Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 1.68 Mb.
bet21/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

Назорат ва муҳокама учун саволлар



  1. Асосий фондлар нима ва уларнинг ишлаб чиқаришдаги роли қандай?

  2. Асосий ишлаб чиқариш фондлари тузилмаси деганда нима тушунилади?

  3. Амортизация сиёсатининг моҳияти ва аҳамияти нимада?

  4. Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш кўрсаткичлари қандай?

  5. Замонавий шароитларда асосий фондлар ва корхона ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланишни яхшилашнинг қандай йўналишлари мавжуд?



3-мавзу. Автотранспорт корхоналарининг айланма маблағлари


Таянч атама ва иборалар

Айланма маблағлар, айланма капитал, айланма ишлаб чиқариш фондлари, муомала фондлари, заҳира, ички ишлаб чиқариш заҳиралари, ишлаб чиқариш заҳиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, келгуси давр харажатлари, айланма ишлаб чиқариш фондларининг тузилмаси, хусусий айланма маблағлар, қарзга олинган айланма маблағлар, айланма маблағларни меъёрлаштириш, тугалланмаган ишлаб чиқаришни меъёрлаштириш, айланиш коэффициенти, айланма маблағларни юкланиш коэффициенти, бир марта айланиш давомийлиги.


3.1. Автотранспорт корхоналарида айланма маблағларнинг моҳияти, таркиби ва тузилиши


Корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилишда меҳнат воситалари ва ишчи кучидан ташқари, айланма маблағларга ҳам эга бўлишлари зарур. Айланма маблағлар ишлаб чиқаришнинг айланма фондлари ва муомала фондларини ташкил қилишга мўлжалланган пул маблағларидан иборат. Айланма маблағлар, қоидага кўра, корхонанинг ҳисоб рақамида нақд пул кўринишида жамғарилади. Ҳар бир корхонанинг айланма маблағлари асосий фондларнинг техник ҳолати ва маҳсулот ишлаб чиқариш дастури билан боғлиқ. Корхона қанчалик катта ва унинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ва кўрасатаётган хизмат турлари кўп бўлса, айланма маблағлар шунчалик кўп талаб қилинади. Айланма маблағлар ишлаб чиқариш ва унинг узлуксизлигини таъминлашнинг моддий асоси ҳисобланади.
“Айланма маблағлар ” атамасидан ташқари “айланма капитал” ибораси ҳам амалиётда кўп қўлланилади. Моҳиятига кўра, айланма капитал корхона ишлаб чиқариш капиталининг бир қисми бўлиб, унинг қиймати ишлаб чиқаришнинг ҳар бир циклида ишлаб чиқарилган маҳсулотга ўтказилади ҳамда ушбу маҳсулотни сотгандан сўнг корхонага қайтарилади. Айланма капитал кўпинча корхонанинг пул маблағлари ҳисобланувчи ёки ишлаб чиқариш жараёнида пул маблағларига айлантирилувчи активлари қаторига киритилади.
Иқтисодий табиати, бажарувчи вазифалари ва ишлаб чиқариш жараёнидаги ўрнига кўра, “айланма маблағлар” ва “айланма капитал” ўртасида сезиларли фарқ йўқ. Корхона доимий капиталининг таркибий қисми сифатида улар хом ашё, ёқилғи, энергия ресурслари, ёрдамчи ва бошқа материалларда юзага келади, шунингдек, ишчи кучларини ёллаш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга бўнак (аванс) тариқасида берилади. Айланма маблағларга бўлган қўшимча талаб банклардан олинадиган кредитлар ҳисобига қопланади.
Бозор иқтисодиёти шароитларида корхоналарнинг айланма маблағларга етарли тарзда эга бўлиши уларнинг меъёрл фаолият юритиши гарови ҳисобланади. Шуни ҳам унутмаслик зарурки, кўрсатилаётган ҳар бир транспорт иши бирлигига сарфланувчи ёқилғи ва мойлаш материаллари, шина харажатлари, эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар сарфи ташиш сифатига таъсир кўрсатмаган ҳолда қанчалик кам бўлса, ташиш баҳоси шунчалик арзонлашади ҳамда айланма маблағлар камроқ сарфланиб, улардан фойдаланиш самарадорлиги юқори бўлади.
Корхоналарнинг айланма маблағлари айланма фондлари ва муомала фондларига тақсимланади. Бундай тақсимлаш уларнинг моддий-буюмлашган тузилишидан ташқари, ишлаб чиқариш жараёни ва умуман, корхонанинг иқтисодий фаолиятидаги иштироки асосида амалга оширилади. Бундан ташқари, тақсимлаш режалаштиришни ташкил қилишда ҳамда корхонанинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида айланма маблағларга бўлган эҳтиёжини аниқлашда катта роль ўйнайди.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling