Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Фаннинг таркибий қисми ва мустақил билимлар соҳаси. Фаннинг ўрганиш объекти ва предмети


Download 1.68 Mb.
bet8/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

1.2. Фаннинг таркибий қисми ва мустақил билимлар соҳаси. Фаннинг ўрганиш объекти ва предмети.
“Автотранспорт иқтисодиёти ва менежмент” фани аҳоли ва халқ хўжалиги учун зарур бўлган транспорт хизмати кўрсатишнинг ижтимоий-иқтисодий ва маъмурий-хўжалик механизмларини ўрганувчи ва очиб берувчи фандир. У муайян ишлаб чиқариш шароитларида ривожланишининг объектив қонунлари намоён бўлиши ва амал қилишига, шунингдек, корхоналар фаолиятига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатувчи давлат миқёсида қабул қилинувчи қоида, норматив ва қонун ҳужжатларига таянади.
«Автотранспорт иқтисодиёти ва менежмент» «Иқтисодиёт» фанининг таркибий қисми бўлсада, мустақил билимлар соҳаси ҳисобланади. У бошқа иқтисодий фанлардан, айниқса, «Макро ва Микроиқтисодиёт»дан мазмуни ва маълумотларни келтириш мантиқига кўра фарқланади. «Автомобиль транспорти иқтисодиёти ва менежмент» хўжалик амалиётига яқинроқ бўлиб, тармоқ мутахассислари учун зарур бўлган иқтисодий билимлар мажмуасини шакллантиради
Бозор иқтисодиёти шароитида янги ҳуқуқий-ташкилий шаклдаги корхоналар, хом ашё, материал ва асбоб-ускуна етказиб берувчилар, шунингдек, бевосита маҳсулот ёки товар истеъмолчилари (харидорлар) билан янгича иқтисодий муносабатлар вужудга келиб, ривожланиб бормоқда. Бундан ташқари, корхона, бу – аввало ишлаб чиқариш жамоаси, одамларнинг турли тарздаги фаолияти бўлиб, улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизими юзага келади ҳамда маълум бир турмуш тарзи, маънавият ва ахлоқ нормалари шаклланади. Буларнинг барчаси хўжалик юритиш шакл ва усулларини қайта кўриб чиқиш, корхонанинг иқтисодиёт ривожланишидаги ўрни ва ролига янгича ёндашишни талаб қилади.
Бугунги кунда аксарият корхоналар акциядорлик жамиятлари, холдинг ва бошқа тижорат гуруҳлари тузиш йўлидан бормоқда. Давлат корхоналарнинг ташаббускорлиги, ижодий изланиш ва тадбиркорлиги учун кенг йўл очиб, уларнинг ишлаб чиқариш функцияларини режали иқтисодиёт давридаги каби назорат, лимит ва қаттиқ нормалар билан чеклаб қўяётгани йўқ. Яъни қонунда тақиқлаб қўйилган ҳоллардан ташқари барча ҳолатларда мустақил хўжалик фаолияти ва эркинлиги замонавий корхоналар фаолиятининг энг асосий хусусияти бўлиб юзага чиқмоқда.
Маълумки, иқтисодиёт жамият ҳолатини, ишлаб чиқариш кучларидан фойдаланиш ва уларнинг ривожланиш даражасини, фан-техника тараққиёти ютуқларидан фойдаланишни, одамларнинг маданияти ва маълумоти даражаси ва бошқаларни акс эттиради. «Автомобиль транспорти иқтисодиёти ва менежмент» билимларнинг мустақил соҳаси ва иқтисодиёт фанининг таркибий қисми сифатида масаланинг айнан шу томонига кўпроқ эътибор қаратади. Жамият учун зарур бўлган моддий бойликлардан ташқари миллий даромаднинг ҳам асосий қисми айнан корхоналарда ишлаб чиқарилиши сабабли корхоналар иқтисодиётининг ҳолати бутун халқ хўжалигига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади, деб ҳисобланади. Корхона қайси тармоққа мансублиги ва мулк шаклидан қатъи назар қанчалик яхши ва самарали ишласа, иқтисодиёт кўрсаткичлари ҳамда аҳолининг турмуш тарзи шунчалик юқори бўлади.
Бундай шароитларда хўжалик амалиёти ва фан олдига биринчи ўринда ҳар бир корхона, тўғрироғи, ишлаб чиқаришда қатнашувчи бутун жамоанинг бозор муносабатларига асосланган ҳозирги иқтисодиётнинг ривожланиш тенденциялари ва қонунларини, аввало, унинг асосий кўрсаткичлари - талаб ва таклиф тушунчаларини билиши ва тўғри тушуниши, иккинчидан, миллий иқтисодиётнинг ривожланиши ва мамлакатни ривожланган давлатлар қаторига қўшилишида ўз ҳиссасини қўшиши, учинчидан эса, ишлаб чиқаришнинг ҳар бир бўғинида юқори самара ва сифат кўрсаткичларига эришиш масаласи қўйилади.
Иқтисодиётнинг ривожланишига керакли билим ва кўникмаларни, маблағ ва кучларни киритмасдан туриб корхона ҳам, жамият ҳам ривожланган иқтисодиётни ҳамда моддий неъматларнинг тўкинлиги ва турмуш тарзининг юқорилигига эриша олмайди.
Ҳозирги кунда бозор иқтисодиёти ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши ва корхоналарнинг мустақил фаолият кўрсатишларига кенг имкониятлар очиб бериш билан бирга кадрларга, уларнинг билимлари, кўникмалари ва малакаларига катта талаблар қўймоқда. Бир томондан фан-техника тараққиёти, иккинчи томондан эса бозор муносабатлари ва рақобатчиликнинг ривожланиб бориш шароитларида меҳнат бозорида фақатгина замонавий корхоналар иқтисодиётини яхши билувчи, унинг балансини тўғри тушунувчи, бизнес-режа ишлаб чиқаришга қодир, инвестицион ва бошқа хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган қарорларни қабул қилишни тўғри амалга оширувчи мутахассислар муваффақиятга эришиши мумкин.
«Автотранспорт иқтисодиёти ва менежмент» худди бошқа фанлар каби биринчи ўринда ўрганиш функциясини бажаради. Унинг маҳсулот ишлаб чиқариш моддий-техника ресурсларини сарф қилишни талаб қилиши билан, ходимлар меҳнати уларга ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришнинг бошқа шакллари билан, даромад ҳажми эса харажатлар миқдори ва баҳони шакллантириш билан боғлиқ бўлган корхоналарда содир этилувчи ҳодиса ва жараёнларни ўрганиши ва изоҳлашига мўлжалланган. Бунда гап қандайдир омилларни оддий тарзда констатация қилиш ҳақидагина эмас, балки корхоналар иқтисодий ҳаётининг моҳиятини англаш, уларнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш йўлларини танлаш, баҳолаш ва таҳлил қилиш, энг муҳим иқтисодий жараёнларни прогнозлаштириш ва моделлаштириш ҳақида ҳам боради.
Мазкур фаннинг тадқиқотлари объекти турли мулк шаклидаги автотранспорт корхоналари ҳисобланади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ёки кўрсатилаётган хизматларнинг юқори сифат кўрсаткичларини сақлаган ҳолда харажатларни минималлаштириш ва даромад(фойда)ни максималлаштириш деярли ҳар бир корхонанинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Фаннинг предмети бозор муносабатлари шароитларида автотранспорт корхоналари фаолиятининг назарий ва амалий асосларини, улар фаолиятида иқтисодий қонуниятларнинг намоён бўлишини, шунингдек, уларнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти самарадорлигини реурслардан оқилона фойдаланиш, рационал бошқарув, инвестицион ва тадбиркорлик фаоллиги асосида ошириш йўлларини аниқлаш билан ифодаланади.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling