукомани ташхислаш ва текшириш усуллари. Дифференциал ташхислаш. Бирламчи глаукоманинг медикаментоз ва жаррохлик даволаш асоратлари. Глаукомада кўрлик билан курашишнинг янги ташкилий усуллари. Иккиламчи глаукомага олиб келувчи касалликлар, уларни даволаш. Туғма глаукома (гидрофтальм), этиопатогенез. Туғма ва болалар глаукомасининг таснифи. Эрта диагностикаси, дифференциал диагностика (шох парданинг туғма хиралиги, паренхиматоз кератит, иридоциклит, мегалокорнеа). Нейрофиброматоз ва ангиоматоздаги гидрофтальм. Туғма глаукомани даволаш. Эрта ташхислаш ва профилактика чоралари. Глаукомали болаларни диспансеризация қилиш.

Download 223 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling