Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Download 1.68 Mb.
bet57/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

11.3. Лойиҳа xусусиятлари
Биз ҳаммамиз кундалик ҳаётимизда доимий равишда турли-хил лойиҳаларни амалга оширамиз. Масалан, бирон-бир тадбирга тайёргарлик кўриш, уйни таъмирлаш, тадқиқот ўтказиш, китоб ёзиш шундай лойиҳаларнинг ёрқин мисолларидир. Бу фаолият турлари уларни лойиҳа деб аташни такозо қиладиган қатор умумий белгиларга эга:
1. Улар аниқ мақсадларга эришишга қаратилган;
2. Улар ўзаро боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштирилган тарзда амалга оширишни ўз ичига олади;
3. Улар аниқ чегараланган вақтга эга.
4. Улар маълум маънода бетакрор ва ўзига хосдир.
Умуман олганда, мана шу тўртга хусусият лойиҳаларни бошқа фаолият турларидан ажратиб туради. Бу хусусиятларнинг хар бири мухим ички маънога эга бўлганлиги сабабли уларни батафсил кўриб чиқиш лозим.
Мақсадларга эришишга қаратилганлиги. Лойиҳалар муайян мақсадларга эришишга каратилган бўлиб, айнан шу мақсадлар уни харакатлантирувчи куч ҳисобланади, яъни барча чора-тадбирлар шу мақсадларга эришишга қаратилади. Лойиҳанинг бу хусусияти уни бошқариш учун муҳим ички маъно-мазмунга эга. Бу аввало шуни билдирадики, лойиҳаларни молиялаштиришда юқори поғонадаги мақсад-вазифалардан бошлаб, аста-секин қуйи поғоналардаги мақсад-вазифаларга ўтиш оркали улар аниқ белгилаб олинади. Шундан келиб чиққан ҳолда, лойиҳани пухта танлаб олинган мақсадлар тизими дейиш ҳам мумкин.
Ўзаро боғлиқликдаги тадбирларни мувофиқлаштирилган тарзда амалга ошириш. Лойиҳалар ўзининг асл моҳиятига кўра мураккабдир. Улар ўзаро боғлиқликдаги кўплаб ишларни бажаришни ўз ичига олади.
Айрим оралиқ вазифаларни бошқа вазифаларни якунламасдан амалга ошириб бўлмайди. Баъзиларини эса ёндош (параллел), яъни бир вақтнинг ўзида амалга ошириш мумкин ва х.к. Агар уларнинг шу хилдаги ижро интизоми бузилса, бутун лойиҳа такдири хавф остида колиши мумкин. Лойиҳанинг ушбу хусусияти устида фикр юритилса, лойиҳа - ўзаро боғлиқ қисмлардан таркиб топадиган, динамик хусусиятга эга тизим эканлиги - маьлум бўлади.
Вақт жиҳатидан чегараланганлиги. Лойиҳалар муайян вақт мобайнида амал қилади, яъни улар муваққатдир. Лойиҳа билан ишлашдаги чора-тадбирлар асосан лойиҳанинг белгиланган вақтда якунланишини таъминлашга қаратилади. Бунинг учун лойиҳага кирувчи ишларнинг бошланғич ва якуний вақтларини кўрсатувчи графиклар тайёрланади. Лойиҳа фаолиятининг ишлаб чиқариш фаолиятидан фарқи шундан иборатки, лойиҳа бир марталик, яъни такрорланмайдиган фаолиятдир. Такрор ишлаб чиқаришнинг қачон якунланиши аниқ эмас, у асосан талабга боғлиқ. Яъни, талаб йўқолса ишлаб чиқариш даври ҳам тугайди. Шундай қилиб ишлаб чиқариш даври ўзининг соф кўринишида лойиҳа ҳисобланмайди. Аммо, сўнгги вақтларда лойиҳавий ёндошув узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнларига хам қўлланилмокда. Масалан, муайян давр ичвда берилган бюджетдан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаришни белгиланган даражаларга ошириш лойиҳалари мавжуд.
Бетакрорлик. Ҳар қандай лойиҳа маълум даражада бетакрор, яъни ўзига хос жиҳатларга эга бўлади. Масалан, агар бир хил типдаги йигирманчи уй курилаётган бўлса, бу лойиҳа бир қарашда бетакрор эмасдек туюлиши мумкин. Яъни, бу уйнинг асосий элементлари олдин қурилган ўн тўқкизта уйникидан фарқ килмайди. Аммо, бетакрорлик «йнан шу уйни қуриш билан боғлиқ бошқа хусусиятларда - уйнинг жойлашуви ва атроф муҳитда, материаллар ва қурилиш қисмларини етказиб бериш шарт-шароитларида мавжуд бўлиши мумкин.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling