Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Бошқарув қарорларини тайёрлаш жараёни ва қабул қилиш босқичлари


Download 1.68 Mb.
bet100/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

18.3. Бошқарув қарорларини тайёрлаш жараёни ва қабул қилиш босқичлари.
Менежмент амалиётида бошқарув қарорларини ишлаб чикиш ва амалиётга куллашнинг кўплаб шакл ва методлари йигилган. Саволлларнинг мураккаблиги ва мазмунига караб, бошқарув қарорларини тайёрлаш ва қабул қилишда, иктисодий тахлил, экспорт бахоларни каби усуллардан фойдаланишдан рахбар фаолият харакатинниг кетма-кетлигини умумий схемаси мавжуд, уни билиш конкрет қарорлини куриб чикишга ёрдам беради. Қарор қабул қилишдан олдин рахбар куйидагиларни аниклаб олиш шарт.
1.Харакат максади ва унга эришиш йуллари.
2.Муаммонинг мухим тарафларини;
3.Керакли моддий, пулли ва мехнат ресурсларини;
4.Бажарувчиларнинг вазифаларини;
5.Вазифа бажарилишини ташкил этиш тартибини.
Менежментга қарорларни қабул қилиш хос, чунки хар бир рахбар фаолияти, у қабул килган қарорларда акс этади. Бошқарув қарорлари жамоа демократияси ва ўзини бошкариш принципи асосида коллективни қарор қабул қилишда катнашувида амалга ошади. Ўзини бошкариш асосида ишлаб чиқариш кучларининг бирлаштириши ва улар фикрларни ривожига олиб келади.
Ҳар бир муракаб қарорларни қабул қилиш жараёни ўз ичига қуйидагиларни олади:

  1. Максадни аникланиши, муаммони тушуниш ва керакли ахборотни йигиш;

  2. Йигилган ахборотни классификация қилиш, тахлил қилиш ва бахолаш, яъни ахборотни кайта ишлаш;

  3. Қарорларни турли вариантларини ишлаб чикиш;

  4. Вариантларни тахлил қилиш, мухокама қилиш ва бахолаш;

  5. Охирги ва оптимал вариантни қабул қилиш;

  6. Ґар бир қарорни керакли шаклда хужжатлаштириш;

  7. Қарорларни мухрлаб куйиш;

  8. Қарорни бажарувчига куйилиши;

  9. Қабул килинган қарорлар бажарилишини ташкил қилиш;

  10. Қарорни бажарилишини назорати ва хисоби.

18.4. Қарорларнинг бажарилишини уюштириш ва назорат қилиш.
Бошқарув қарорларининг асоси деб оптимал вариантга энг яқин бўлган, энг зўр вариант қабул қилинади. Бу вариант меҳнатни, молиявий-техник ресурсларни ва вақтни энг кам сарф килинган холда, корхонадаги мавжуд холат хакидаги мантикий ахборотларни йигиб, тахлил қилиш оркали келиб чикади.
Оптимал қарорни ёки унга якин қарорни танлашда керакли усул ва услубни куллаш даркор. Бошқарув амалиётида қарорларни қабул қилиш ва улар билан ишлашнинг куйидаги усуллари мавжуд:

  1. тизимли-иктисодий ва ижтимоий тахлил, статистик жавоблар ва бахолар усули;

  2. вариантли каторларнинг, яъни режа - ишлаб чиқариш каби моделларни тахлили, ривожланиш тенденцияларини ва ишлаб чиқаришнинг мавсумий характерини аниклаш усули;

  3. тажриба жавобларини статистик тахлилини ўз ичига олган, тажрибавий моделлаштириш усули. Ечилаётган муаммоларни, жараёнларни моделлаштириш усули, ЭХМ ва иктисодий-математик методлар оркали бажарилса, хужалик юритувчи субъектнинг фаолиятидаги камчилик ва ютуклари оптимал равишда кўзатиш мумкин;

  4. математик дастурлаш усули;

  5. максадларни бахолаш ва кутилаётган хавф назарияси усули. Бу усул укитиш ва мотивация назариясини хисобга олиб табиатни улчаш ва башорат қилиш учун ишлатилади;

  6. моделлаштириш ва тадбиркорликка оид уйинлар усули. Бу усул ЭҐМ ишлатилишини такозо этади;

  7. ноаниклик шароитида индивидуал қарор қабул қилишга хар-хил ёндашишларни ўз ичига олган кидиришлар назарияси;

  8. харажатлар усули. Бу усул яъни, ахборотлар йигиш, тахлил қилиш ва ишлатиш жуда кўп маблаг талаб этади, бунда бошқарувчи агар бу усул оптимал жавоб топишга ёрдам берса харажатлар олдида тухташи керак эмас;

  9. номаълум ва ноаник вазиятларни бахолаш ва тахлил қилиш, одатда, мавжуд ишончли маълумотлар оркали амалга оширилади. Бу холда қабул килинадиган қарор корхона ўз олдига куйган максадга боғлиқ. Баъзан қарор қабул қилиш иктисодий-ижтимоий тизимининг ривожланиш конуниятига ва тенденцияси, шунингдек тахлилий хисоб-китоблар асосида амалга ошириш мумкин булади. Бошка холларда албатта муаммонинг чукур тахлили ва хар томонлама бирлашуви керак булади, яъни муаммонинг турлича караб керакли тахлил ва хисоб-китоблар утказилади;

  10. қарор қабул қилиш жараёнини соддалаштириш бошқарув жараёнидаги мехнат доирасини пасайтиради. Агар тизимли тахлил доимо утказилса, қарорларни ишлаб чикиш усули борган сари соддалашиб аник холатга келади. Соддалашган холдаги қарорлар қабул қилиш ва уларнинг самарасини бахолаш кўпинча корхона фаолиятининг тахлили такрорланувчи холатида кулланилади.

  11. мутахассислар бахоси, мутахассислар тахлили асосида олинади. Бу нарса хатоларни олдини олиш учун килинади. Шундан сунг мутахассислар мавжуд мавжуд қарорлар руйхати мавжуд фикрлар, таклифлар ва хулосалар билан танишиб чикадилар ва ўзларининг якуний хулосаларини этадилар;

  12. Бир гурух мутахассилар томонидан кандайдир кийин муаммони ижодий мухокама қилиш. Бу усул жамоа тажрибалари ва жамоанинг билимлари Бошқарувнинг ечимларига асосланиши ва шу билан бирга яхши гояларнинг юзага келишига мухит яратиш хамда мухокамадаги иштирокчиларнинг яхши танланганлиги альтернатив ечимни топишга ва муаммони тўғри хал қилишга катта таъсир курсатади.




Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling