Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/31
Sana16.11.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1781098
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31
Bog'liq
farma-test-dastur (1)

 
4. Офтальмология 
Офтальмология тарихи. Рефракция 
Офтаьмология фани ва унинг бошқа фанлар орасида тутган ўрни. Офтальмология
унинг ахамияти ва ривожланиши. Кўз касалликларини ташхислаш. Даволаш ва 
олдини олиш сохасидаги асосий ютуқлар. Физиологик оптика асослари ва уларни 
ривожлантиришда ўзбек ва чет эл олимлари роли.Физик ва клиник рефракция. Клиник 
рефракция турлари ва уларнинг кўрсаткичлари, уларнинг ѐшга нисбатан 
ўзгаришлари. Статистик ва динамик рефракция характеристикалари, аккомодация ва 
конвергенция. Рефрактогенез. Эметропия, гиперметропия, миопия клиникаси. Кўз 
толиқиши, аккомодация спазми, уларни даволаш усуллари. Миопия. Ўсувчи 
асоратланган миопия, мактаб ва касб миопияси. Ўсувчи миопияни даволаш ва олдини 


олиш. Бинокуляр кўришнинг анатомо-физиологик шароитлари. Бинокуляр кўриш 
бузилишлари. Кўз мускул аппаратиинг айрим касалликлари характеристикаси 
(ҳамкор. паралитик ғилайлик, нистагм). Ҳамкор ғилайликнинг тарқалганлиги, келиб 
чиқиш сабаблари, олдини олиш чоралари. 
Кўз ѐндош аъзоларининг касалликлари 
Қовоқлар ва ѐш аъзоларининг туғма ва орттирилган касалликлари. Қовоқлар, ѐш 
йўллари тузилишининг анатомик асослари. Туғма ва орттирилган қовоқ 
касалликларининг клиникаси ва даволаш. Чақалоқлар дакриоцистити ва 
дакриоаденитининг этиологияси, клиникаси, асоратлари, солиштирма ташхиси ва 
даволаш принциплари. 
Шох парда туғма ва орттирилган касалликлари 
Шох парда касалликларининг кўрлик сабаби ва мехнат қобилиятини пасайишига 
ахамияти. Шох парданинг анатомо-физиологик хусусияти. Кератитларнинг умумий 
белгилари. Кератитларнинг классификацияси. Туғма ва орттирилган кератитлар 
клиникаси ва даволаш усуллари (шох парда яраси, герпетик, сил токсикоаллергик 
флектенулезли кератит, захмдаги паренхиматоз кератит). Шох парданинг туғма ва 
орттирилган трофик касалликлари (оилавий наслий дистрофиялар, кератомаляция). 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling