100
Расм . Йиғма бўшлиқли ораёпма плиталарини кучайтириш.
1- кучайтирилаётган плита; 2- таянч; 3- қўшимча арматура каркаси; 4-кучайтириш
бетони.
Йиғма темирбетон қовурғали плиталарнинг бўйлама қовурғалари қовурға
оралиғини камайтирувчи қушимча
металл таянчлар, шпренгелли конструкция
сифатида ишга қўшиладиган қўшимча металл тўсинлар киргизиш орқали
кучайтирилади. Меъёрий кесим бўйлаб плиталарнинг бўйлама қовурғаларни
кўчайтириш самарали усули плиталар орасидаги чокларга қўшимча
арматура
ўрнатиб, сўнгра уни бетонлашдир. Шу билан бирга бўйлама қовурғаларни
қўшимча арматура билан унинг мавжуд ишчи арматураси орасидаги алоқани
таъминлаб, баландлаштириш мумкин.
Агар остига бетон қуйиш мумкин бўлмаса, контур бўйлаб таянувчи
плитани кучайтириш учун плита остига иккита
бир-бири билан кесишувчи
шпренгелдан иборат конструкция ўрнатиш тавсия этилади. Шпренгелнинг
устки камари
плита остига зич киритилади, пастки камари эса механик ёки
термо-механик усулда олдиндан зўриқтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: