Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети
Асосий фондларнинг маънавий ва жисмонан эскириши
Download 1.68 Mb.
|
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ
2.3. Асосий фондларнинг маънавий ва жисмонан эскириши.
Асосий фондларни бошланғич ёки тикланиш қиймати бўйича баҳолашдан ташқари эскириш суммаси ҳам ҳисобга олинади. Асосий фондлар жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскириши мумкин. Жисмоний эскириш асосий фондларнинг бирламчи ишлаб чиқариш-техникавий хусусиятларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва табиий эскириш натижасида йўқотишдан юзага келади. У асосан бир хилда кечмайди ҳамда кўп жиҳатдан иқлимнинг таъсири, асосий фондлардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш, жумладан, ходимларнинг малакасига ҳам боғлиқ бўлади. Жисмоний эскиришни (ЭЖ) қуйидаги формула асосида ҳисоблаб топиш мумкин: ёки Бу ерда: Тҳ - асосий фондларнинг ҳақиқий хизмат қилувчи муддати; Ть - асосий фондлар хизмат қилиши керак бўлган меъёрий муддат; И - ҳисобланган амортизация суммаси (эскириш суммаси); Пс – асосий фондларнинг бошланғич(қайта ташкил қилиш) қиймати. Маънавий эскириш - асосий фондларнинг қадрсизланиши ёки техник жиҳатдан муддатидан аввал иш қобилиятини йўқотилишидир. У икки кўринишда юзага келади: биринчисида асосий фондлар уларнинг ишлаб чиқариш қийматлари пасайиши натижасида қадрсизланса, иккинчи кўринишда асосий фондларнинг қадрсизланиши янги, фан-техника тараққиёти таъсири остида, янада самаралироқ фондларнинг пайдо бўлиши натижасида рўй беради. Асосий фондлар маънавий эскиришининг юқорида келтирилган шаклларини қуйидаги тарзда аниқлаш мумкин: Бу ерда: П - асосий фондларнинг тўлиқ бошланғич қиймати; В - асосий фондларнинг тикланиш қиймати; Пя, Пэ,- мос равишда янги ва эски техниканинг унумдорлиги. Асосий фондларни қайта тиклаш, яъни жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскирган асосий фондларнинг ўрнини иқтисодий тўлдириш учун корхона бу воситалар қийматидан амортизация ажратмаларни айириб ташлайди ҳамда бу ажратмалар харажатлар сифатида маҳсулот таннархига киритилади. Амортизация бу - фойдали хизмат муддати мобайнида активнинг амортизацияланадиган қийматини асосий воситаларнинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ташиш, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига мунтазам тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат шаклидаги ифодасидир. Асосий воситалар объекти бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасидан бошланади ҳамда мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилгунга қадар ёки бу объектни баланс ҳисобидан чиқарилгунча амалга оширилади. Ер участкаларига амортизация ҳисобланмайди. Шунингдек қуйидаги асосий воситалар бўйича амортизация ҳисобланмайди: а) маҳсулдор қорамоллар; б) кутубхона фондлари; в) ҳокимиятларга бўйсунадиган ободонлаштириш иншоотлари; г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган фондлар; д) музей қимматликлари; е) архитектура ва санъат ёдгорликлари; ж) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари; з) тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар. Амортизация ажратмалари асосий воситаларнинг баланс қиймати ва фойдали хизмат муддатини ҳисобга олган ҳолда белгиланадиган йиллик амортизация меъёрига нисбатан ҳисобланади. Амортизация миқдорини ҳисоблашга қуйидаги омиллар ҳисобга олинади: - асосий воситанинг бошланғич баланс қиймати; - асосий воситанинг қолдиқ қиймати; - асосий воситанинг хизмат муддати; - ўрнатилган амортизация меъёри. Асосий воситаларнинг йиллик амортизация меъёрини (Ам) топиш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:[11] Бу ерда: АВбк – асосий воситанинг бошланғич баланс қиймати; АВкк – асосий воситанинг қолдиқ қиймати; Тх – асосий воситаларни тахминий тугатиш харажатлари; Мк – асосий воситаларни тугатилишидан олинадиган материалларнинг тахминий қиймати; Фм – асосий воситалардан фойдаланиш муддати. Асосий воситанинг йиллик амортизация суммасини (Ас) топиш учун: формуларидан фойдаланилади. Амортизация қуйидаги усулларни қўллаш орқали ҳисобланади: 1. Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш. 2. Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда амортизацияни ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули). 3. Жадаллаштирилган усулда амортизация ҳисоблаш: а) икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули; б) йиллар суммаси усули (кумулятив усул). 1. Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш. Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида амортизация тенг маромда, асосий воситаларни фойдали ишлатиш муддати мобайнида уларнинг амортизацияланадиган қийматидан келиб чиққан ҳолда тенг улушларда ҳисобланади. Мазкур усулга кўра асосий воситалар объектининг амортизацияланадиган қиймати унинг хизмат муддати давомида тегишли харажатларга тенг маромда ҳисобдан чиқарилади (тақсимланади). Усул амортизация меъёри фойдали хизмат муддатининг фаолиятига боғлиқлигига асосланган. Ҳар бир давр учун амортизация ажратмалари суммаси амортизацияланадиган қийматни объектдан фойдаланилган ҳисобот даврларидаги сонига бўлиш йўли билан ҳисобланади. Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси асосий воситалар объектининг бошланғич (тиклаш) қийматидан келиб чиқиб, мазкур объектнинг тугатиш қийматини ва фойдали ишлатиш муддатини айирган ҳолда, белгиланади; Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling