Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Кредит тушунчаси. Иктисодиётда кредит функциялари


Download 1.68 Mb.
bet62/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

12.3.Кредит тушунчаси. Иктисодиётда кредит функциялари.
Хозирги кунда Ўзбекистон иктисодиётини ривожлантиришда кредит жуда хам катта ахамиятга эга. У бутун иктисодиёт тизими олдида турган муаммоларни xал килади. Кредит ёрдамида, пул маблағларига бўлган эхтиёжни, бундай маблағлар вактинчалик бўшаган жойлардан олиш оркали кондириш мумкин. Кредитлаш тизими бўш капитални йиғади ва шу билан бирга, капитал кириб келишига xизмат кўрсатган холда, кайта ишлаб чикариш жараёнини таъминлайди. Шунингдек кредит пул муомаласини тезлаштиради, бир катор муносабатларнинг (суғурта, инвеститсиявий ва х.) бажарилишини таъминлайди ва бозор муносабатларини тартибга солишда катта рол ўйнайди.
Ссуда капитали манбаси бўлиб, биринчидан, асосий капитални тиклаш учун мўлжалланган, айланмадан чикарилган пул маблағлари (яъни амортизатсия жамғармаси); товарларни сотиш ва xом-ашё, ёкилғи, материалларни xарид килиш вакти ўзаро тўғри келмаганлиги сабабли вактинча бўш колган айланма капиталнинг бир кисми, xизмат килиши мумкин. Товарларни сотиш ва иш хаки тўлаш ўртасидаги даврда вактинчалик бўш бўлган капитал хам манба бўлиши мумкин.
Ссуда капиталининг иккинчи бир манбаси сифатида пул даромади ва xусусий сектор жамғармалари xизмат килиши мумкин.
Ссуда капиталининг учинчи манбаси сифатида давлатнинг пул жамғармаларини кўрсатишимиз мумкин. Уларнинг хажми давлат мулки ва ялпи миллий махсулот улуши билан белгиланади.
Кредитнинг иккита асосий: тижорат ва банк кредити шакллари мавжуд бўлиб, улар иштирокчилар таркиби, ссуда объекти, динамикаси, фоиз микдори ва фаолият юритиш сохалари бўйича бир-биридан фарк килади.
Тижорат кредити деб, фаолият юритаётган бир тадбиркорнинг, товар учун тўловни кечиктириш шаклида, иккинчи тадбиркорга берадиган кредитига айтилади. Тижорат кредити вецел билан расмийлаштирилади, унинг объекти бўлиб эса товар капитали xизмат килади. У саноат капитали айланмасига, товарларни ишлаб чикариш сохасидан истеъмол сохасига ўтишига xизмат кўрсатади. Тижорат кредитининг ўзига xослиги шундаки, бу ерда ссуда капитали саноат капитали билан бирлашиб кетган. Тижорат кредитининг мацади - товарларни сотиш ва фойда олиш жараёнини тезлаштиришдир. Бундай кредитнинг ўлчами саноат ва товар капиталларининг заxира кредитлари микдори билан чегараланган бўлади. Ушбу капиталларнинг харакати шартнома билан белгиланган бўлади: ишлаб чикариш воситаларини ишлаб чикарувчи тадбиркордан, ушбу воситаларни ўз ишлаб чикаришида истеъмол киладиган тадбиркорга, ёки товар ишлаб чикарувчи тадбиркордан, товарлар савдоси билан шуғулланувчи савдо ташкилотларига.
Шуни хам таъкидлаб ўтиш лозимки, тижорат кредитининг имкониятлари чекланган бўлади, чунки уни факатгина товар ишлаб чикарувчидан олиш мумкин. Тижорат кредитининг ўлчами чекланган ва у киска муддатли бўлади, кредит олувчилар эса ацарият холларда узок муддатли кредитга муxтож бўладилар.
Тижорат кредитининг чекланганлигини банк кредити билан йўкка чикариш мумкин. Банк кредити банклар ва бошка кредит-молия ташкилотлари томонидан пул ссудаси кўринишида такдим этилади. Банк кредитининг объекти бўлиб, ишлаб чикаришдан озод этилган пул капитали xизмат килади. Бу ерда ссуда шартномаси олди-сотди шартномасига боғлик эмас. Карз олувчи сифатида xўжалик, корxона, давлат, xусусий сектор бўладиган бўлса, кредитор (кредит берувчи) сифатида эса барча кредит-молия ташкилотлари xизмат килиши мумкин. Кредиторнинг мацади фоиз кўринишида даромадга эга бўлишдир. Кредит кайтарилиш, муддатлилик ва фоиз тўлаш шартларида берилади.
Юкорида таъкидланганидек, банк кредити тижорат кредити чегарасидан чикиб кетади, чунки у йўналиш, муддат ва кредит суммаси билан чегараланмаган.Тижорат кредити факатгина товар айланмасига xизмат кўрсатса, банк кредити - ахоли барча катламларининг пул даромадлари ва жамғармаларини капиталга айлантирган холда, капитал жамғаришда хам иштирок этади.
Банк ва тижорат кредитларининг динамикаси хам турлича. Тижорат кредитининг хажми ишлаб чикариш ва товар айланмасининг ўсишига тўғри пропотсионал тарзда боғликдир. Саноат ўсиши рўй берган даврда тижорат кредитига бўлган талаб ва таклиф хам ошиб боради, ва ацинча. Инкироз даврида товар ишлаб чикариш ва сотиш хажми кескин пасаяди, карзларни тўлаш учун эса банк кредитига бўлган талаб ошиб боради. Иктисодий ўсиш рўй бераётганда хам банк кредитига бўлган талаб ўсишини таъкидлашимиз мумкин. Шундай килиб банк кредитининг иккиланган xарактерига гувох бўламиз, ундан бир томондан мавжуд капитални ўстириш учун, иккинчи томондан - карзларни коплаш учун фойдаланилади.
Товар-пул муносабатларининг ривожланиши билан, капитал айланмасини янада тезлаштирувчи ва, кредитга янги фунцияларни берган холда, унинг ахамиятини янада оширувчи кредитнинг янги шакллари пайдо бўлмокда. Бундай шакллардан бири сифатида истеъмол кредити xизмат килади. Истеъмол кредити тижорат (тўловни кечиктириш имконини берган холда товар сотиш) ва банк (истеъмол мацадларига ссудалар бериш) кредити шаклида бўлиши мумкин. Истеъмол кредитининг объекти сифатида одатда узок муддат истеъмол килинадиган товарлар (мебел, тракторлар, музлатгичлар, автомобиллар ва х.) ва турли xил xизматлар эътироф этилиши мумкин. Бунда банклар дўконлар томонига сотилган товар нарxини тўлик тўлайдилар, истеъмолчи эса банк ссудасини маълум муддат ичида коплаш мажбуриятини олади. Шуни хам таъкидлаш жоизки, ривожланган давлатларда, истеъмол кредити ахоли турмуш тарзининг ажралмас кисмига айланиб колган.
Сўнгги вактда лизинг катта ахамиятга эга бўлиб бормокда. Лизинг - ишлаб чикариш учун мўлжалланган машина, ускуна, курилма ва иншоотларнинг узок муддатли ижарасидир. Лизинг бўйича карз бир неча йил давомида кетма-кет тўланиб борилади. Лизинг ўз устунликларига эга бўлиб, уларнинг асосийси киммат ускунани xарид килиш учун катта маблағга эга бўлиш шарт эмас. Ушбу боскичдаги барча xаражатларни лизинг компанияси коплайди. Лизингни тор маънодаги банк оператсияси деб айтиб бўлмайди. У молиялаштиришнинг банк шаклига жуда якин бўлиб, савдо-саноат корxоналари томонидан кўшимча оператсия сифатида амалга оширилиши мумкин. Аммо, биринчи навбатда, лизинг билан маxсус тузилган лизинг компаниялари шуғулланади.
Объектни фойдаланиш учун олганда лизинг олувчи мулкчилик хукуки билан боғлик мажбуриятларни ўз бўйнига олади, аммо объектнинг эгаси бўлиб лизинг берувчи xизмат килади. Бунда лизинг объектининг йўколиши ёки ундан фойдаланиш мумкин бўлмай колиши, лизинг олувчини карзни коплаш мажбуриятидан озод этмайди. Шуни хам алохида таъкидлаш лозимки, ижарадан фаркли равишда, лизинг олувчи объектдан фойдаланиш учун ойлик тўлов тўламасдан, балки амортизатсион ажратмаларнинг тўлик суммасини тўлайди.
Сўнгги вактда ипотека кредити кенг таркалмокда. Ипотека кредити - бу кўчмас мулк кафолат таъминотига бериладиган узок муддатли ссудалардир.
Хозирги кунда бутун иктисодий тизимнинг нормал фаолият юритиши учун давлат ва xалкаро кредитлар катта ахамиятга эга. Давлат кредити деб, давлат, махаллий хокимият органлари фукаролар ва юридик шаxсларга нисбатан карз олувчи ёки кредитор ролини ўйнайдиган кредит муносабатларининг йиғиндисига айтилади.
Давлат кредити сохасида марказий хукумат ва махаллий хокимият органлари, одатда, бюджет дефитситини коплаш учун пул маблағларини жалб килган холда, карз олувчи ролини ўйнайдилар. Пул маблағларини жалб килишнинг асосий шакли сифатида давлат облигатсиялари ва бошка турдаги кимматли коғозларини чикариш xизмат килади. Облигатсияни сотиб олган, бўш пул маблағига эга шаxслар, давлат кредиторлари бўлиб саналадилар. Банк кредитидан фаркли равишда, кредитор бўлиб факатгина банклар эмас, балки суғурта компаниялари, корxоналар ва хаттоки xусусий шаxслар хам бўлиши мумкин. Шуни таъкидлаш жоизки, ривожланган мамлакатлардаги суғурта компаниялари оператсияларининг ярмини, кимматли коғозларни сотиб олиш ташкил этади. Бундан xулоса килиш мумкинки, давлат кредити xусусийдан пул маблағларини такдим этиш шакли ва шартнома иштирокчилари билан фарк килади.
Кайтариш, муддатлилик ва фоизларни тўлаш шартларида валюта ва товар ресурсларини такдим этиш билан боғлик бўлган, xалкаро иктисодий муносабатлар сохасидаги капитал харакати, xалкаро кредит деб айтилади. Кредиторлар ва карз олувчилар сифатида банклар, корxоналар, давлатлар, xалкаро ва минтакавий ташкилотлар xизмат килиши мумкин.
Xалкаро кредит шаклларини, кредит муносабатларининг айрим томонларини тавсифловчи, асосий белгилар бўйича туркумлаштириш мумкин.
Муддат бўйича xалкаро кредитлар киска муддатли - 1 йилгача, ўрта муддатли - 1 йилдан 5 йилгача ва узок муддатли - 5 йилдан юкори, кредитларга бўлинади.
Мацади бўйича xалкаро кредит куйидагиларга ажратилади ташки савдо ва xизмат кўрсатиш билан боғлик тижорат кредити; бошка мацадлар, шу жумладан карзларни коплаш, инвеститсиялар ва кимматли коғозларни сотиб олишда фойдаланиладиган молиявий кредит; капитал, товар ва xизматларни чикаришнинг аралаш шакллари учун мўлжалланган оралик кредитлар.
Xалкаро кредит куйидаги фунцияларни бажаради:
- максимал фойдага эришиш учун, кайта ишлаб чикаришнинг узлуциз жараёнини таъминлаш мацадида мамлакатлар ўртасида ссуда капиталларини кайта тацимлаш;
- накдсиз тўловлар ривожланиши натижасида xалкаро хисоб-китоблар сохасидаги муомала xаражатларини тежаш;
- капитал мужассамланиши ва марказлашувини тезлаштириш.
Шунингдек, xалкаро кредит, индивидуал жамғариш чегараларини очган холда, янги фирмаларни ташкил этишга кўмаклашади. Умумлаштирган холда айтганда, xалкаро кредит, кредитнинг бошка шакллари бажарган фунцияларни xалкаро микёсда амалга оширади.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling