Назорат учун саволлар:
Бошқарув қарорларининг мазмуни ва моҳияти.
Бошқарув қарорларига қўйиладиган талаблар.
3. Бошқарув қарорлари таснифи.
4. Қарорни ишлаб чиқиш ва уни қабул қилиш.
5. Қарорларнинг бажарилишини уюштириш ва назорат қилиш.
6. Стратегик қарорлар деганда нималар тушунасиз?
7. Социал-иқтисодий қарорлар моҳияти.
8. Тавсияли қарорлар деганда нималар тушунасиз?
19. Автомобиль транспорти корхоналарида персонални бошқариш.
19.1.Персонални бошқаришнинг моҳияти ва мақсадлари
Персонални бошқариш — алоҳида ходим ва умуман корхона манфаатларини таъминлаш мақсадида инсон салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган ташкилий, ижтимоий-иқтисодий, психологик, ахлоқий ва ҳуқуқий муносабатлар тизимидир. Персонални бошқаришнинг асосий функцияларини ўзида акс эттирувчи тўрт таркибий қисм мавжуддир:
Персонални танлаш.
Персонални ривожлантириш.
Персонални баҳолаш.
Персонални рағбатлантириш.
Персонални бошқариш ёки персонал менежменти дейилганда ҳам алоҳида менежерлар, ҳам умуман бошқарув бутун аппаратининг фаолият турлари, энг аввало бошқарув фаолияти тизими тушунилади.
Кадрлар сиёсати — персонал билан ишлаш тамойиллари, мақ-садлари ва стратегияси. Корхонада ходимлар билан ишлаш бўйича барча тадбирлар шу мақсадга йўналтирилади.
Персонал — корхона ходимлари: раҳбарлар, мутахассислар, ишчилар, хизмат кўрсатувчи кичик персонал.
Персоналга эга бўлиш — корхона учун ходимларни ишга ёллаш билан боғлиқ барча жараёнлар, шунингдек, янги ходимларни ўз вазифаларини бажаришга киришишларига тайёрлаш.
Персонални режалаштириш — персонал билан иш олиб бориш барча йўналишларини белгилаб олиш.
Персонални ривожлантириш — персоналнинг янги билимларга эҳтиёжларини аниқлаш ва бу эҳтиёжларни қондириб бориш, бош-қарув услубларини муттасил такомиллаштириб бориш, ходимларга уларнинг фаоллигини оширишда ҳар тарафлама ёрдам бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |