Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети
Download 1.68 Mb.
|
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ
Автотранспорт корхонасининг турлари ва уларнинг вазифалари
Автотранспорт иқтисоди деганда биз аввало тор маънодаги моддий таъминотни тежаб-тергаб ишлатилишини тушунамиз, яъни ёнилғи, мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар, шунигдек автомобил шиналари ва хоказолар. Автотранспорт иқтисодиётининг кенг маънодаги тушунчаси эса хужалик фаолиятини бошқаришдан иборатдир. Бy фаолият ишлаб чиқаришдан бошланиб, юк ёки йуловчилар ташишдаги иқтисодий қонунлар мажмуасидир. Автотранспорт иқтисодиётида иқтисодий ходисалар жараёнлар уларнинг сабаблари, оқибатлари, уларга хос бўлган қонун-қоидалар урганилади. Шу муносабат билан ушбу кулланманинг биринчи қисмида авхотранспорт корхоналарининг таркибки уларнинг турлари, ишлаб чиқариш фондларининг самарадорлиги, меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақи тизимлари хақида бошлангич тушунчалар берилган. Шунингдек талабалар автотранспорт молияси хакидаги тушунчага ҳам эга бўладилар. Ҳозирги кунда ишлаб турган Узбекистон Республикасининг «Узбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги қонунида берилган таърифга биноан хукукий шахс мавқеига эга булган, мулкчилик хуқуқи ёки хужаликни тўла, юритиш хуқуқи бўйича ўзига қарашли мол-мулкдан фойдаланиш асосида махсулот ишлаб-чиқарадиган ва сотадиган, ёки маҳсулотни айирбошлайдиган, ишларни бажарадиган, хизмат кўрсатадиган, мулкчиликнинг барча шакллари тенг хуқуқлиги шароитида амалдаги конунларга мувофиқ ўз фаолиятини - рўёбга чиқарадиган мустақил хўжалик юритуви субъект корхона хисобланади. Бу таърифга кўра автомобил транспорти олдига қўйган вазифаларига биноан «Автомобил транспорти корхонаси» деганда, автомобилларни таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланиш, юк ва йуловчилар-ташиш, автомобилларга техник ва бошқа хизматлар курсатиш, бор мол-мулк, маблағ мехнат манбаларидан оқилона фойдаланишда бирлашган, амалдаги конунларга мувофиқ ўз фаолиятини руёбга чиқарадиган, юридик шахс хуқуқига эга бўлган икки ёки ундан ортик кишилар уюшмаси тушинилади. Автотранспорт корхоналарининг асосий вазифаси ва мақсади халқ хўжалиги ва аҳолини юк ва йуловчилар ташишга бўлган доимий ўсиб бораётган талабларини қондириш, автомобиллардан фойдаланиш таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш сақлаш, ёқилғи, мой ва эҳтиёт қисмлари билан ўз вақктида ва узлуксиз таъмирлашдан иборатдир. Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунида белгилаб қўйилган мулк шаклларига мувофиқ қуйидаги турдаги (1-расм.) автомобил транспорти корхоналари бўлиши мумкин: давлат мулкига асосланган республика, вилоятларо, вилоят, туман, шахар давлат корхонаси; жамоа мулкига асосланган жамоа, оила, махалла корхоналари, ширкатлари, хиссадорлик жамиятлари, маъсулияти чекланган жамиятлар, жамоат ва давлат ташкилотларининг корхоналари ва бошқалар; тўла ёки улуш қўшиб иштирок этишга асосланган қўшма корхоналар; индивидуал (хусусий ва шахсий) мулкга асосланган корхоналар; ижара корхоналари; мулкчиликни аралаш шаклларига асосланган корхоналар. Бозор иқтисодиёти шароитида автомобил транспорти корхоналарининг бошқариш босқичлари бўйича қуйидаги шакллари бўлиши мумкин: Автотранспорт корхоналари, автожамланмалар. автобус, таксомотор саройлари; кичик корхоналар; ишлаб чикариш уюшмалари, корпорациялар ва концернлар. Кичик. корхоналар., халқ хўжалиги ва ахолига автотранспорт хизмати курсатиш борасида таркибига 50 тагача булган ишчиларни уюштириши иатижасида ташкил этилиши мумкин. Ишгаб. чиқариш. Уюшмалари, бир неча кичик корхоналар ёки корхоналарни бирлаштириш йули билан ташкил этилиши мумкин. Концернлар., корхоналарни хўжалик фаолиятини тўла бошқариш ҳуқуқлари асосида бирлаштиради. Таркибига кирувчи корхоналарга нисбатан юқори идора вазифасини бажаради. Хужаликни иқтисодий усуллар билан юритилишини, бозор муносабатларида марказлаштирилган бошқарувни демократлаш, концерн манфаатларини мехнат жамоалари манфаатлари билан уйғунлаштиришни таъминлайди. Корпарациялар (ассоциациялар)., хиссадорлик жамияти ёки хиссадорлар уюшмаси кўринишидаги хуқуқий шахс шаклидир. У кичик корхоналар, ишлаб чиқариш бирлашмалари, концернлар каби хиссадорларни хохишларига биноан бирлаштиради. Автомобил транспорта корхоналари фойдаланиш доираларига қараб қуйидагича булиши мумкин: умумий фойдаланишдаги корхоналар. Улар халқ хўжалигини барча тармокларига ва аҳолининг барча табақаларига автомобилларни таъмирлаш сотиш, юк ва йуловчи ташиш ва бошқа хизматларни кўрсатдилар. тармоқ корхоналари. Бу корхоналар халқ хўжалигининг маълум бир тармоғига ёки маълум бир жамоага юк ва йуловчилар ташиш ва бошқа хизматлар кўрсатишда қатнашадилар. тармоклараро фойдаланишдаги корхоналар. Бу корхоналар бир неча тармоқларда юк ва йўловчилар ташиш, автомобилларни таъмирлаш ва нозимлик хизматларини бажаришда қатнашадилар. Корхоналарни ишлаб чиқарган махсулотлари ва хизмат турларига қараб қуйидиларга ажратиш мумкин: автомобилларни таъмирлаш ишларини бажарувчи саноат корхоналари. Бундай корхоналар автомобилларни таъмирлаш заводлари, автомобил қисмларини ишлаб чиқарадиган заводлар, автомобил ва унинг қисмларини таъмирлаш заводлари, автомобилшиналарини ишлаб чиқиш ва таъмирлаш заводлари, аккумуляторлар ишлаб чиқариш ва уни зарядлаш станциялари каби корхоналар бўлиши мумкин. автомобил транспортидан фойдаланиш корхоналари. Бу корхоналар хизмат турларига қараб юк ташувчи корхоналар, йўловчи ташувчи автобус саройлари, йўловчи ташувчи таксомотор саройлари, махсус транс (маиший чиқиндилар ташиш корхоналари, тез ёрдам авто корхоналари ва бошқалар), аралаш хизмат корхоналари, аҳолига юк ва йўловчи ташишда экспедицион хизмат кўрсатиш корхоналари каби бўлиши мумкин. автомобилларга хизмат кўрсатиш корхоналари. Бундай корхоналар автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўлимлари, корхоналари ва шаҳобчалари, ёқилғи, мой қуйиш шахобчалари, автостанция, автобус вокзаллари, автобус бекатлари, автомобил сақлаш жойлари, кемпинг-меҳмонхоналар, тармоқлараро нозимлик хизматлари ва бошқалар каби бўлиши мумкин. Назорат учун саволлар Бозор иқтисодиёти маъмурий-буйруқбозликка асосланган аввалги иқтисодиётдан нимаси билан фарқланади? 2. Ишлаб чиқариш (саноат) корхонаси бозорнинг хўжалик юритувчи бошқа субъектларидан қайси хусусиятлари билан фарқланади? 4. Бозор иқтисодиёти шароитларида корхоналар фаолиятининг мақсади нимада? 5. Корхонанинг бозор ва ишлаб чиқариш алоқаларини очиб беринг. 6. Рақобатчилик корхона фаолиятига қай тарзда таъсир ўтказади? 7. Замонавий корхоналарнинг фаолияти қайси қонун ҳужжатларига асосланган? Корхоналар фаолиятига бевосита таъсир қилувчи муайян қонунларни санаб ўтинг. 8. “Корхоналар иқтисодиёти” фани «Микроиқтисодиёт» ва «Макроиқтисодиёт» фанларидан нимаси билан фарқланади? 9. Иқтисодий сиёсат, иқтисодий муҳит ва иқтисодий фанларнинг ўзаро алоқаларини кўрсатиб беринг. 10. Корхонанинг иқтисодий фаолияти билан шуғулланувчи замонавий мутахассис қандай хислатларга эга бўлиши лозим? Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling