Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Download 1.68 Mb.
bet13/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

Ишлаб чиқариш асосий фондлари ишлаб чиқариш жараёнига хизмат қиладиган меҳнат воситалари мажмуасини ташкил этади.
Ноишлаб чиқариш асосий фондлари эса корхона асосий фондларининг ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этмайдиган қисми бўлиб, шу сабабли ўз қийматини тайёр маҳсулотга ўтказмайди. Булар қаторига асосан корхона балансида турувчи тураржой (уй-жой фонди), ошхона, профилактория, клуб, болалар боғчаси ва яслилар, спорт-соғломлаштириш ва бошқа объектлар киритилади. Маданий-маиший ва соғломлаштириш йўналишидаги ноишлаб чиқариш асосий фондлари ишлаб чиқариш асосий фондлари билан фойдаланиш муддати, натурал шаклнинг сақланиши, ўз қийматини секин-аста йўқотиши каби кўп жиҳатлари билан ўхшашдир.
Технологик таркибига кўра асосий ишлаб чиқариш фондлари актив ва пассив фондларга бўлинадилар.
Актив асосий ишлаб чиқариш фондларига бевосита ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этувчи асосий воситалар киритилади. Автотранспорт корхоналари мисолида бундай асосий воситаларга автотранспорт воситалари киритилади.
Пассив асосий ишлаб чиқариш фондларига эса ишлаб чиқариш жараёнида билвосита иштирок этадиган, яъни унинг бажарилишини таъминлашга хизмат қиладиган асосий фондлар киради. Улар қаторига биринчи навбатда ишлаб чиқариш бинолари, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш базаси киритилади.
Корхонанинг актив асосий ишлаб чиқариш фондлари энг ҳаракатчан ва аҳамиятли ҳисобланади. Фан-техника тараққиёти давомида кўплаб корхоналарда актив ишлаб чиқариш фондларининг салмоғи ортади, уларнинг таркиби ва кўриниши ўзгаради, асосий фондлар гуруҳ ва турларининг маънавий эскириш туфайли алмашиниш суръати тезлашади.
Ташиш ҳажмининг ўсиши ва бошқа ижобий ўзгаришлар шароитларида, баъзан корхонанинг асосий фондлари, жумладан, транспорт воситалари етмай қолиши мумкин. Бундай ҳоллар рўй берганда автокорхона шартнома асосида ўзига керакли бўлган транспорт воситалари ёки технологик жиҳозларни ижара ёки лизинг асосида олиб фойдаланиши мумкин.


2.2. Асосий фондларни баҳолаш.
«Корхона иқтисодиёти»га эксплуатация қилинаётган асосий фондларнинг ёши, биринчи ўринда машина ва асбоб-ускуналарнинг ёши катта таъсир кўрсатади. Ҳозирги пайтда машина ва саноат ускуналарини ёш бўйича гуруҳлашда тахминан қуйидаги муддатлардан келиб чиқилади: 5 йилгача, 5 йилдан 10 йилгача, 10 йилдан 15 йилгача, 15 йилдан 20 йилгача, 20 йилдан 25 йилгача ва ҳоказо. Машина ва ускуналарнинг эксплуатация муддати қанчалик юқори бўлса, корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари шунчалик паст бўлади, маҳсулотлар сифати пасаяди, бекор туриб қолиш ва талофатлар кўпаяди ҳамда аксинча. Бундан ташқари, корхона асбоб-ускуналаридан узоқ вақт мобайнида фойдаланилганида таъмирлаш учун ҳам кўп харажатлар сарфланади.
Хўжалик амалиётида асосий фондлар натурал ва қиймат кўринишида ҳисобга олинади. Агар асосий фондларни натурал баҳолаш-ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта қуроллантириш ва замонавийлаштириш масалаларини ҳал қилиш, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун уларнинг гуруҳ ва турлари бўйича графиклар тузиш, шунингдек, таъмирлаш воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш имконини берса, қиймат бўйича баҳолаш эса, асосий фондларни қайта ишлаб чиқаришни режалаштириш, уларнинг мавжуд ҳажмини аниқлаш, амортизация ҳажмини белгилаш, асосий фондлар ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини таҳлил қилиш ва ҳоказоларда муҳим аҳамият касб этади [11].
Асосий фондларни баҳолашнинг қуйидаги усуллари мавжуд: бошланғич қиймат бўйича - асосий воситаларни яратиш ёки сотиб олиш учун сарфланган харажатлар мажмуидан иборат бўлиб, асосий фондлар ёки уларнинг алоҳида қисмларини фойдаланишга топшириш учун яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган - уларни келтириш, ўрнатиш каби харажатларни ҳисобга олган ҳолда юзага келувчи қиймат.
Масалан, битта автотранспорт воситасининг бошланғич қиймати – бу, автокорхонанинг мазкур автомобилни маълум бир санада сотиб олган ва бу ҳақда бухгалтерия ҳужжатларида қайд қилинган харид нархидир.
Ҳақ эвазига сотиб олинган асосий воситалар объектининг бошланғич қиймати қуйидаги харажатлардан ташкил топади:
а) активларни етказиб берувчиларга ҳамда шартнома бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажарганлик учун пудратчиларга тўланадиган суммалар;
б) асосий воситалар объектига доир ҳуқуқни сотиб олиш (олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;
в) божхона божлари ва йиғимлари;
г) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) муносабати билан солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);
д) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) билан боғлиқ ахборий ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;
е) асосий воситалар объектларини етказиб бериш (барпо қилиш) хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;
ж) асосий воситалар объектини сотган воситачиларга тўланадиган ҳақлар;
з) асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар;
и) активдан мўлжал бўйича фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар қарзга олинган маблағлар ҳисобидан буткул ёки қисман сотиб олинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилмайди.
Корхонанинг ўзида тайёрланган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб асосий воситаларнинг мазкур объектларини тиклаш (тайёрлаш ёки қуриш, қуриб битказиш) бўйича ҳақиқий харажатлар суммаси тан олинади.
Тикланиш қиймати бўйича - асосий фондлар ёки уларнинг бирон-бир қисмини (автомобиллари, бинолар, қурилмалар, машиналар, ишлаб чиқариш ускуналари ва ҳоказо) ҳозирги пайтдаги инфляция ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш. Баҳолашнинг бу усули объектнинг ҳозирги пайтдаги қайта ишлаб чиқариш даврида қанча туришини кўрсатади. Корхона асосий фондларининг тикланиш қиймати, тафтиш ва инвентаризация пайтида, мамлакат миқёсида ва давлат чора-тадбири сифатида эса, асосий фондларни қайта баҳолаш пайтида амалга оширилади.
Асосий фондлар қийматини қайта баҳолаш ҳар йили 1 январь ҳолати бўйича қайта баҳолашни ўтказиш даврида нархлар даражасидан келиб чиқиб ўтказилади.
Қайта баҳолаш чоғида асосий фондларнинг тўлиқ тикланиш қиймати, яъни улар худди шундай янги объектларга тўлиқ алмаштирилган тақдирда ташкилот амалга ошириши керак бўлган харажатларнинг тўлиқ қиймати қайта баҳолаш санасида мавжуд бўлган бозор нархлари (тарифлари) бўйича аниқланади, бунга объектларни харид қилиш (қурилиш), ташиш, ўрнатиш (монтаж қилиш) харажатлари, импорт қилинадиган объектлар учун эса - шунингдек божхона тўловлари ва ҳоказолар киритилади.
Маънавий эскирган объектларнинг тўлиқ тикланиш қиймати шунингдек, объектларнинг маънан эскириши тегишли нархлар (тарифлар)нинг ўзгариш даражалари ва суръатларида акс этишидан келиб чиқиб, қайта ҳисоблаш санасида мавжуд бўлган нархлар (тарифлар) бўйича уларни тайёрлашга доир мавжуд харажатлар асосида аниқланади.
Корхона мулкида, уларнинг хўжалик юритишида, тезкор бошқарувида ва узоқ муддатли ижарада (лизингда) бўлган, уларнинг техник ҳолатидан қатъи назар, ишлаб турган ва фойдаланилмайдиган, консервацияда бўлган, ҳисобдан чиқаришга тайёрланган, лекин белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаган барча асосий воситалар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектлари ва ўрнатиш учун мўлжалланган ускуналар қайта баҳоланиши керак.
1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолаш олдинги қайта баҳолаш натижасида олинган объектларнинг бошланғич (тикланиш) қийматидан, йил давомида келиб тушган асосий фондлар бўйича эса - харид қилиш қийматидан амалга оширилади.
Асосий фондларнинг тўлиқ тикланиш қиймати ташкилотнинг хоҳишига қараб қайта баҳолашни ўтказиш даврида 1 январга шаклланган, баҳоланаётганларига айнан ўхшаш бўлган янги объектларга ҳужжатлар асосида тасдиқланган бозор нархлари бўйича алоҳида объектлар қийматини бевосита ҳисоблаш йўли (“бевосита қайта баҳолаш усули”) билан ёки асосий фондлар турлари бўйича ва уларни харид қилиш даврларига боғлиқликда табақаланган асосий фондлар қийматини ўзгартириш индексларини қўллаган ҳолда айрим объектларнинг бошланғич (тикланиш) қийматини индекслаш йўли (“индекс усули”) билан аниқланади.
Бунда асосий фондларнинг бир турдаги объектлари (автомобиль маркалари, турлари ва ҳоказо) бўйича ягона усул қўлланилади.
Қайта баҳолашни корхона мустақил равишда ёки баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган мутахассислар - экспертларни жалб этган ҳолда амалга оширилади.
Қолдиқ қиймати бўйича - жамланган амортизация суммасини чегирган ҳолда асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати. Бошқача қилиб айтганда, бу асосий фондларнинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга ҳали ўтказилмаган қисмидир. Корхоналар томонидан фойдаланилмайдиган ҳамда ҳисобдан чиқариш ёки сотиб юбориш мўлжалланган асосий фондлар ҳам, кўпинча қолдиқ қиймати бўйича, мазкур хўжалик йилидаги нархларда баҳоланади.
Тугатиш қиймати - асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаётган харажатларни чегирган ҳолда кутилаётган фойдали хизмат муддати охирида асосий воситаларни тугатиш чоғида олинадиган активларнинг фараз қилинаётган суммаси.
Амортизацияланадиган қиймат - молиявий ҳисоботларда фараз қилинаётган (баҳоланган) тугатиш қийматини чегирган ҳолда кўрсатилган асосий воситанинг бошланғич (тиклаш) қиймати суммаси;
Фойдали хизмат муддати - корхона асосий воситадан фойдаланадиган вақт даври ёки корхона ундан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори;
Ҳозириги кунда амалиётда асосий воситаларнинг корхона баланси ва ҳисоботларида акс эттирилувчи (яъни, бошланғич, белгиланган тартибда ўтказилувчи қайта баҳолашдан кейин эса тикланиш), ҳисобга олиш қиймати баланс қиймати деб аталади. Бундан асосий воситаларнинг қолдиқ қийматини асосий воситаларнинг баланс қийматидан эскириш суммасини айириб ташлаш ёрдамида топиш мумкинлиги англашалади.
Қабул қилинган баҳолаш усули ва корхона балансида акс эттирилувчи бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида, корхона асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қиймати (Фўр) белгиланиб, у қуйидаги формула асосида аниқланади:
;
Бу ерда:
Фб – асосий ишлаб чиқариш фондларининг йил бошидаги қиймати;
Фк – йил давомида келиб тушган (фойдаланишга топширилган) асосий ишлаб чиқариш фондлари қиймати;
Фч – йил давомида ишлаб чиқаришдан чиқарилган (йўқ қилинган) асосий фондлар қиймати;
Т1- фойдаланишга топширилувчи асосий ишлаб чиқариш фондлари амалда бўлувчи ўртача муддати (ойларда), қабул қилингандан кейинги ойдан бошлаб;
Т2 – ишлаб чиқаришдан чиқарилган (йўқ қилинган) асосий ишлаб чиқариш фондлари фойдаланилмайдиган ўртача муддат (ойлар) чиқарилган ойдан то йил охиригача).



Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling