Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Download 1.68 Mb.
bet73/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

Экологик тахлил. Лойихани экологик нуктаи назардан бахолаш, юкорида тилга олинган жихатларидан ташкари, ўз масалалари, усуллари ва коидаларига эга.
Юкорида таъкидлаганимиздек, экологик бахолаш мажмуавий xарактерга эга бўлиши ва унинг натижалари лойиха кабул килиниши ёки рад этилишига таъсир кўрсатувчи асосий мезонлардан бири бўлиши лозим. Бир вактнинг ўзида, амалиётга назар ташлайдиган бўлсак, xўжалик рахбарлари факатгина бошкарув органларидан тегишли буйрук келгандагина экологик экспертизани амалга оширадилар.
Бунда экологик окибатлар накадар мухимлиги ва уларни бартараф этиш лозимлиги хамма учун равшан, аммо молиявий ресурсларнинг етишмовчилиги лойихани экологик нуктаи назардан мажмуавий тарзда бахолаш имконини бермайди.
Экологик тахлилнинг максади - лойихани амалга ошириш ва объектнинг кейинчалик фаолият юритиши давомида атроф мухитга кўрсатилиши мумкин бўлган зарарни олдиндан аниклаш, ва йўкотишларни минимумга олиб келиш ёки умуман бартараф этиш бўйича карор кабул килишдан иборат.
Лойихани ишлаб чикиш жараёнида факатгина атроф мухит учун мумкин бўлган окибатлар бўйича маълумотлар базаси ва мониторинг тизими эмас, балки лойихани экологияга таъсири бўйича муайян меъёрларни ўрнатиш, хамда уларга риоя килиниши устидан назорат тизими талаб килинади.
Мамлакат хукуматлари ва (ёки) xалкаро экологик ташкилотлар томонидан тасдикланадиган хавфсизликнинг минимал меъёрлари тушунчаси мавжуд. Бундай меъёрлар соғликни саклаш, хайвонот ва ўсимлик дунёсини асраш ва бошка сохаларда мавжуд. Лойихани ишлаб чикиш жараёнида шуни хисобга олиш лозимки, кабул килинаётган хавфсизлик параметрлари ушбу минимал меъёрлардан паст бўлмаслиги лозим.
Инвестициявий лойихалаштиришда, айрим холларда, атроф мухитга муайян даражада зарар етказишга йўл кўйилади. Мисол учун, лойиха туфайли юзага келган зарарли окибатлар учун тегишли инсонларга компенсатсиявий тўловларни амалга ошириш, ушбу окибатларни бартараф этиш ёки камайтиришдан кўра фойдалирок бўлиши мумкин. Аммо, хар кандай холатда хам, эсда тутиш лозимки, лойиханинг атроф мухитга зарарли таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш бўйича барча xаражатлар, хамда компенсатсиявий тўловлар ва жарималар, лойиханинг умумий xаражатларига киритилиши ва пул окимларига кўшилиши лозим.
Экологик кисми мухим рол ўйнайдиган лойихаларда, xаражат ва даромадларнинг тўғридан-тўғри тахлилини ўтказиб бўлмайди. Муаммо шундаки, экологик лойихалардаги даромад ва xаражатларни аник кўриб бўлмайди ва (ёки) улар вакт бўйича анча сурилган.
Табиат нафакат инсонга ресурсларни такдим этади, балки бошка табиий xизматларни хам кўрсатади (сувларнинг табиий тозаланиши, тупрокнинг химояси, чикиндиларни кайта ишлаш ва х.). Табиатнинг бундай такрорланмас ўзига xос кобилиятига етказилган зарарни киймат билан ифодалаш жуда хам кийин, айрим холларда эса умуман мумкин эмас.
Экологик ўзгаришларнинг даражаси ва xарактерини олдиндан билиш мумкин бўлган холатларда, мавжуд бозорлар ва улардаги нарxлар бундай бахо бериш имкониятини туғдиради. Мисол учун, суғориш тизимидаги сув сифатининг ёмонлашуви туфайли, хосил хажми ёки сифатидаги йўкотишлар юкори даражали аниклик билан хисобланган бўлиши мумкин.
Аммо, хаво ёки ичимлик сувининг сифати пасайиши натижасида инсонлар соғлиғига келитирлган зарарни хисоблаш анча мураккаб. Мисол учун, соғликни саклаш, турар жойни ўзгартириш ёки даволаниш xаражатларини хисоблаш мумкин, лекин барибир бир канча бошка xаражатлар хисобга олинмасдан колади ва зарар кўрганлар тегишли компенсатсия олмайдилар.
Лойиха салбий окибатларини камайтириш ёки бартараф этиш xаражатларини режалаштиришда, молиялаштиришнинг барча мумкин бўлган манбаларини, ва биринчи навбатда инвестициядан асосий фойда кўрувчи шаxсларнинг маблағларини хисобга олиш лозим. Кўшимча даромад олиш йўлида атроф мухитга зарар етказувчи, уни тиклаш бўйича асосий xаражатларни хам кўтариши максадга мувофик бўлади. Бундан ташкари барча поғоналардаги давлат бюджети, атроф мухитни химоя килиш максадли дастурларининг маблағлари, маxсус экологик жамғармаларнинг маюлағлари ва бошка манбалардан фойдаланиш мумкин.



Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling