18. Интранет нима?
a). ҳар хил мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган бутун дуне
компьютерлар глобал тармоғи.
b). операцион тизимлар жамланмаси
c). компьютерларнинг WWW технологияси асосида маълумотларни ўқишга мўлжалланган
маҳаллий тармоқ.
d). компьютердаги Internet Explorer номли дастур.
19. Сайт деганда нимани тушунасиз?
a). Excel ишчи китобида тузилган файл
b). WORD матн муҳарририда тузилган ҳужжатли файл
c). POWER POINT тақдимот дастурида тузилган файл
d). Интернетдаги битта номга эга бўлган саҳифани
20. Технология сўзининг маъноси нима?
a). Технология сўзи грекчадан таржима қилганда ягона мақсад
йўлида бир вақтнинг ўзида ҳам яхлит, ҳам ўзаро боғланган тарзда
фаолият кўрсатувчи бир неча турдаги элементлар мажмуаси деган
маънони англатади
b). Технология сўзи грекчадан таржима қилганда санъат, маҳорат,
кўникма деган маънони англатади
c). Технология сўзи грекчадан таржима қилганда қуйилган мақсадга
эришиш борасидаги барча ҳаракатлар мажмуаси деган маънони
англатади
d). барча жавоблар тўғри
21. Информацион технология нима?
a). Информацион маҳсулотни бир кўринишдан иккинчи, сифат
жиҳатдан мутлоқ янги кўринишга келтирувчи, маълумотларни
тўплаш, қайта ишлаш ва узатишнинг восита ва усуллари
мажмуасидан фойдаланиш жараёнидир.
b). Информацияларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш учун
мўлжалланган техник воситалар жамланмаси.
c). Компьютер ва унинг қўшимча қурилмаларидан фойдаланиш
технологияси
d). Белгиланган мақсадга эришиш учун информацияларни узатиш,
қайта ишлаш ва сақлаш
учун қўлланиладиган усуллар, шахслар ва воситаларнинг ўзаро
боғланган мажмуаси
22. Компьютер тармоғи нима?
a). компьютерларнинг ўзаро турли маълумотлар алмашиш мақсадида
бириктирилиши
b). компьютерларнинг бир хонага жойлаштирилиши
c). бирор ташкилотга тегишли бўлган барча компьютерлар
d). дискетлар ёрдамида компьютерлараро маълумот алмашиш
Do'stlaringiz bilan baham: |