Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Автомобиль транспорти корхоналарида менежмент


Download 1.68 Mb.
bet74/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

14. Автомобиль транспорти корхоналарида менежмент


Таянч атама ва иборалар:
Юкларни ташишни бошқариш; эксплуатация хизмати; марказлашган эксплуатация хизмати; марказлашмаган эксплуатация хизмати; эксплуатация хизматининг ташкилий тузилиши; ташишни режалаштириш ва маркетинг гуруҳи; диспетчерлик гуруҳи; ҳисобга олиш ва назорат гуруҳи; ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш гуруҳи; тезкор мувофиқлаш; тезкор назорат; дастлабки ахборот (маълумот)ларни автоматлаштирилган ҳолда тўплаш (йиғиш); йўл варақалаининг қайта ишлаш; ташишни рационал ташкил этиш; ҳаракатни ташкил этиш гуруҳи; кунлик жадвал (график) ларни тузиш гуруҳи; назорат ва йиғимлар гуруҳи; муниципиал йўловчи эксплуатацион хизмати; бошқарувни мувофиқлаштириш; марказий диспетчерлик хизматини жиҳозлашнинг техник воситалари; шаҳар автобуслари ҳаражатини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими; диспетчерлик тизимининг самарадорлиги; ташиш сифатини бошқариш; транспорт маҳсулотининг сифатини бошқариш объекти; ташиш сифатини бошқаришнинг мажмуавий тизимини ишлаб чиқишнинг босқичлиги; техник топшириқ; техник лойиҳа; ишчи лойиҳа; ташиш сифатини бошқариш функциялари.


14.1.Юкларни ташишни бошқаришни ташкил этиш
Юк автомобил транспортининг асосий вазифаси бўлиб ташиладиган юкларнинг сифатини сақланган ҳолда қатъий белгиланган вақтда режалаштирилган ҳажмда ташишларни амалга оширишдир. “Ишлаб чиқариш – ташиш - истеъмол” тизимида халқ хўжалиги мажмуасининг харажатлари ҳар бир кичик тизимнинг фаолияти натижасида шаклланади. Тизимда харажатларлар йиғиндисини минималлаштиришга барча кичик тизимларнинг мувофиқлаштирилган мақсадга йўналтирилган фаолиятлари ҳисобига эришиш мумкин [13].
Юкларни ташишни бошқариш Автотранспорт корхонада қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:
- мижозлар, юк оқимларининг характери ва ҳажмини аниқлаш;
- юкларни ташишга шартномалар тузиш;
- ташишни смена-кунлик режалаштириш;
- транспорт воситаларининг йўналишларга чиқиши ва қайтишини ташкил этиш;
- йўналишларда транспорт воситаларининг ишини тезкор бошқариш;
- транспорт воситаларининг ишини тезкор ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш;
Юқорида таъкидланган барча вазифалар Автотранспорт корхона эксплуатация ҳизматига юклатилади.
Эксплуатация хизматининг тузилмаси транспорт воситалари эксплуатациясини бошқаришнинг қабул қилинган тизимига боғлиқдир:
-марказлашмаган (корхона мустақил шартномалар тузади, унга юклатилган топшириқлар ташкил қилади ва таъминлайди);
-марказлашган (ташишларга шартномалар тузиш, ташишларни тезкор режалаштириш ва ташкил этиш, ташишларнинг ҳисоб-китоби махсус ташқи тузилмалар – марказлашган эксплуатация хизмати, транспорт хизмати бирикмалари, эксплуатацион корхоналар орқали амалга оширилади).
Эксплуатация хизматининг ташкилий тузилиши корхона ўлчами (кўлами) ташиш таркиби, ишининг конкрет хусусиятларига боғлиқдир.
Бошқарувнинг марказлашмаган тизимида эксплуатация хизматининг таркибига қуйидаги гуруҳлар киради:
- ташишни режалаштириш ва маркетинг;
- марказий ва йўналиш нозимлик (диспетчерлик);
- ҳисобга олиш ва назорат.
Ташишни режалаштириш ва маркетинг гуруҳи қуйидагилар билан шуғулланади.
- юклар оқими, йўлкалар ва ортиш-тушириш майдончаларининг ҳолатини ўрганиш;
- юк жўнатувчиларининг ортиш-тушириш механизмлари билан таъминланганлигини аниқлаш;
- автопоездлар ва махсус транспорт воситаларидан фойдаланиш имкониятини аниқлаш;
- юк жўнатувчилар билан шартномалар тузиш ва юкларни ташишга буюртмалар қабул қилиш;
- ташишнинг кундалик тезкор режасини тузиш.
Диспетчерлик гуруҳи қуйидаги вазифаларни бажаради:
- ташишни тезкор (смена-кунлик) режалаштириш;
- транспорт воситаларини йўналишларга чиқариш ва қабул қилиш;
-йўналишларда транспорт воситаларининг ишини тезкор бошқариш;
- транспорт воситаларининг йўналишларга чиқиши ва қайтиши тўғрисида смена-кунлик ҳисобот тайёрлаш.
Диспетчерлик гуруҳи иккита кичик гуруҳдан иборат:
- марказий диспетчерлик (бевосита Автотранспорт корхонада жойлашиш);
- йўналишдаги, чизиқли диспетчерлик (юкларни ортиш ва тушириш жойларида, яъни юк жўнатувчилар ва қабул қилувчиларда).
Ҳисобга олиш ва назорат гуруҳининг вазифалари:
- ҳайдовчилардан йўл варақалари ва тадбир-транспорт хужжатларини қабул қилиш;
- хужжатларнинг тўғри тўлдирилишини назорат қилиш (автомобилларнинг босиб ўтган масалалари, ташилган юк массаси ва бошқа маълумотлар);
- юкларни ташиш масофаларини ўлчаш;
- йўл варақаларини дастлабки қайта ишлаш асосида ҳар бир автомобил бўйича бажарилган иш ҳажмини аниқлаш;
- режанинг бажарилишини тезкор ҳисобга олиш;
- ташиш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш.
Гуруҳнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб йўналишларда хайдовчиларнинг иш вақтида оқилона фойдаланишини назорат қилиш ҳисобланади.
Одатда эксплуатация хизматининг таркибига автоколонналар киради. Бу эса ушбу хизматни Автотранспорт корхонанинг ишлаб чиқариш бўлинмасига айлантиради. Автоколонналарда ташиш режасини бажариш бўйича бевосита ишлар жойланади.
Йирик Автотранспорт корхонада эксплуатация хизматининг таркибига ҳаракат хавфзизлигини таъминлаш бўйича қўшишга гуруҳ ҳам қўшилади. Унинг функциясига қуйидагилар киради:
- йўл – транспорт ходимлари ва йўл – ҳаракат қоидалари бузилишининг олдини олиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;
- корхонанинг жамоат ташкилотлари билан биргаликда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этиш;
- ҳайдовчиларнинг стажировкадан тўғри ўтишларининг назоратини ташкил этиш;
- йўл-транспорт ходисалари ва йўл-ҳаракат қоидалари бузилишларининг сонини ҳисобга олиш; (ҳар бир ҳайдовчи, колонна ва умуман Автотранспорт корхона бўйича).
Сўнгги вақтда йирик Автотранспорт корхонада бошқарув самарадорлигини ошириш, хайдовчиларнинг меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, барча ресурслардан оқилона фойдаланиш, транспорт воситаларининг техник эксплуатациясини яхшилаш ва бунинг асосида меҳнат унумдорлигини ошириш, транспорт воситаларидан фойдаланишнинг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида мустақил чизиқли техник эксплуатация хизматлари (ТВЧТЭ) ташкил этилаяпти.
Уларнинг функциялари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- эксплуатация хизматини зарурий миқдордаги транспорт воситалари билан таъминлаш;
- ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш;
- транспорт воситаларининг техник эксплуатацияси талабларини бажаришни таъминлаш;
- ҳайдовчиларнинг меҳнат ва транспорт интизомини таъминлаш;
- колонна, бригада ва экипажларни ҳайдовчилар билан оқилона таъминлаш.
ТВЧТЭ учта гуруҳдан иборат: чизиқли ва техник эксплуатацияни тайёрлаш; транспорт воситаларини йўналишларга чиқаришни тезкор бошқаришли харакат хавфсизлигини таъминлаш;



Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling