Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети
Иқтисодиётни ривожлантиришда лойиҳаларни молиялаштиришнинг аҳамияти
Download 1.68 Mb.
|
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1.-расм. 2010 йил Давлат инвестиция дастури доирасида жалб қилинган хорижий инвестициялар тармоқ таркиби
12.2. Иқтисодиётни ривожлантиришда лойиҳаларни молиялаштиришнинг аҳамияти
Миллий иқтисодиётни ривожлантиришда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг аҳамияти бениҳоя катта бўлиб, у қуйидагилар билан изоҳланади: - биринчидан, хорижий инвестициялар ишлаб чиқаришга замонавий техника ва технологияларни жорий этиб, экспортга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантиради; - иккинчидан, импорт ўрнини босувчи товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бунинг учун хорижий инвестицияларни иқтисодиётнинг устувор соҳаларига йўналтириш ва пировардида аҳолининг меъёрдаги турмуш даражасини таъминлаш имконини яратади; - учинчидан, кичик бизнесни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жадаллаштириш орқали ўсиб бораётган аҳолини иш жойлари билан таъминлайди; - тўртинчидан, корхоналарнинг эскирган ишлаб чиқариш қувватларини, моддий-техник базасини янгилайди ва техник қайта қуроллантиради; - бешинчидан, табиий ресурсларни қайта ишловчи корхоналарни барпо этишга кўмаклашади ва ҳ.к. Инвестиция лойиҳалари, аввало, устувор тармоқларга, яъни нефть ва химия саноати, транспорт, энергетика, ер ости қазилма бойликларини ишлаб чикаришга, қурилиш, телекоммуникация тармоқларига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ва уларни кенг қайта ишлашга, туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган. 2010 йилда жалб қилинган хорижий инвестициялар тармоқ таркиби бўйича ўзгаришларни 1.1-расмда кўриш мумкин. 2010 йилида таҳлил қилинаётган даври мобайнида иқтисодиёт тармоқлари бўйича хорижий инвестициялар таркиби сезиларли ўзгарди. Жами хорижий капиталда қишлоқ хўжалигига инвестицияларнинг улуши 1.9 %ни ташкил этган. Бу кўсраткич бошқа соҳаларга нисбатан кам фоизни ташкил этади. Ўз навбатда нефт-газ тармоқлари, трансопрт, телекоммуникация тармоқларини улуши ортган. 1.1.-расм. 2010 йил Давлат инвестиция дастури доирасида жалб қилинган хорижий инвестициялар тармоқ таркиби Бугунги кунда хорижий инвестицияларни янада кенгроқ миқиёсда жалб қилиш, хорижий инвесторларни ўз маблағларини мамлакат иқтисодиёти учун сарфлашга қизиқтириш мақсадида қонун асосида улар учун имтиёзли молиявий шароитлар яратилган, жумладан: - хорижий инвесторлар капиталини сақланиши учун кафолатлар; - кўрилган зарарларни қопланиши учун кафолатлар; - солиққа тортиш тизимида уларга оид белгиланган имтиёзлар; - фойда ва даромадларни хорижга олиб чиқиб кетишнинг эркинлиги; - миллий сўмда ва чет эл валютасида олинган фойдаларни ўтказиш ва олиб чиқиб кетиш имконияти; - божхона имтиёзларининг мавжудлиги; - хорижий инвесторларнинг мулклари ва уларнинг ўзларини хавф-хатарлардан суғуртавий муҳофаза қилиш тизимини яратилганлиги. Мамлакатимизда хорижий инвесторлар капиталларининг сақланиши ва ҳимоя қилиниши қонун томонидан таъминланади. Инвестициялар ва инвесторларнинг бошқа активлари давлат мулкига айлантирилмайди, реквизиция қилинмайди ва мусодара этилмайди. Агарда инвестиция давлат мулкига айлантирилса ёки реквизиция қилингудек бўлса, у ҳолда хорижий инвесторга тегишли компенсация тўланади. Бундай товон инвестиция қилинган валютада ёки инвесторнинг розилиги билан бошқа валютада тўланади. Товон тўланган вақтга қадар инвесторнинг фойдасига фоизлар ҳисобланади. Давлат ва маҳаллий валюта жамғармалари ва заҳиралари бу товон пулининг манбаси ҳисобланади. Инвестиция фаолияти субъектининг инвестиция фаолияти натижасида олинган даромади (фойдаси) солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангач, унинг ҳоҳишига кўра реинвестиция қилиниши ёки бошқа ҳар қандай усулда ишлатилиши мумкин. Инвестицияларнинг қўшимча кафолатлари ва ҳимоя қилиш чоралари ҳукумат томонидан кафолатлар беришни, инвестиция лойиҳаларини молиявий таъминлашда кўмаклашишни, махсус солиқ ва тўлов режимини яратилишини, лойиҳалар амалга оширилишида давлат мониторинги юритилишини ўз ичига олиши мумкин. Ҳозирги кунда мамлакатимизда фаолият кўрсатувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга амалдаги солиқлар ва божлар юзасидан қатор енгилликлар, имтиёзлар белгиланган. Ушбу имтиёзларнинг амал қилиши бевосита мамлакатимизда юритилаётган инвестиция сиёсатининг асосий негизларидан бирини ташкил этиб, ўз ижобий самарасини бермоқда. Масалан, Республикамизда хорижий инвесторлар ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулкидан бож тўлови олинмайди, Республика инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларга сарф этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари даромад (фойда) солиғидан 7 йил муддатга озод этилган, корхона жамғармасида хорижий инвестиция маблағлари ҳиссаси 50% ва ундан юқори бўлса, улар 2 йил муддатга даромад (фойда) солиғидан озод қилинган ва бошқа солиқ имтиёзлари белгиланган. Мамлакатимиздаги инвестициялар ва хорижий инвесторларнинг тавак-калчилигини суғурта қилиш ихтиёрий равишда амалга оширилади. Хорижий инвесторлар мамлакатнинг ўз инвесторлари билан тенг равишда Республикамиз ҳудудида қонуний фаолият кўрсатаётган ҳар қандай суғурта ташкилотида суғурта ҳимояси ҳуқуқидан фойдаланадилар. Бугунги кунда республикамизда иқтисодиётнинг барча устувор соҳаларига хорижий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан фаол сиёсат юритилиб, катта тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунга мисол тариқасида, Халқаро молиявий институтлар билан алоқаларнинг тобора кенгайиб бораётганлигини, куйидаги расмдан кўришимиз мумкин: Ҳозирги кунда мамлакатда инвестиция фаоллигини ошириш ва бевосита хорижий инвестициялар оқими ҳажмини кўпайтириш мақсадида самарали воситалардан бири сифатида фикримизча, биринчи навбатда, миллий корхоналар молиявий барқарорлигини ошириш, уларнинг инвестицион фаоллигини ҳамда салоҳиятли хорижий инвесторлар билан мустақил иш олиб бориш имкониятларини кенгайтиришни таъминлаш зарур. Ўзбекистонда хорижий компаниялар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш жараёни ҳам такомиллаштирилмоқда. Бугунда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятини рағбатлантирувчи чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилган. Хорижий инвесторлар хом ашё материалларини қайта ишлашга, истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ва хизматлар кўрсатиш, аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган кичик ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги лойиҳаларга инвестициялар киритишаётганда уларга қўшимча кафолатлар берилади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этишнинг ўсиш суръати кўп жиҳатдан турли хил инвестиция муассасалари фаолиятининг ривожланишига, қимматли қоғозлар бозори ташкил топиши, инфляция жараёнлари бартараф қилиниши ва ишлаб чиқаришнинг барқарорлашишига боғлиқдир. 1.2-расм. 2010 йил Давлат инвестиция дастури доирасида жалб қилинган хорижий инвестициялар Географияси Республикада макроиқтисодий қулай муҳитнинг яратилиши инвестицион жараёнларнинг фаоллашувига сабаб бўлди. 2005-2010 йилларда инвестицияларни йилдан йилга ошиб боришини куриш мумкин. 1.1-жадвал. 1.1-жадвал Инвестиция соҳасидаги макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикаси
Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling