Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Иқтисодий таҳлил (жамият самарасини бахолаш). Экологик таҳлил


Download 1.68 Mb.
bet72/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

13.4. Иқтисодий таҳлил (жамият самарасини бахолаш). Экологик таҳлил.
Иктисодий тахлил (жамият самарасини бахолаш). Лойихани миллий иктисодиёт нуктаи назаридан бахолашда молиявий тахлилга ўxшаш коидалар кўлланилади, аммо молиявий тахлилдан фаркли равишда муайян иштирокчи манфаатлари эмас балки бутун жамият (мамлакат, кишлок xўжалиги ва х.) манфаатларини акс эттириш лозим.
Биринчидан, лойиха иштирокчиларининг биттасига хам тегишли бўлмаган, аммо ахоли ва келажак авлод манфаатларига таъсир кўрсатадиган, лойихани амалга ошириш натижалари айнан жамият самарасини бахолашда хисобга олиниши лозим. Кўпгина холларда, лойиханинг экологик окибатлари ушбу категориядан жой олади. Мисол учун, далалардан ўғитларни ювиш хеч кимни кўзига тушмаслиги ва жаримага олиб келмаслиги мумкин, аммо куйирок жойлашган корxоналар, дам олиш худудлари ва бошка объектлар сувни тозалаш учун кўшимча xаражат килишлари лозим бўлади. Бутун мамлакат ва унинг иктисодиёти нуктаи назаридан ушбу xаражатлар ёки пайдо бўлаётган йўкотишлар хисобга олиниши лозим.
Иккинчидан, бутун ишлаб чикарилаётган махсулот ва барча фойдаланилаётган ресурслар, хар бир иштирокчи нуктаи назарини акс эттирувчи молиявий нарxларда эмас, балки жамият ва миллий иктисодиёт нуктаи назарини акс эттирувчи «иктисодий бойликлар» бўйича бахоланади. Мисол учун, ўсимликларни химоя килиш воситаларининг чет эллик етказиб берувчиси ўз xаражатларига (ва кейинчалик махсулоти нарxига хам) божxона божларини (турли xил йиғимлар, аксизлар ва х.) хам киритади. Миллий иктисодиёт нуктаи назаридан ушбу йиғимлар мамлакат ва жамиятнинг реал xаражатлари сифатида каралмайди, ва иктисодий самарани хисоблашда иштирок этмайди.
Учинчидан, корxона 50-70 йилда бир марта содир бўладиган, мисол учун, хаво шароитларининг экологик зарари таваккалчилигини хисобга олмаслиги мумкин, аммо мамлакат нуктаи назаридан ушбу зарар албатта хисобга олинган бўлиши керак.
Шуни хам таъкидлаб ўтиш лозимки, экологик тахлил иктисодий тахлил билан якиндан боғланган, чунки амалдаги конунчилик бўйича кўпгина экологик окибатларни молиявий бахолаб бўлмайди, аммо жамият самарасини аниклашда уларни хисобга олиш мажбурийдир.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling