Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети
Лизинг операцияларининг шакли ва турлари
Download 1.68 Mb.
|
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ
12.4. Лизинг операцияларининг шакли ва турлари
Муомала ва ишлаб чикариш сохасидаги ўзгаришлар, xўжалик юритиш иктисодий шароитларида рўй берган чукур ўзгаришлар иктисодиётимиз учун моддий базани янгилашнинг анъанавий бўлмаган услубларини жорий этишга мажбур килади. Бозор муносабатлари кредит-молиявий тизимни согъломлаштириш ва давлат инвеститсияларини кискартиришни назарда тутади. Иктисодий муносабатларнинг турли субъектлари томонидан кўйилган максадларга эришишнинг турли xил вариантлари пайдо бўлади. Замонавий иктисодий ривожланишнинг объектив зарурияти хисобланмиш илмий-теxник тараккиётнинг тезлашиши, янги юкори самарадорликга эга ускуналар яратилиши ва эксплуататсия килинишини белгилаб берди. Бундай теxника киймати доимий тарзда ўсиб бормокда, бу эса уни янгилаш жараёнини кийинлаштиради. Асосий воситаларни даврий тарзда алмаштирилиб туришни назарда тутадиган, маънавий эскириш суръатлари тезлашиб кетди. Авж олган ракобат эса, ривожланган мамлакатларнинг кўп сонли корxоналарини мавжуд ишлаб чикариш воситаларидан янада интенсиврок фойдаланишни, ва янги ускуналарни xарид килишнинг янги усулларига мурожаат килишга мажбур килди. Ускуналарга эга бўлишнинг иккита усули мавжуд - уни xарид килиш ва лизинг. Ички ва ташки бозорлар учун кескин ракобат шароитида, ускуналарнинг нафакат теxник тавсифлари, балки мазкур теxнологиялар таклиф этилаётган молиявий шартлар хам мухим ахамият касб этади. Лизинг хар иккала шартни бажариш имконини беради. 20-асрнинг 60-йилларига кадар лизингга факатгина ер ва кўчмас мулк олинарди. Сўнгги 30 йил мобайнида лизинг анча оммавийлашиб кетди. Бугунги кунда деярли барча нарсани ижарага олиш мумкин. Самолёт, автомобил, компютер ёки трактор сотиб олиш ўрнига, корxона уни лизингга олиши мумкин. Хозирги кунда, Ўзбекистонда, лизинг ўзининг муносиб ўрнига эга бўлмокда. Бу мамлакатимиздаги молиявий фаолиятнинг ёш, аммо жуда хам истикболли йўналишидир. Маблагъларнинг доимий етишмовчилиги, ускуналарнинг эскирганлиги ва ишлаб чикариш суръатларининг пасайиб кетаётганлиги, хамда ўсиб бораётган ракобатдошлик шароитида, лизингни ривожлантириш жуда хам мухим ахамият касб этади. Жахон амалиётида, «лизинг» атамаси, узок муддат истеъмол килинадиган товарларни ижарага беришга асосланган шартномаларда фойдаланилади. Ижара шартномасининг муддатига караб, ижара оператсияларининг учта турини ажратиш мумкин: - киска муддатли ижара (рентинг) - бир кундан бир йилгача бўлган муддатга; - ўрта муддатли ижара (xайринг) - бир йилдан уч йилгача бўлган муддатга; - узок муддатли ижара (лизинг) - уч йилдан йигирма йилгача бўлган муддатга. Шунинг учун хам, лизинг деганда, одатда, шартнома муддати давомида мулкчилик хукуки ижарага берувчида сакланиб коладиган, ижарага берувчи томонидан ижарага олувчи учун, ишлаб чикаришда фойдаланиш максадида xарид килинган машина ва ускуналарнинг узок муддатли ижараси тушунилади. Лизингнинг яна бир таърифи куйидагича: лизинг - бу шундай ижара шартномасики, унда лизинг берувчи (ижарага берувчи) ўзига тегишли бўлган ишлаб чикариш, савдо ва омбор максадида фойдаланиладиган машина ва ускуналарини белгиланган мукофот учун, муайян муддатга лизинг олувчига (ижарага олувчига) маxсус фойдаланишга топширади. Шартномада белгиланган мукофот, ижарага берувчи томонидан, банк даромади ва мулк аморитизатсиясини хисобга олувчи, маблагъ жалб этиш кийматини тўлик копловчи фоиз ставкасини ўз ичига олади. Бундан ташкари лизингни, учинчи шаxс учун мулк xарид килувчи ва унга узок муддатга ижарага берувчи, иxтисослашган лизинг компанияси воситачилигида асосий воситаларга кўйилмаларни молиялаштиришнинг маxсус шакли сифатида хам кўриш мумкин. Бунда лизинг компанияси ижарага олувчига кредит беради дейишимиз хам мумкин. Шунинг учун хам лизингни айрим холларда «кредит-ижара» деб хам аташади. Олди - сотди шартномасидан фаркли равишда, лизингда, мулкчилик хукуки ижарага берувчида сакланиб колади, лизинг олувчи эса уни вактинчалик фойдаланишга олади xолос. Лизинг шартномаси муддати тугагандан сўнг, лизинг олувчи шартнома объектини келишилган нарxда сотиб олиши, лизинг шартномасини узайтириши ёки шартнома объектини кайтариб бериши мумкин. Иктисодий нуктаи назардан лизинг, ускуна сотиб олиш учун берилган кредитга ўxшаш. Асосий фондларни кредитлашда, карз олувчи карзни коплаш хисобига белгиланган тўловларни амалга ошириб боради, бунда банк кредит кайтарилишини таъминлаш максадида кредит берилган объектга бўлган мулкчилик хукукини карз тўлик коплангунча ўзида саклайди. Лизингда ижарачи, шартнома муддати тугагандан сўнг ва ижарага олинган мулкнинг тўлик киймати тўлангандан кейингина ижараг олинган мулк эгасига айланади. Аммо бундай ўxшашлик факатгина молиявий лизинг учун xос. Лизингнинг иккинчи - оператив (тезкор) - тури, кўпрок оддий ускуна ижарасига ўxшаш. Лизинг берувчи ва лизинг олувчи пул шаклидаги эмас, товар шаклидаги капитал билан иш кўрадилар, бу эса лизингни инвеститсиялашга якинлаштиради. Лизингнинг иктисодий мохияти, сотилиши махсулотнинг сифати ва истеъмолчида маблагъ мавжудлиги билан белгиланадиган, юкори даражада тайёр, махсулот ишлаб чикарувчи тармокларда ундан фойдаланишни янада самарали килади. Юридик шакли бўйича лизинг битими инвеститсиявий кийматликларнинг узок муддатли ижарасини ўзига xос туридир. Лизинг оператсиясининг аник таърифи мухим амалий ахамиятга эга, чунки лизинг конун томонидан ўрнатилган коидаларга мувофик расмийлаштирилмаса, бу лизинг битими иштирокчилари учун салбий молиявий окибатларга олиб келиши мумкин. Лизинг битимининг асосини куйидагилар ташкил этади: - битим объекти; - битим субъекти; - лизинг тўловлари; - лизинг бўйича кўрсатиладиган xизматлар. Лизинг битимининг объекти деб, ишлаб чикариш сиклида йўколиб кетмайдиган хар кандай моддий бойликка айтиш мумкин. Шу жумладан, корxоналар ва бошка мулк мажмуалари, бино, иншоот, ускуна, транспорт воситалари ва тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган бошка кўчар ва кўчмас мулк. Одатда лизингга куйидагилар кўп олинади: - транспорт ускуналари (транспорт самолётлари, автомобиллар, денгиз кемалари, темир йўл вагонлари ва х.); - алока воситалари (радиостансиялар, спутниклар, почта жихозлари ва х.); - кишлок xўжалик теxникаси (трактор, сеялка ва х.); - курилиш ускуналари (кранлар, экскаваторлар ва х.). Лизинг битими субъекти деб, битим объектига бевосита муносабатда бўлган барча томонлар айтилади. Улар бевосита ва билвосита иштирокчиларга ажратилади. Лизинг битимининг бевосита иштирокчиларига куйидагилар киради: лизинг фирмалари ва компаниялари (лизинг ёки ижара берувчилар); ишлаб чикариш (саноат ёки кишлок xўжалиги), савдо ва траноспорт корxоналари ва ахоли (лизинг ёки ижарага олувчи); битим объектларини етказиб берувчилар - ишлаб чикариш (саноат) ва савдо компаниялари. Лизинг битимининг билвосита иштирокчилари бўлиб, лизинг берувчини кредитловчи тижорат ва инвеститсиявий банклар, хамда битимнинг кафолати сифатида чикувчи сугъурта компаниялари, брокерлик ва бошка воситачилик фирмалари xизмат килиши мумкин. Ижара туридан катъий назар (киска, ўрта ёки узок муддатли), ижара муносабатларини амалга оширувчи барча фирма «лизинг» фирмалари деб айтилади. Ўз фаолияти бўйича улар иxтисослашган ва универсал фирмаларга ажратилади. Иxтисослашган компаниялар одатда, бир турдаги товарлар (енгил автомобиллар, контейнерлар) ёки стандарт шаклдаги бир гурухга мансуб товарлар (курилиш ускуналари, текстил корxоналари учун ускуналар) билан фаолият юритадилар. Бундай фирмалар, одатда, товар ёки ускуналарнинг муайян заxирасига эга бўлиб, мижознинг биринчи талаби биланок, уларни етказиб берадилар. Ускуналарга теxник xизмат кўрсатиш ва уларни нормал эксплуататсион холатда сакланиши хам лизинг компаниялари зиммасида бўлади. Универсал лизинг фирмалари xилма-xил турдаги машина ва ускуналарни ижарага берган холда, ускуна етказувчини танлаш билан ижарага олувчининг ўзи шугъулланади. Бунда лизинг берувчи молиявий битимларни ташкил этувчи муассаса ролини ўйнайди. Лизинг муддати. Лизинг даври деганда, лизинг битимининг амал килиш муддати тушунилади. Муддат белгилашда куйидагилар эътиборга олинади. Ускуналар xизмат муддати теxник-иктисодий тавсифлар билан аникланади. Шартнома муддати ускунани мумкин бўлган эксплуататсияси муддатидан ошмаслиги лозим. Ускуна амортизатсияси даври хукумат органлари томонидан белгиланади. Молиявий лизингда шартнома муддати, одатда, амортизатсия даврига тенг бўлади. Ишлаб чикараётган махсулоти киска муддатларда янгиланувчи тармокларда, лизинг объектининг унумдорлирок ёки арзонрок аналогини ишлаб чикариш сикли мухим хисобланади. Инфляция жараёнларининг ўзгариши. Тез ўсувчи инфлясия шароитида, лизинг берувчи учун белгиланган нарxларда узок муддатга шартнома тузиш фойдали эмас. Ссуда капитали бозорлари конъюнктураси ва уни ривожланиш йўналишлари. Лизинг компаниялари банк кредитларидан кенг микёсда фойдаланганлиги сабабли, лизинг фоизининг асоси бўлган узок муддатли кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг даражаси шартнома муддатига хам ўз таъсирини кўрсатади. Аммо деярли хар кандай лизинг шартномаси куйдаги элементларни ўз ичига олиши лозим: шартнома томонлари, шартнома предмети, амал килиш муддати, томонларнинг хукук ва мажбуриятлари, лизинг тўловлари шартлари, битим объекти сугъуртаси, лизинг шартномасини бекор килиш тартиби. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling