Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети
Download 1.68 Mb.
|
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ
Иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши молиялаштириш манбалари бўйича инвестицияларнинг таркибий ўзгаришига сабаб бўлди. Молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга инвестицияларнинг асосий манбаси корхоналарнинг ўз маблағлари бўлади. Уларнинг умумий таркибдаги улуши 8.5 фоиз даража ортиб, 45.9%ни ташкил этди. Корхона молиявий барқарорлигининг ортишига хусусийлаштириш жараёнларининг фаоллашуви ва ишлаб чиқаришга солиқ юкини камайтириш бўйича давлат томонидан солиқ бюджет сиёсатини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар таъсир кўрсатди. Молиялаштириш манбалари бўйича инвестициялар таркибининг ижобий томонга ўзгариши янги қабул қилинган меъёрий-қонун ҳужжатлари муҳим рол ўйнади. Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган «Тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоялашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори уларнинг ортишини фаоллаштирди. Банкларнинг пул-кредит сиёсатини амалга ошириш борасида жавобгарлигини оширилиши тижорат банклари кредитлари ҳисобига инвестициялар ҳажмининг ортишига олиб келди. Натижада тижорат банклари инвестициялари 2.0 фоиз даражага ортди ва 2.6%ни ташкил этди. Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш асосан тижорат банклари, бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари фондлар маблағлари ҳисобига амалга оширилиб, янги замонавий асбоб-ускуна келтиришга, қурилиш ва таъмирлаш-монтаж ишларига, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ва экспортга мўлжалланган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган объектлар қуришга йўналтирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрда ПҚ-1442 сонли Қарори доирасида, 2011-2015 йилларда: Молиялаштириш манбалари аниқланган лойиҳалар рўйхати бўйича: 29,4 млрд. доллар қийматига эга 259 та йирик тармоқ лойиҳалари, 642,2 млн. долларга тенг 1064 та ҳудудий лойиҳаларни амалга оширилиши режалаштирилган. Ишлаб чиқилаётган янги инвестиция лойиҳалар рўйхати бўйича: 6,03 млрд. доллар истиқбол қийматига эга 99 та йирик тармоқ лойиҳалари, 412 млн. долларга тенг 442 та ҳудудий лойиҳаларни амалга оширилиши; дастлабки ишлар олиб борилаёган янги устивор инвестиция лойиҳалар рўйхати бўйича: 10,6 млрд. доллар истиқбол қийматига эга 158 та йирик тармоқ лойиҳалари, 385.7 млн. долларга тенг 270 та ҳудудий лойиҳаларни амалга оширилиши белгиланган. 1.3-расм. 2005-2010 йиллар давлат инвестиция дастурлари доирасида тўғридан-тўғри хорижий сармояларнинг жалб қилиниш динамикаси Хуллас, самарали инвестиция лойиҳаларини ўзлаштириш орқали ривожланган бозор иқтисодиётини барпо этиш билан боғлиқ кўпгина вазифаларни ҳал этишга муваффақ бўламиз. Унинг амалга оширилиши биргина қўшимча фаолият ва ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилишини таъминлаб қолмасдан, балки жамият ҳаётининг ҳақиқий даражасини кўрсатиб берувчи аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига ва давлат бойлигининг кўпайишига ҳамда унинг иқтисодий қудратини оширишга хизмат қилади. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling