Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети
Download 1.68 Mb.
|
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ
Асосий фондлар корхона ишлаб чиқариш воситаларининг бир қисми бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнида узоқ вақт иштирок этада ва ўзининг натурал-моддий ҳолатини йўқотмайди ҳамда ўз қийматини тайёрланаётган маҳсулотларга қисмлаб ўтказиб беради. Асосий фондлар қийматини тайёрланаётган маҳсулотга ўтказиш жараёни амортзиция деб, ушбу жараёнда тўпланган маблағлар эса амортизация ажратмалари деб аталади.
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартига кўра асосий воситалар таркибига қуйидаги мезонларга жавоб берадиган моддий активлар киритилади: а) бир йилдан ортиқ хизмат қилиш муддати; б) бир бирлик (тўплам) учун қиймати Ўзбекистон Республикаси (харид пайтида) белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ортиқ бўлган буюмлар. Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар, қуйидагилар асосий воситалар таркибига киритилмайди: а) махсус асбоблар ва мосламалар (муайян буюмларни туркумлаб ва ёппасига ишлаб чиқариш учун ёки якка тартибдаги буюртмаларни тайёрлаш учун мўлжалланган, мақсадли йўналтирилган асбоблар ва мосламалар); б) махсус ва санитария кийим-кечаклари, махсус пойабзаллар; в) кўрпа-тўшак анжомлари; г) ёзув-чизув анжомлари (калькуляторлар, стол устига қўйиладиган буюмлар ва бошқалар); д) ошхона анжомлари, шунингдек ошхона учун дастурхон-сочиқлар; е) тикланиши бўйича харажатлар қурилиш-монтаж ишлари таннархига киритиладиган вақтинчалик (нотитул иншоотлар) мосламалар ва қурилмалар; ж) камида бир йиллик фойдаланиш муддатига эга бўлган алмаштириладиган ускуналар; з) ов қуроллари (траллар, тўрлар, қармоқлар, мережалар ва бошқалар). Асосий воситалар таркибида қонун ҳужжатларига мувофиқ корхона мулкига ўтказилган ер участкалари ҳам ҳисобга олинади. Ишлаб чиқариш асосий фондлари ўз моҳиятига кўра, корхонанинг ишлаб чиқариш потенциалини ташкил қилиб, уларнинг таркибига қуйидагилар киради: ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари; узатиш қурилмалари; қувват машиналари ва ускуналари; ишчи машиналар ва ускуналар; транспорт воситалари; ўлчов ва тартибга солиш асбоблари ва қурилмалари; фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлмаган ва қонунчиликда белгилаб қўйилган қийматлардаги асбоблар ва ишлаб чиқариш инвентари. Иқтисодий мақсадлари ва мазмунига кўра, асосий фондлар қуйидаги 2та асосий гуруҳга бўлинади: асосий ишлаб чиқариш фондлари; ноишлаб чиқариш фондлари. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling