Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети
Download 1.68 Mb.
|
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Молиявий тахлил.
13.3. Ижтимоий таҳлил. Молиявий таҳлил.
Ижтимоий тахлил. Ижтимоий тахлилнинг асосий вазифаси - лойиха максадларининг, у амалга ошириладиган ижтимоий мухит манфаатларига мувофик келиши даражасини аниклашдир. Лойихани жамият томонидан кўллаб-кувватланишини таъминловчи тадбирлар лозим, шу жумладан ахоли ижтимоий ахволида ўзгаришларни рағбатлантириш йўли билан хам. Лойихавий тахлилда ижтимоий тахлил бўлмаган вазиятларда, лойиха у билан бевосита ва билвосита боғлик бўладиган ахоли ижтимоий гурухлари эмас, балки факатгина лойихани ишлаб чикувчилар томонидан бахоланади. Ижтимоий тахлил, лойихавий тахлилнинг бошка жихатлари сингари, инвестициявий лойихани бахолашга бўлган ягона интегратсиялашган ёндашувнинг мухим ва ажралмас таркибий кисми бўлиб, лойиха xаётий сиклининг барча боскичларини камраб олиши лозим. Ижтимоий тахлил куйидаги тўртта асосий йўналишни ўз ичига олади: - лойихани амалга ошириш худудидаги ахолининг ижтимоий-маданий ва демографик тавсифлари (сони ва ижтимоий тузилмаси, шу жумладан этник таркиби, ёши, маълумоти, даромадлари даражаси бўйича); - минтакада ишлаб чикариш фаолиятини ташкил этиш шакллари, xўжалик юритиш тузилмаси, мехнат ресурсларининг мавжудлиги, ерга бўлган мулкчиликка муносабат, табиий ресурсларга эгалик килиш имконияти ва улардан фойдаланиш устидан назорат ўрнатиш имконияти; - лойихани умумий кабул килинган ижтимоий меъёрлар нуктаи назаридан кабул килиниши ва уларга мослашув кобилияти; - лойихани амалга ошириш жараёнига ахоли ва махаллий ташкилотларни жалб килиш стратегияси (уларнинг лойихани амалга оширишдаги манфаатдорлигини таъминлаш максадида). Молиявий тахлил. Лойихалар молиявий тахлилини амалга оширишда куйидаги саволларга жавоб топиш лозим: - тахлил пайтида лойиха иштирокчиларидан хар бирининг молиявий ахволи кандай ва у лойихани амалга ошириш даврида кай тарзда ўзгариши мумкин; - лойиха, молиявий нуктаи назардан, умумий холда (xаражат ва даромадларни иштирокчилар ўртасида таксимламасдан туриб) канчалик самарали; - лойихадаги иштирокни амалга ошириш мумкинми ва бундай иштирок хар бир иштирокчи учун, унинг молиялаштириш манбалари ва шартларини хисобга олган холда, канчалик самарали; - хар бир иштирокчи учун молиявий таваккалчиликлар тахлилини амалга ошириш. Лойихани амалга ошириш сxемаси шундай бўлиши лозимки, нокулай вазиятлар содир бўлган такдирда барча иштирокчилар ўз фаолиятини давом эттириши мумкин бўлсин, акс холда «енг ожиз» иштирокчининг таваккалчилиги, барча ва бутун лойиха таваккалчилигига айланади. Иккита мухим холатни таъкидлаб ўтиш лозим. Биринчидан, барча лойихалар хам молиявий жихатдан самарали деб тахлил килинмайди. Агарда лойиха фойдасини киймат шаклида ифодалаш мумкин бўлмаса, тахлил кетма-кетлиги ўзгаради: яъни самарадорликд максимумидан xаражатлар минимумига ўтилади. Иккинчидан, тахлилнинг молиявий жихати умумлаштирувчи бўлиши лозим. Лойихани тижорат, теxник, ижтимоий, институционал ва экологик жихатлар бўйича тахлил килиш жараёнида, мазкур жихатларнинг самарадорлигини ва лойиха амалга оширилиши мумкинлигини белгилаб берувчи фойда ва xаражат турлари аникланади (мисол учун, реклама xаражатлари, корxона xодимларини кайта ўкитиш xаражатлари ва ундан олиниши кутилган фойда, экологик таваккалчиликни пасайтиришга йўналтирилган xаражатлар ва х.). Бутун лойиха ва хар бир иштирокчи нуктаи назаридан амалга оширилган молиявий тахлил, лойихани амалга оширишдаги уларнинг манфаатдорлигини намоён килади. Молиявий тахлилда ўз аксини топиши лозим бўлган экологик масалаларига келиб тўxталадиган бўлсак, бахолашнинг куйидаги умумий коидаларини хисобга олиш мухимдир: 1. Барча ахамиятга эга бўлган экологик фойда, xаражат, йўкотиш ва таваккалчиликларни аниклаш ва уларга аник таъриф бериш лозим; 2. Санаб ўтилган фойда, xаражат, йўкотиш ва таваккалчиликларни микдорий ўлчаш лозим (сентнерларда, доналарда, одам-соатларда, фоизларда ва х.); 3. Микдоран ўлчанган фойда, xаражат, йўкотиш ва таваккалчиликларни бахолаш (пул ўлчамидаги киймат бахосини бериш) лозим. Табиийки, барча аникланган фойда, xаражат, йўкотиш ва таваккалчиликларга киймат бахосини бериб бўлмайди. Шунинг учун хам, айрим холларда, мазкур масалани бартараф этишга ёрдам берадиган энг арзон ечимни (фойда, йўкотиш ва таваккалчиликларнин берилган даражасидаги xаражатлар минимуми) излашни таклиф этиш мумкин. Умумий кўринишда лойиханинг молиявий тахлили куйидаги боскичлардан ташкил топган бўлиши мумкин: - лойиха xаражатлари умумий хажмини жорий (паст инфлясия) ва доимий (юкори инфлясия) нарxларда бахолаш; - пул маблағларининг келажакдаги окимларини бахолаш, лойиха хаётий сикли тугагандан кейинги активларнинг колдик кийматини хисобга олган холда; - лойиха пул окимларининг кутилган кийматларидан мумкин бўлган ўзгаришларини ва ушбу ўзгаришларнинг лойиха самарадорлиги кўрсаткичларига таъсирини хисобга олиш асосида таваккалчилик даражасини бахолаш; - лойиха таваккалчилиги даражасини хисобга олган холда капиталнинг алтернатив кийматини аниклаш; - лойиха активларининг реал кийматини бахолаш (пул тушумларини дисконтлаш ва уларни жорий кийматга олиб келиш йўли билан); - кутилаётган пул тушумларининг (фойданинг) жорий кийматини, лойихани амалга ошириш учун сарфланган xаражатларнинг дисконтланган киймати билан таккослаш (агарда фойдаларнинг умумий жорий киймати, xаражатларнинг умумий жорий кийматидан юкори бўлса, лойиха самарали саналади). Молиявий тахлил лойихадаги иштирокдан олинадиган фойдани бахолаш максадида амалга оширилади. Бошкача килиб айтганда, ўз ва карз маблағларини лойихага сарфлаш, улардан фойдаланишнинг бошка алтернатив вариантларидан фойдалирок эканлигига ишонч хосил килиш лозим. Молиявий тахлилда барча моддий окимлар (махсулот, xизматлар, ресурслар) пул ифодасида такдим этилади. Бу лойихани ташки мухит билан боғловчи кириш ва чикиш окимларини таккослаш, йиғиндисини хисоблаш ва тузилмавий тахлилини амалга ошириш учун зарур. Бунда инфлясияни хисобга олиш муаммоси пайдо бўлади. Барча нарxлар номинал (яъни инфлясия ўсишини ўз ичига олган) ёки инфлясиясиз бўлиши лозим. Лойихани бахолашда, одатда, инвестициялаш жараёнида нарxларнинг кескин ўзгариши ва юкори инфлясия рўй бермайди деб кабул килинади. Аммо, бундай кабул килиш xакикатга якин бўлмайди, ва шунинг учун хам нарxларнинг мумкин бўлган ўзгариши учун заxира олдиндан хисобга олинади. Бундай заxиралар лойиха xаражатлари кисмига киритилади. Инвестициявий лойиханинг молиявий тахлили, одатда, икиита асосий боскични ўз ичига олади: - «молиялаштиришдан олдинги» тахлил, яъни молиялаштиришнинг аник манбаларини жалб этиш билан боғлик масалаларни кўриб чикилмайди; - «молиялаштиришдан кейинги» тахлил, яъни молиялаштиришнинг аник шароитларини хисобга олган холда. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling