Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги
Юк кўтариш қобилиятининг пасайиши 25% гача
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Емирилиш 50% гача. 5.Авария ҳолатида
Юк кўтариш қобилиятининг пасайиши 25% гача.
Емирилиш 5% гача. 4.Ишга яроқсиз ҳолат Ғишт тахлами 40 % чукурликача музлаш натижасида мустаҳкамлигини йўқотган. Юк кўтарувчи девор ва устунларда вертикал ва оғма дарз 8 қатор ғишт тахлами баландлигидан ортиқ эмас. Деворларнинг қийшайиши ва буртиб чиқиши қават чегарасида девор қалинлигининг 1/3 нисбатида ва ундан ортиқ. Ғишт тахламларидаги дарзлар бинонинг нотекис чўкишидан 20-30 мм га, конструкциянинг вертикалга нисбатан оғиши конструкция баландлигининг 1/100 нисбатига тенг. Деворларнинг, устунларнинг, пойдеворларнинг горизонтал чокка нисбатан сурилиши. Конструкцияда тошлар ва қоришма мустаҳкамлигини 30-50% га камайиши ёки мустаҳкамлиги паст материаллардан фойдаланилган. Кундаланг деворларни бўйлама деворлар билан туташган жойларидан ажралиши. Деворни устунлар ва оралиқ ёпилмалар билан туташтирувчи пўлат бирикмаларнинг ва анкерларнинг узилиши ва суғурилиши. Ғиштли тахлам ва аркаларда уларни зуриққанлигини тавсифловчи дарзлар ҳосил бўлади. Ташқи юкнинг ортиши сабабли фермалар, тўсинлар ва оралиқ тўсинлар таянчларидаги ғиштли тахламнинг горизонтал чоклар буйлаб 2 см чуқурликгача дарзлар пайдо бўлиши; вертикал ёки оғма дарзларнинг ҳосил бўлиши тахламнинг 4 қаторигача боради. Оралиқ ёпилмани девор билан таянчининг 1/5 масофасидан кўпроқ силжиши. Юк кўтариш қобилиятининг 50% гача камайиши. Емирилиш 50% гача. 5.Авария ҳолатида Қаттиқ кучланган конструкцияларда ва ғишт тахлами зоналарида узлуксиз ёриқлар пайдо бўлади. Ғишт тахламининг алоҳида устунларида ўзаро силжиш ҳолатлари кўзатилади. Сиқилишдаги ва сиқилиб букилувчи элементларда конструкция баландлигининг 1/180...1/50 нисбатида буртиб чиқиш кўзатилади. Ғиштли тахламларда ва аркаларда уларнинг авария ҳолатида эканлигини кўрсатувчи дарзлар ва зўриқишлар яққол кўринади. Металл тортқилар ва уларни анкерларининг занглаши кўзатилади. Ғишт тахламидаги дарзлар бинонинг нотекис чўкишидан 50мм ва ундан ортиқ, конструкциянинг сезиларли даражада вертикалга оғиши кўзатилади, (конструкция 70 баландлигининг 1/50дан кам бўлмаган нисбатда. Горизонтал гидроизоляция бутунлай ишдан чиққан. Бу жойлардаги ғишт тахламларини осонлик билан бузиб олиш мумкин. Болға билан урилганда чиқадиган овоз паст (хира). Ферма, тўсин, оралиқ тусин таянч зоналарида эзилиш натижасида тахламнинг бузилиши кўзатилади. Бинонинг айрим қисми ёки конструкциясида бузилиш ҳолатлари учрайди. Юк кўтариш қобилияти 50% дан юқори. Конструкцияда, унинг юк кўтариш қобилиятини юқотишидан дарак берувчи зўриқиш ва талофатлар кўзатилади. Бузилиш хавфи пайдо бўлади. Конструкция бузилишга маҳкум. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling