Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

4.6. Аслий синов


73 
Экплуатация қилинаётган бино ва иншоатларни текширишда қурилиш 
конструкцияларининг 
юк 
кўтариш 
қобилиятини 
материалларнинг 
мустахкамлиги ҳақидаги маълумотлардан, ҳақиқий хисобий схема асосида 
ўрнатилади. Аммо баъзан бу кўрсаткични мавжуд конструкция, унинг 
фрагменти ёки узеллерини бевосита синаш орқали аниқлаш эхтиёжи тутилиб 
қолади. Конструкцияни оддий холатда ёки демонтаждан кейин синаш мумкин. 
Биринчи ҳолатда, одатда, конструкцияни бузулишигача олиб борилмайди, 
солқилигини, оғиш бурчакларини, дарз ҳосил бўлишини ҳисобий юклар билан 
назорат қилиб ва олинган маълумотларга асосланган ҳолда конструкциянинг 
юк кўтариш қобилиятини аниқланади. Конструкцияни демонтаж қилиб синаш 
нисбатан кам учрайди. Бундай имконият асосан реконструкция жараёнида, 
бино қисмларини ажратиш вақтида гутилади. Бундай ҳолларда синовни махсус 
синов лаборатсрияларида стендларда ёки дала шароитида ўтказилади. 
V-БОБ.
БИНО КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИНГ ТЕХНИК ХОЛАТИ 
БЎЙИЧА ХУЛОСА
 
5.1. Бино конструкциялариннг техник холати бўйича якуний хулоса 
тузиш. 
Текшириш бўйича қилинган ишларнинг тўла цикли тутагандан сўнг 
кўрилаётган объект бино ва иншоотларнинг техник холати ҳақида хулоса 
ту
г
зилади. Хулоса қуйидагидардан иборат бўлиши лозим: 
1. Вазифа-мазкур ишнинг бажарилишига бўлган асос; 
2. Фойдаланилган бошланғич манбалар техник хужжатлар 
3. Объектга хизмат кўрсатиш ва текшириш ким томонидан ва қачон 
бажарилган? 
4. Объектнинг меъморий — режавий ечими, техникавий вазифаси
ва экгплуатация қилиш шароитани қисқача тавсифи. 
5. Замин, пойдевор ва юк кўтарувчи конструкцияларнинг физик — 
механик тавсифлари хақидаги маълумотлар кирган аслий текширувнинг 
натижалари. Бинонинг мустахкамлйги ва бикрлигини пасайтирувчи
топилган тавсифли нуқсонлар. 
6. Текширув ҳисоблашларининг натижалари. 
7. Замин, пойдевор ва ерусти конструкцияларининг юк кўтариш 
қобилияти ҳақида хулосалар. 
8. Кучайтириш бўйича (эхтиёж бўлганда) биринчи навбатдаги тадбирлар, 
9. Техника хавфсизлиги бўйича тадбирлар. 
Санаб ўтилган пунктлардан энг асосийси № 7 дир. 
Конструкциянинг хусусий оғирлигидан тушадиган ҳақиқий доимий юклар, 
элементнинг зичлиги ва ҳақиқий ўлчамларини аниқлаш асосида ўрнатилиши 


74 
лозим. Пўлат ва оғир бетон учун зичлик маълумотномалар ёрдамида 
ўрнатилади. Намуиаларнинг зичлиги орқали хусускй оғирликни топиб юкни 
аниқлаш усули ва ҳажмини ҳисоблаб зичлик аниқланади. Бу эса, дастлабки 
маълумот бўлиб, ҳақиқий юкни шу орқали топилади. Вақтинчалик, узоқ 
муддатли юкларни меъёрлар ва паспорт маълумотларида ёки ишчи чизмаларда, 
улар бўлмаганда эса ўлчамли чизмалардан фойдаланиб топилади. Эксплуатация 
қилинаётган объектлардаги вақтинчалик ва қисқа муддатли таьсир этувчи 
юкларни аниқлаш учун меъёрий ёки паспортдаги маълумотлардан фойдаланиш 
лозим, аммо бунда ҳақиқий тавсифлар ва катталикларни ҳисобга олишга йўл 
қўйилади. Бино ва иншоотларнинг текширилаётган
қури.шш конструкцияларини тукширув хисоблашини 2 босқичм бўлиш 
мумкнн: 
I. Айрим элементларнинг юк кўтариш қобилияти II—гуруҳ чегаравий холат 
бўйича хиссблаш). 
2. Конструкцияларда ташқи юклардан бўладиган кучланишни ва 
реконструкциялаш учун бўлган лойиха вазифасига тегишли таъсирларни 
аниқлаш. 
Конструкцияларни ҳисоблаб, текширилиши зарур бўлганлар ичида икки 
гуруҳни ажратиш мақсадга мувофиқдир: 
1. Ҳеч қандай дефектсиз ва шикастланмаган; 
2. Дефектли. 
Текширув натижаларини қайта ишлаш жараёнида конструкция 
материалларининг лойихада берилган ва синов вақтида олинган мустахкамлик 
тавсилотлари натижаларнинг ҳақиқийларини ташкил этади. 
Бино ва иншоотларнинг техник холати ҳақидаги хулоса объектнинг 
қурилиш қисмини реконструкциялашнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги 
дастлабки қарор учуи асос бўллб хизмат қилади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling