Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Download 1.68 Mb.
bet107/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

Меҳнат муносабатлари қуйидаги омилларга боғлиқдир:

  • шахснинг аҳволи (унинг мақсадлари, психофизиологик қоби-лияти, маънавий хислатлари, зиёлилиги);

  • ходимнинг корхонадаги вазиятдан ҳамда корхонани ривож-лантириш истиқболидан хабардорлиги;

  • меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори, мукофот ва имтиёзлар, иш ҳақи ошиш истиқболлари;

  • меҳнат таркиби ва тақсимоти;

  • меҳнатнинг ташкил этилиши ва меҳнат шароитларининг яхшиланиши;

  • ходимларнинг ишлаб чиқаришдаги шахсий мақсадлари, ижтимоий муҳит;

  • ходимлар ва раҳбарлар, жамоа аъзолари ўртасидаги муно-сабатлар;

  • бошқарув услуби.

Мазкур омиллар ҳар бир корхонанинг ўзига хос хусусиятларига қараб яхлит тизимни ташкил этади. Персонални самарали бошқариш ана шу омилларни билиш ва шу орқали корхонадаги табиий жараёнларни ривожлантиришга, ходимлар салоҳиятини корхона мақсадларига йўналтиришга боғлиқдир.
Бозор иқтисодиёти шароитларида -персонални бошқариш вазифаларига иккинчи даражали масала сифатида қараш барҳам топди. Ҳозирги вақтда ҳар бир хўжалик раҳбари бу вазифаларни ҳал этишдан манфаатдордир.
Шу билан бирга бозор иқтисодиёти маъмурий буйруқбозлик тизимидан фарқли равишда персонални бошқаришга янада қатъиятлироқ ёндашувни талаб этади. Бу, энг аввало, ҳар бир корхона ўз персоналининг бозор иқтисодиёти шароитларида таваккалчилик асосида фаолият юритишлари билан изоҳланади. Ана шундай вазиятда персонални бошқариш хизмати ходимларининг мулк эгалари олдидаги масъулияти кескин ортади.
Рақобатга асосланган бозор муносабатларига ўтиш бошқарув ташкилий тузилмаларини такомиллаштиришни, қатъий иерархияга асосланган таркибий тузилмаларни эгилувчан, мослашувчан, тадбиркорликнинг муайян турларига ихтисослашган бўлинмаларга айлантиришни ҳаётий заруратга айлантиради.



Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling