IV. Ўзаннинг морфометрик тавсифлари.
Ҳар бир кесим учун қуйидаги морфометрик тавсифлар ҳисобланиши мумкин: 1) сув кесимининг майдони м2да; 2) дарё эни В м да; 3) ҳўлланган периметр узунлиги м да; 4) Энг катта чуқурлик hкат м да; 5) ўртача чуқурлик hўр м да; 6) гидравлик радиус R м да; Ушбу тавсифлар сув сарфини ҳисоблашда, Q = f (H), = f (H) ва б. боғланишларни тузишда ишлатилади.
Сув кесимининг майдони планиметр ёрдамида ва кўп ҳолатларда аналитик усул билан ҳисобланиши мумкин. Чуқурлик вертикаллари 2 – расмда кўрсатилгандек, сув кесимини бир қатор трапецияларга бўладилар ва агар қирғоқда сувнинг чуқурлиги нолга тенг бўлганда, дарёнинг қирғоқ қисмлари тўғри бурчакли учбурчак шаклида бўлиши мумкин.
Кесимнинг ҳар бир трапециясининг майдони умумий кўринишда қуйидаги формула билан ифодаланади
(4)
Бу ерда: hn-2 ва hn-1 – қўшни чуқурлик вертикаллардаги чуқурликлар, b – вертикаллар орасининг юқори қисми бўйича масофа.
Учбурчак шаклига эга бўлган қирғоқ қисмнинг майдони қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
(5)
Сув кесимининг умумий майдони қисман майдонларнинг йиғиндисидан топилади, яъни:
(6)
Дарё эни – икки қирғоқ орасидаги масофага тенг:
B = ; (7)
Бу ерда: - кесимнинг доимий бошланишидан (ДБ) энг яқин қирқоқгача бўлган масофа, - ДБ дан энг узоқ қирғоқгача бўлган масофа.
Ҳўлланган периметр узунлиги - - иккала қирғоқ орасидаги кесим бўйича дарё ўзани чизиғининг узунлигига тенг:
Ҳўлланган периметр қуйидаги формула бўйича ҳисобланади.
; (8)
бу ерда: в – чуқурлик вертикаллари орасидаги масофа, h – вертикалдаги чуқурлик.
Гидравлик радиус R – сув кесими майдонининг ҳўлланган периметр узунлигига бўлган нисбатига тенг.
(9)
Ўртача чуқурлик – сув кесими майдонининг дарё энига бўлган нисбатига тенг
(10)
Дарёнинг пасттекисликдаги қисмида, унча катта бўлмаган чуқурликга эга бўлган ва анчагина кенг ўзанли бўлса гидравлик радиус қиймати ўртача чуқурлик қийматига яқин бўлади(R hср ).
Тажриба ишни бажариш тартиби:
Сув ўлчаш постининг тузилиш билан танишиш ва уни чизмасини чизиш (1- расм)
Дарё ўзани моделини сув билан тўлдиргач, кўчма сув ўлчаш рейкаси ёрдамида сув сатҳининг баландлигини кузатиш (1-жадвал)
Дарё ўзани модлелида гидрометрик створ ўрни белгилаш ва ҳарбир чуқурлик вертикалида чуқурликни ўлчаш (2-жадвал).
Дарё ўзанининг морфометрик тавсифларини ҳисоблаш (3-жадвал).
Ҳар бир талаба ўзининг тажриба ишлар дафтарида сув ўлчаш пости чизмасини чизиш керак.
1-жадвал
Сув сатҳини кузатиш натижалари
№
|
Объекни номланиши
|
Баландлиги
|
Сув ўлчаш рейкасидан саноғи
|
Сув сатҳи «0»графигига нисбатан
|
1
2
|
Рейка ноли
Свай усти
|
|
|
|
2-жадвал
III
Do'stlaringiz bilan baham: |