Ўзбекистон республикаси олий ваўрта махсус
МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ДАСТУРИ
Download 336.5 Kb.
|
АМАЛИЁТ ДАСТУРИ 1-4 КУРС ТЖА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ
2. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ДАСТУРИАмалиёт ўтиш даврида талабалар соҳага оид кафедра, ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларининг иш фаолияти билан танишиб, уларда таълим даврида олинган назарий билимларини амалиётда қўллаш орқали мустаҳкамлайдилар. Амалиёт ўташ даври мобайнида талабалар қуйидагиларни ўзлаштиришлари лозим: университетда ўқитилаётган фанлардан олинган назарий билимларини чуқурроқ ўзлаштириш; саноат корхоналари ва ташкилотларда мавжуд замонавий ҳисоблаш техникасида амалий ишлаш билимига эга бўлиш; ўлчов техникаси аппаратуралари хусусиятлари билан танишиш; компьютер техникаси, назорат ўлчов асбоблар, автоматика воситаларининг техник тавсифларини амалий тадқиқ этиш; ўзининг соҳаси бўйича илғор техника, замонавий технология ва шунга ўхшаш воситаларни қўллашни ўрганиши керак. Булардан ташқари амалиёт ўташ жойида корхона структураси ва меҳнатни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган масалаларни ўрганиб ҳисоботда акс эттиришлари керак. Амалиёт даврида талабалар қўшимча топшириқни ҳам бажарадилар. Қўшимча топшириқ ишлаб чиқариш корхонаси ва ташкилотларнинг шарт шароитларидан келиб чиққан холда амалиёт раҳбари томонидан берилади. Қўшимча топшириқни бажариш даврида талаба техник ечимларни ишлаб чиқаришни ташкил этишни ва иқтисодиётни ўрганишни, шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда янги техника билан танишишлари керак. 3. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИМалакавий амалиёт 2 босқич талабалари учун назарий таълимни тамомлаганларидан сўнг 2 ҳафта давомида олиб борилади. Амалиёт давомийлиги якшанба кундан ташқари 12 кунни ташкил этади. Юқoридa кeлтирилгaн вaзифaлaр aсoсидa тaлaбa малакавий aмaлиётини қуйидaгичa ўтиш зaрур: корхона фаолияти билан танишиш; техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича суҳбатдан ўтиш; иш ўринлари бўйича тақсимлаш; корхонанинг соҳага оид ишлаб чиқариш технологиялари билан танишиш; корхонада мавжуд технологияларнинг техник тавсифларини ўрганиш; амалиёт ҳисоботи бўйичa мaтeриaллaр тўплaш; ҳисoбoтни тaйёрлaш. Амалиётни ташкиллаштиришда ва уни малакали олиб боришда институт томонидан ректорнинг буйруғи асосида тажрибали педагоглар тайинланадилар. Улар малакавий амалиёт учун зарур ишларни ташкиллаштириб, талабаларни керакли хужжатлар билан таништирадилар. Корхоналардан эса раҳбар этиб юқори малакали кадрлардан тайинланади. Корхона ва университетдан тайинланган раҳбарлар биргаликда амалиётни назорат қилиб борадилар. Талабалар амалиёт ўтиш даврида корхона ички тартиб-қоидаларига риоя қилиши шарт ва амалга оширилган ишларни кундаликда қайд қилиб боришлари керак. Download 336.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling