Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Download 1.68 Mb.
bet75/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

14.2.Юкларни ташишни мувофиқлаштириш
Автотранспорт жараёни тез ўзгарувчан бўлиб, смена ёки кун давомида транспорт воситаларининг ишончлилигини, автомобил транспортининг буюртмачиларидаги ҳолатларнинг ўзгариши ҳамда смена-кунлик режасини тузишда ҳисобга олинмаган турли ташқи омилларга боғлиқ ҳолда турли ўзгаришлар рўй бериши мумкин. Шу сабабли ташиш жараёнининг боришини назорат қилиш зарур. Бу функцияни диспетчерлик гуруҳи бажаради.
Автомобил транспортида диспетчерлик мувофиқлаштириш автопарк ичидаги ва йўналиши (чизиқли)га бўлинди. Автопарк ичидаги диспетчерлик мувофиқлаштириш функциясини марказий диспетчерлик гуруҳи, йўналишлардаги транспорт воситаларининг ишини чизиқли диспетчерлик раҳбарлиги бажаради. Чизиқли диспетчерлик раҳбарлиги билан АТК ичидаги диспетчерлик аппарати ўртасида ишлаб чиқаришни алоқа мавжуд бўлиб, чизиқли диспетчерлик раҳбарлиги гуруҳи ходимлари марказий диспетчерлик гуруҳига бўлинади.
Марказий диспетчерлик гуруҳининг ишини катта диспетчер бошқариб, унинг вазифасига қуйидагилар киради:
- юкларни ташишга бир мартали буюртмаларни қабул қилиш;
- транспорт воситаларининг йўналишларга ўз вақтида чиқишни доимий назорат қилиш;
- смена – кунлик режанинг бажарилишини таҳлил қилиш ва кунлик ташишларни бажариш бўйича маълумотларни тайёрлаш;
- йўналишларда транспорт воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган тезкор тадбирларни амалга ошириш.
Транспорт воситаларининг ишини марказий диспетчерлик гуруҳининг таркибига кирувчи навбатчи диспетчер ўз вақтида тартибга солиб туради.
Навбатчи диспетчернинг вазифаларига қуйидагилар киради:
- транспорт воситаларининг йўналишларга чиқиши тўғрисида колонна бошлиқларидан олинадиган қайдномалар ва режалаштириш гуруҳи томонидан тузилган юкларни ташишнинг кунлик режаси асосида ҳайдовчиларга топшириқларни йўл варақаларига ёзиш (кўрсатиш);
- ҳайдовчиларга йўл варақаларини ўз вақтида бериш (топшириш);
- топшириқларни бажариши ва йўл-транспорт ҳодисаларига йўл қўймаслик мақсадида ташишнинг аниқ шартларига мувофиқ ҳайдовчиларга кўрсатмалар бериш;
- мижозлар билан тезкор алоқалар амалга ошириш;
- йўналишларда транспорт воситаларига ўз вақтида техник ёрдам кўрсатишни таъминлаш;
- йўналишлардан қайтгандан кейин ҳайдовчилардан йўл варақаларини қайтариб олиш.
Транспорт воситаларининг йўналишларга чиқиш ва қайтишини тезкор назорат қилиш учун навбатчи диспетчернинг хонаси турли ахборот қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак; автомобилларнинг гараж номерлари; йўналишларда ишлаётган автомобиллар сони; уларнинг йўналишларга чиқиши ва қайтиши; алоқа каналларини кўрсатувчи электрлашган табло ҳайдовчилар йўналишлардан қайтганидан кейин диспетчер улардан юк жўнатувчилар томонидан берилган товар-транспорт хизматлари билан биргаликда йўл варақаларини қабул қилиб олади, ҳамда уларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги ва ҳайдовчиларнинг смена топшириқларини бажарилганликларини текширади. Нотўғри расмийлаштириш ва топшириқлар бажарилганида диспетчер қоида бузарлик ва четланишларнинг сабабларини аниқлаши ва бу тўғрида катта диспетчер маълум қилиши керак.
Йўналишларда транспорт воситалари ишининг назоратини чизиқли диспетчерлик раҳбарлиги гуруҳи амалга оширади. Бу гуруҳ қуйидаги асосий функцияларни бажаради;
- юкларни тўпловчи пунктларнинг юклар ва ортувчи механизмлар билан таъминланганлигини назорат қилиш;
- ортиш – туширишда транспорт воситалари туриб қолишининг ўрнатилган меъёрларига юк жўнатувчиларининг тўғри тўлдирилишини назорат қилиш;
- юкларни жўнатувчи пунктларга транспорт воситаларининг ўз вақтида етиб боришини назорат қилиш;
- юкларни жўнатувчи пунктлардаги ҳайдовчиларнинг йўл варақаларини текшириш;
- йўналишларни кузатиш;
- юкларнинг йўқлиги ортиш механизмларининг носозлиги, шартномавий талабларнинг бажарилмаслиги ҳолатларида марказий диспетчерлик гуруҳи билан келишилган ҳолда транспорт воситаларини бошқа объектларга жўнатиш;
- марказий диспетчерлик гуруҳи ходимларининг кўрсатмаларини бажариш;
- тегишли юкларни жўнатувчи пунктлар бўйича ташиш режасининг бажарилишини ҳисобга олиш.
Зарурият бўлганда Автотранспорт корхона йўналишидаги (чизиқли) диспетчерларнинг функцияларини махсулотларни жўнатувчи корхоналарнинг ходимларига юкларига юклаши мумкин.



Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling