Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети
Download 1.68 Mb.
|
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ
б) йиллар суммаси усули (кумулятив усул). Йиллар суммаси усулига (кумулятив усулга) кўра ҳар йили амортизация меъёри амортизация муддати охирига қадар қоладиган амортизацияланадиган қийматга улуш сифатида аниқланади. Улуш амортизация ажратмалари тугагунига қадар қоладиган тўлиқ йиллар сонини амортизация муддатини ташкил қиладиган йиллар тартиб сонлари суммасига бўлиш орқали аниқланади. Йиллар суммаси усулида (кумулятив усулда) амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси асосий воситалар объектининг тугатиш қиймати айирилган ҳолда бошланғич (тиклаш) қийматидан ҳамда суратида объектни фойдали ишлатиш муддатининг охирига қадар қоладиган йиллар сони, махражида эса - объектни фойдали ишлатиш муддати йиллари сони суммасининг нисбатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Масалан, юк автомобилининг кутилаётган хизмат кўрсатиш муддати 5 йилга тенг. Эксплуатация муддатида йил сонлари йиғиндиси - 15 га тенг (кумулятив сон): 1 + 2 + 3 + 4 + 5 = 15 Сўнгра тескари тартибда ҳар бир хизмат йилини кумулятив сонга бўлиш орқали ҳисоблаш коэффицентлари топилади: 5/15, 4/15, 3/15, 2/15, 1/15. Бу коэффицентларни объектнинг ҳар йиллик қолдиқ қийматига бўлиш орқали амортизация суммаси топилади: 9 000 000 (10 000 000 - 1 000 000). Амортизация ҳисоблаш: сонлар йиғиндиси-кумулятив усул, (минг сўмда).
Жадвалдан кўриниб турибдики, биринчи йилда амортизация суммасининг энг катта қисми ҳисобланади ва кейинги йилларда бу миқдор камайиб бориш хусусиятига эга. Солиқ солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ҳар йиллик амортизация меъёрлари харажатларга тенг маромда ҳисобдан чиқариладиган асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қийматига нисбатан фоизларда белгиланган Асосий воситаларнинг амортизация меъёрлари
Ишлаб чиқариш жараёнида асосий фондлар аста-секинлик билан эскириши сабабли, уларнинг иш қобилиятини таъмирлаш орқали тиклаш зарурияти туғилади. Ўз вақтида таъмирлаш асосий фондлар муддатидан олдин ишдан чиқишининг олдини олади ҳамда уларнинг хизмат қилиш муддати ва унумдорлигини оширади. Асосий фондларни таъмирлаш капитал, ўрта ва жорий турларга бўлинади. Бино ва иншоотларни таъмирлаш ўз мазмуни, талаб қилинувчи муддат ва маблағларга кўра, машина ва ускуналарни таъмирлашдан фарқ қилади. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling